OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ ВА “БОЖАЛАР”НИНГ “ЖАМИЛА” КЛИПИ СУРАТГА ОЛИНИШ ЖАРАЁНИДАН! АВТОБУС УСТИДА КУЙЛАШ ОСОН ЭМАС, ЁКИ КИНО БИЛАН УЙҒУНЛАШГАН ҲАЁТ! 26.09.2016 09:56

 IMG_4995

Хонанда, актёр ва режиссёр, “Шуҳрат” медали соҳиби Жаҳонгир Позилжонов ўзининг янги “Жамила” қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Клип режиссёри Жонрид Сагдиев.

IMG_5044

Клип сюжет йўналишида, аммо хонанданинг треклари ҳам бор. Клипда Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи, дўсти актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов, актёр Шуҳрат Нуралиев, “Дизайн” жамоаси вакиллари ва бошқалар суратга тушишди.

 IMG_4992

Жаҳонгир Позилжонов: - Клип ғояси ўзимизни ижодий гуруҳга тегишли! Қўшиқнинг ўзи ҳазиломуз бўлганлиги билан, суратга олинаётган клип жиддийроқ мазмунда! Юморлар ҳам жиддий бўлмоқда. Клипда аниқ асосий бир қаҳрамон йўқ! Воқеалар Кинотеатрда кечади, ҳаёт билан кино уйғунлашади. Қўшиқни ўзида эса, “Жамила” бу бир образ! Қўшиқ тўғрироғи унинг уришқоқ акаси ҳақида! Хуллас, клип тайёр бўлгач, бирга тақдим этамиз, мухлислар қўшиқни тинглаб, клипни кўриб, баҳо беришади.

 IMG_4999

Жавлон Шодмонов: - Клипда ўзбек шоу бизнеснинг таниқли инсонларини кўриш мумкин. Абдулла Қурбонов, Шукурилло Исроилов, Дилшодбек Каттабеков, “Дизайн” гуруҳи ва бошқалар... Айнан ҳозир бир нечта йўналишни суратга оляпмиз. Бу ҳам сюжетдан ўрин олган. Яъни, ҳиндча йўналиш, вестерн, замонавий ва миллий йўналиш! Клипда комедия билан жиддий мавзу уйғунлашади. Воқеалар бир-бири билан узвий боғлиқ. Бир нечта объектларда суратга олинмоқда. Бу клип бошқа клипларимиздан фарқ қилади. Яна бир жиҳати, бу клип учун қаҳрамонларни кийимлари, ўша сюжетга мос бўлишига ҳам алоҳида аҳамият беряпмиз. Клип томошабинлар эътиборини жалб эта олади, деб ўйлайман. Томошабинлар бу клипни кўришганда зерикиб қолишмайди, чунки динамикаси кучли, юморга ҳам бой.

 IMG_4943

Клип режиссёри Жонрид Сагдиев: - Бу клипга 15-20 кун тайёрландик. Ўйлашимча, бу клип ҳар тарафлама янгилик бўлади! Чунки, янгича йўналишда суратга олиняпти. Сюжет бўйича, ҳар хил йўналиш бўлганлиги учун ҳам, “Ўзбекфильм” киностудиясида алоҳида кийимлар танланди.  Чунки, битта чиққан образ, бошқа қайтарилмайди! Жаҳонгир Позилжонов билан шу кунгача ижодий ҳамкорлик қилинган клипларнинг сони эсда ҳам йўқ, саноқсиз, десам ҳам бўлади. 7-8 йилдан буён бирга ишлаяпмиз. Жаҳонгир акам билан ишлаш жуда ҳам осон, чунки жуда ҳам масъулиятли инсон!

 IMG_5024

Клип суратга олиш жараёнлари ижодкорлар учун осон кечгани йўқ!

IMG_5009

Маълум бир эпизодни суратга олиш учун, ҳаттоки иссиқда автобус томида ҳам куйлашга тўғри келди!

IMG_4984

Ижодкорлар ҳар бир эпизод устида яхшилаб ўйлаб, одатларига кўра, албатта юмор қўшган ҳолда, суратга олишга ҳаракат қилишди!

IMG_4970

Демак, тез кунда, Жаҳонгир Позилжонов ва “Божалар”дан “Жамила” видеоклипи!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун Ижодий гуруҳга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5025

IMG_5000

IMG_4990

IMG_5055

IMG_5041

IMG_4912

IMG_4911

IMG_4915

IMG_5048

IMG_5054

IMG_5038

IMG_5037

IMG_5057

IMG_5049

IMG_5035

 IMG_5019

IMG_5016

IMG_5013

IMG_5006

IMG_5002

IMG_5001

IMG_4986

 IMG_4965

IMG_4963

IMG_4960

IMG_4950

IMG_4949

IMG_4945

IMG_4944

 

IMG_4926

IMG_4925

IMG_4919