OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖИЙ ШОУ БИЗНЕС: “СУПЕР БЎЙДОҚ” УЙЛАНМОҚЧИ? АЁЛ РАШКИГА ЧЕГАРА ЙЎҚ! 03.10.2016 04:45

 photo (4)

“СУПЕР БЎЙДОҚ” УЙЛАНМОҚЧИ?

Машҳур актёр, Ҳолливуддаги энг “супер бўйдоқ” Леонардо ди Каприонинг “уйланаётган”лиги ҳақидаги, маълумотлар жуда кўп марталаб, матбуот орқали берилган. Аммо, бу галгиси жиддий ва аниқ бўлишига актёрнинг яқинлари ҳам умид қилишмоқда! Актёрни 24 ёшли модель Нина Агдал билан турмуш қуриши мумкинлиги ҳақидаги хабарни, қизнинг бувиси маълум қилган. Тўй фақат оилавий даврада, Сент-Бартс оролида бўлиши, ҳаттоки унинг куни ҳам маълум, аммо, буни барча яқинлар сир сақлашаётган экан. Фақатгина тўйни баҳорда бўлиши маълум қилинган, холос. Бувининг айтишича, улар 5 йилдан буён яқин муносабатда эканлар, аммо, уларнинг муносабати ҳақида, матбуотга фақатгина бир йил аввал маълум бўлган.

 photo (3)photo (7) 

МЕРИЛИН МОНРОНИНГ ЛИБОСИ АУКЦИОНДА!

Марҳум актриса Мерилин Монронинг 1962 йил 19 май куни марҳум Жон Кеннедининг туғилган кунида кийган либоси аукционга қўйилмоқда. Мерилин Монро бу либосда  “Happy Birthday” қўшиғини куйлаган эди. Либосни машҳур дизайнер Жан Луи тиккан бўлиб, у Мерилин Монро учун махсус тикилган. Бу либос илк бор 1999 йилда аукционга қўйилган эди. Эндиликда, навбатдаги аукцион 2016 йил 17 ноябрда бўлиб ўтади.

 photo (1)photo (20)

МАЙКЛ ЖЕКСОННИНГ ҚИЗИ ТУРМУШГА ЧИҚИШ АРАФАСИДА!

Афсонавий Майкл Жексоннинг 18 ёшли қизи Пэрис Жексоннинг турмушга чиқиши ҳақида маълум бўлди. Пэрис 26 ёшли мусиқачи Майкл Снодди билан турмуш қуриши мумкин. Йигит унга узук ҳам совға қилган. Аммо, Пэриснинг яқинлари бу никоҳга қарши бўлишмоқда. Ҳозирча, тўй қачон бўлиши матбуотдан сир сақланмоқда.

 photo (22)

АНЖЕЛИНА ЖОЛИ: АЁЛ РАШКИГА ЧЕГАРА ЙЎҚ!

Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг ажралиши ҳақидаги хабарлар авваллари ҳам матбуотда тарқалиб турарди. Бу сафар ҳам унга навбатдаги “пиар” сифатида қарашган эди... Афсуски, бу гал бу хабар рост бўлиб чиқди!

photo (14)

Бред Питт ва Анжелина Жоли билан 2005 йилдан буён биргаликда турмуш кечириб, 2014 йил август ойида, камтарона тўй билан ҳақиқий оила қуришган эди.

photo (21)

Оилада асраб олинган 3 та бола Камбожалик Меддокс, Вьетнамлик Пакс, ҳамда Эфиопиялик қизалоқ Захарадан сўнг, уларнинг ўз фарзандлари Шайло, Нокс ва Вивьен дунёга келган. 6 нафар фарзанди бор бу оилага Ҳолливудда кўплар ҳавас қилишарди.

