OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРАЗМДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЯКУНЛАНДИ! 09.10.2016 23:20

 photo (2)

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятида ўз якунига етди.

photo (4)

Мазкур йилнинг 3-6 октябрь кунлари Хоразм вилоятининг 10 та туман ва 1 шаҳрида, яъни Урганч, Хонқа, Янгибозор, Боғот, Ҳазорасп, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан туманлари ҳамда Урганч шаҳрида 110 та умумтаълим мактабларида, 55 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, белгиланган режага қўшимча равишда Урганч шаҳрида жойлашган 1 та ҳарбий қисмда (9303-сон), 1 маротаба Урганч халқаро аэропортидаги ҳарбийлар ҳузурида, 1 маротаба Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Муносабат” кўрсатувида ва 22 маротаба (Урганч туманидаги “Сапарвой миришкор” ф/х, “Хоразм толаси” ф/х, Янгибозор туманидаги “Қаландар Дўрман Шариф бува” ф/х, Боғолон қишлоғидаги “Ибрат Султон ф/х”, Бошқиршийх қишлоғининг “Яқут Жумон” ф/х, “Маркс Жуманиёзов” ф/х, “Хусния-Лутфия” ф/х, Хонқа туманидаги “Искандар ўғли Ражаббой” ф/х, “Жасурбек” ф/х, Янгиариқ туманидаги “Султонова Санамжон” ф/х, “Жуманазар Жабборган” ф/х, “Гулланбоғ Дониёр” ф/х, “Хикмат Қаландаров” ф/х,Ҳазорасп туманидаги “Пичоқчи саҳовати” ф/х, Боғот туманидаги “Боғот” ф/х, Хива тумани Ирдимзон қишлоғидаги “Комилжон” ф/х, Шомохулум қишлоғидаги “Хива дон элита” ф/х, Қўшкўпир туманидаги Тошкент ф/у га қарашли “Қум” ф/х, Шовот тумани Шовот қалъа қишлоғидаги “Умида” ф/х, Кат қалъа қишлоғидаги “Илёс-Шамсия” ф/х, Ижтимоият қишлоғидаги “Обод бўзқалъа” ф/х, Ўзбекистон қишлоғидаги “Дурдона Отажонова” ф/х) пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар учун тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

photo (1)

Мазкур тадбирларда 70 нафарга яқин таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб жами 43 100 нафар, шундан 40 130 нафар ўқувчи-ёшларлар, 150 нафар ҳарбий қисмлар хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, 200 нафар Урганч шаҳридаги сержантлар мактаби ўқувчилари, 150 нафар ҳарбий йўналишдаги лицей курсантлари ҳамда 2 470 нафар пахта йиғим-теримида қатнашаётган ҳашарчилари иштироки таъминланди.

photo (3)

Навбатдаги тарғибот тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтади.

Ёшлар маданият ва санъат Маркази

 

Матбуот хизмати