OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТЧИЛАР ХОРАЗМДА! МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 03.10.2016 23:08

 Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан, Хоразм вилоятидаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан ўтказиладиган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларида иштирок этувчи Республика тарғибот гуруҳи аъзолари, 2016 йилнинг 3 октябрь куни эрталаб соат 07:30 да Урганч халқаро аэропортида кутиб олинди.

LCDZ6793

Тарғибот аъзоларини, тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш юзасидан вилоят ташкилий қўмитаси аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, таниқли маданият ва санъат намоёндалари, шоир ва ёзувчилар кутиб олдилар.

Тарғибот гуруҳи аъзолари Урганч шаҳридаги “Хоразм Палас” меҳмонхонасига жойлаштирилдилар.

QTHW4272

Шундан сўнг, “Хоразм Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида 3 октябрь куни соат 9:00 да Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятидаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан ўтказиладиган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари олдидан Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Узаков, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Х.Атаханов, Хоразм вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва бошқа кўплаб маданият ва санъат намоёндалари, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилар, профессор ўқитувчилар ҳамда ОАВ вакилари ходимлари иштирок қилдилар.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Атаханов Матбуот анжуманига йиғилганларни ва Республикадан ташриф буюрган меҳмонларни қизғин қутлади. Тарғибот тадбирларининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

TRSF0974

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Узаков сўзга чиқиб тарғибот гуруҳи аъзоларининг катта ва кичик гуруҳларга асосан таркибга бўлиниши ва жойларга бориш таркиби билан таништирди.

SKSV0495

Шундан сўнг, ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.   

Матбуот анжумани якунлангач, 3 та катта гуруҳга бўлинган тарғибот гуруҳи аъзолари автобусларга чиқиб Урганч, Хонқа ва Янгибозор туманларига жўнаб кетдилар.

Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази

Матбуот хизмати

WHTI6336

FNHL6907