Бу жуфтликнинг ажралишига сабаб, аввалига француз актрисаси Марион Котийяр Бредни Питтни бошини айлантирганликда, деб уни айблашди. Аммо, у ўз оиласи билан бахтли эканлигини ва ҳозирда умр йўлдоши билан иккинчи фарзандини кутаётганлигини маълум қилди! Лекин, шунда ҳам Анжелина Жоли тинчлангани йўқ ва ҳамон бу актрисадан шубҳаланишда давом этмоқда, ҳамда Бред Питтнинг бу актриса билан муносабатларини аниқлаш, исботлаш бериш учун, детектив ҳам ёллади! Аёл рашкига чегара йўқ, деб шуни айтишса керак! Бундан ташқари, Анжелина Бредни болаларига қўпол муносабатда бўлганликда, ҳамда мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилганликда, шунингдек, доимий хиёнатда ҳам айбламоқда! Бунинг устига, ҳозирданоқ уларнинг асранди ўғли Меддокс, ўзини ота-онасининг ажралишида айблаб, руҳий изтиробга ҳам тушган. Сабаби, уларнинг ажралиш ҳақида аниқ қарорга келишларига, Бред Питтни самолётда Меддоксга нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги, охирги томчи бўлган экан! Аммо, шунча можаро устига Анжелина Жоли ўз каръерасини унутиб қўйгани йўқ! У яқиндагина янги Афғонистонлик аёл ҳақидаги ҳарбий драмада суратга тушишга розилик билдирган.

  photo (11)

БЕЙОНСЕ ЎЗ СПОРТ ЛИБОСЛАРИНИ РЕКЛАМА ҚИЛМОҚДА!

Бейонсе нафақат хонанда, балки IVY PARK бренди спорт либослари яратувчиси ва бу бренднинг “юзи” ҳамдир.

photo (1)

Бу бренд либосларида унинг ўзи доимий фотосессияларни амалга оширади.

photo (12)

Бренднинг навбатдаги коллекциясида ҳам, Бейонсенинг ўзи суратга тушди. Бу фотосессияда ҳам, хонанда ўзининг идеал қадди-қомати билан барчани ҳайратга солди.

 photo (16)

АРНОЛЬД ШВАРЦНЕГГЕРНИНГ ПОЛИЦИЯЧИ БИЛАН “СЕЛФИ”СИ!

Ҳолливуд актёри Арнольд Шварцнеггер Мюнхендаги Бош Темир йўл вокзалида қоидани бузган. У велосипедда юриш мумкин бўлмаган йўлакдан тезликда ҳайдаб келаётганда тўхтатилган.

photo (15)

Албатта, таниқли актёрни полициячи кечирган, аммо у билан “селфи”га тушишни асло унутмаган.

 photo (5)

ФИЛИПП КИРКОРОВНИНГ 4 ЁШЛИ ЎҒЛИ ҚЎШИҚ ЁЗДИРДИ!

Россиялик хонанда Филипп Киркоровнинг 4 ёшли ўғли Мартин таниқли продюсер Макс Фадеевнинг овоз ёзиш студиясида, ўзининг биринчи қўшиғини ёздирди! Бу ҳақида, Филипп Киркоровнинг ўзи фахрланиб, қўшиқ тез кунларда премьера бўлишини, ижтимоий тармоқларда маълум қилган. Аммо, ҳамкасблари унинг бу ишига нисбатан,” ёш болани болалигидан маҳрум қилмоқда”, деган фикр билдиришмоқда.

 photo (8)

ЖЕНЕФЕР ЛОПЕС ҚИЗИ БИЛАН...

Актриса Женифер Лопес қизчаси билан тушган суратини ижтимоий тармоқдаги ўз профилига жойлаб, бу орқали қизчаси билан қанчалик ўхшашлигини намойиш этди. Чиндан ҳам, қизчаси Эмма унга жуда ҳам ўхшайди.

 photo (10) photo (18)

3 ТА ҚАҲРАМОННИНГ ҚАЙТИШИ!

Бу йил Ҳолливуд кино оламида ўзига хос 3 та қаҳрамоннинг, ўз афсонавий образларида кино экранларига қайтиши, барчани қувонтирди!

Биринчиси, Жан Клод Ван Дамм: Кикбоксёр ролида!

Харрисон Форд: Индиана Жонс ролида!

photo (6)

Киану Ривз: “Матрица” фильмидаги образида!

 photo (2)

“СОҲИБЖАМОЛ ВА МАҲЛУҚ”! ЭНДИ БАДИИЙ ФИЛЬМ!

“Соҳибжаҳмол ва маҳлуқ” мультфильми асосида суратга олинган фильм, Ҳолливудда 2017 йил катта экран юзини кўриши режалаштирилган.

photo (19)

Аммо, ҳозирданоқ унинг суратлари тарқалишни бошлади.

photo (17)

Фильмда Соҳибжамол Белль ролини актриса Эмма Уотсон ижро этмоқда! Маҳлуққа айланган Шаҳзода Адам ролида эса, актёр Дэн Стивенс.