OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРАЗМДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 05.10.2016 02:15

 IMG_3599

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари октябрнинг тўртинчи санасида, Хоразм вилоятининг Боғот, Ҳазорасп, Янгиариқ туманларидаги 30 та умумтаълим мактабларида, 15 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ташкил этилди.

Сўнгра, тарғиботчилар гуруҳи белгиланган режага қўшимча равишда Янгиариқ туманидаги “Султонова Санамжон”, “Жуманазар Жабборган”, “Гулланбоғ Дониёр”, “Хикмат Қаландаров”, Ҳазорасп туманидаги “Пичоқчи саҳовати”, Боғот туманидаги “Боғот” фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар ҳузурига ташриф буюрдилар.

Мазкур тадбирларда 80 нафардан ортиқ таниқли санъат намоёндалари иштирок этиб жами 10 955 нафар, шундан 6 120 нафар умумтаълим муассасалари ва 4 160 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда 675 нафар пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар иштирок этдилар.

Учрашувда давра суҳбатлари якунлангач, барча санъаткорлар белларига этак боғлаб оқ олтинни теришга кўмаклашдилар.

 Ёшлар маданият ва санъат Маркази

Матбуот хизмати