OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"КИНОНИГОҲ" НИГОҲИДА! 11.03.2013 11:56

foto(9)_0.jpg
Тележурналист Шоира Рауфбоеванинг янги “Кинонигоҳ” кўрсатуви “Маданият ва маърифат” телеканалида энг оммабоп кўрсатувлардан бирига айланмоқда.
foto(5)_1.jpg
Кино санъати ҳақидаги информацион “Кинонигоҳ” дастурининг кино оламидаги энг янги маълумотларни мунтазам бериб боришдан ташқари, кинофильмлар ва бугунги кунда яратилаётган фильмларнинг сифати ҳақидаги таҳлилий “Жиддий саҳифа”си ҳам бор бўлиб, унда кино олами вакиллари ўз фикр-мулоҳазалари билан бўлишадилар.
foto(12)_0.jpg
“Кинонигоҳ”нинг навбатдаги сонларидан бирига биз Fattohhon.com  сайти раҳбари Феруза Фаттохова ва мен журналист Саида Вахобова ҳам, тележурналист Шоира Рауфбоева томонидан таклиф қилиндик.
foto(13)_0.jpg
Мақсад, яқин кунларда катта экранга чиқиши кутилаётган режиссёр Саид Мухторнинг “Хазон” фильмининг сценарий муаллифлари сифатида, ўз фикрларимизни билдирдик.
foto(7)_0.jpg
Лекин, шу билан бир қаторда “Жиддий саҳифа”га бугунги кундаги кино оламидаги жараёнлар, фильмларнинг асосий ютуқ ва камчиликлари ҳақидаги таҳлилий фикр ва мулоҳазаларимизни, бугунги кино санъатининг эришаётган муваффақиятлари ҳақидаги фикрларимизни ҳам баён қилдик.
foto_289.jpg
Ҳозирги кунда “Кинонигоҳ” дастури, ўз номига муносиб равишда, кўрсатув нигоҳида, бугунги кун ўзбек киносининг барча жараёнларини ёритиш ниятида! “Кинонигоҳ” ижодий гуруҳи бунинг учун, тиним билмай изланишдалар ва кино ихлосмандларига ўзбек киносининг энг қизиқарли жиҳатларини ўзида акс эттирган кўрсатувларни тақдим қилмоқдалар!
foto(3)_0.jpg
foto(1)_2.jpg
“Кинонигоҳ” кўрсатуви энг сўнгги русумдаги замонавий технологиялар билан жиҳозланган студияда суратга олинади ва унда катта профессионал ижодий гуруҳ меҳнат қилмоқдалар.
foto(2)_0.jpg
foto(8)_0.jpg
Ҳозирда кўрсатувга яна янги саҳифалар қўшилмоқда ва кино оламидаги суратга олинган, суратга олинаётган ва суратга олиниш арафасидаги барча янги фильмлар ҳақида маълумотлардан томошабинларни хабардор қилишга астойдил киришилган.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(6)_0.jpg

foto(11)_0.jpg

foto(6)_0.jpg

foto(10)_0.jpg