OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТУРКМАНИСТОНДА ЎЗБЕК КИНОСИ КУНЛАРИ! 28.09.2016 05:43

 1

Жорий йилнинг 26-28 сентябрь кунлари Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида, 2014-2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан Огузхон номидаги “Туркманфильм” бирлашмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кино кунлари мобайнида ижодкорларимиз томонидан сўнгги 4 йилда яратилган “Паризод” (А.Шаҳобиддинов), “Унутма мени” (Қ.Камолова), “Сеҳрли қалпоқча” (С.Каримов), “Тоға” (Р.Маликов), “Зарб” (Н.Тўлахўжаев), “Ота” (А.Мигноров), “Ҳаётда...” (Ё.Тўйчиев) ва “Хазонрезги” (З.Мусоқов) номли энг сара 8та бадиий фильм намойиш этилади.
Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри Баҳодир Одилов, кинорежиссёр Сарвар Каримов ва киноактриса Шаҳзода Матчоновадан иборат расмий делегация Ашхобод шаҳрига юборилган.
Кино кунларининг расмий очилиш маросими 26 сентябрь куни замонавий талаблар асосида 2011 йилда қайта қурилиб, фойдаланишга топширилган “Ашхобод” номли кинотеатрда бўлиб ўтди.

Унда Турманистон Республикаси Телевидение, радио ва кинематография Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Аннасахет Какаев, “Туркманфильм” бирлашмаси раиси Язмурад Шадурдиев, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси масъул ходимлари ва ўзбекистонлик киноижодкорлар иштирок этишди.

Тадбир кинорежиссёр Қамара Камолова томонидан суратга олинган “Унутма мени” бадиий фильми билан очиб берилди. Ушбу фильм, Давлат буюртмасига асосан 2012 йилда “Шод” ижодий уюшмасида ишлаб чиқарилган бўлиб, унда эндигина дунёни англаб келаётган жажжи болаларнинг ҳаёти ва руҳий дунёси ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбек киноси кунлари мобайнида Огузхон номидаги “Туркманфильм” бирлашмасига ташриф, икки мамлакат кинематографлари иштирокида ижодий учрашув, фильмлар муҳокамалари, каби бир қатор тадбирлар ўрин олган.