OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“МИРЗО УЛУҒБЕК” СПЕКТАКЛИНИНГ САНЪАТКОРЛАР, СПОРТЧИЛАР ВА ОАВ ВАКИЛЛАРИ УЧУН НАМОЙИШИДАН! СПЕКТАКЛЬ ҲАҚИДА САНЪАТКОРЛАР ФИКРЛАРИ! 14.10.2016 10:20

FKQH4172

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Санъаткорлар, Спортчилар ва ОАВ вакиллари учун Ўзбек Миллий Академик драма театрида “Мирзо Улуғбек” спектакли намойиши бўлиб ўтди.

Мустақиллигимиз шарофати билан буюк тарихимиз, буюк аждодларимиз номлари қайта тикланди, улуғланди, ҳамда уларнинг бой маънавий мероси ёш авлодларга муносиб равишда етказиб келинмоқда.

Буюк тарихий шахслар ҳаётини ва улар амалга оширган ишларни халқимизга етказиш, ҳамда кўз олдимизда жонлантира олишда, театр ва кино санъатининг ўрни беқиёсдир. Буни ҳисобга олган ҳолда, юртимиздаги кўплаб театрларда буюк аждодларимиз, тарихий шахсларнинг ҳаёт йўли акс этган бир қатор спектакллар саҳналаштирилиб, томошабинларга намойиш этилмоқда.

Буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси, Шохруҳ Мирзонинг ўғли Улуғбек ҳақидаги “Мирзо Улуғбек” спектакли ҳам, шулар жумласидандир.

Мақсуд Шайхзода асари асосида саҳналаштирилган мазкур спектаклда Мирзо Улуғбекнинг асосан Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлган вақтлари, умрининг асосан сўнгги йиллари акс этган.

Саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Олимжон Салимов.

IMG_4340

Спекталда бош роль, Мирзо Улуғбек ролини Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов ижро этди.

Амир Темур ролини Ўзбекистон Халқ артисти Теша Мўминов, Саид Обид ролини Ўзбекистон Халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Феруза ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, Абдуллатиф ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов ижро этишди.

2 пардали драма, Мирзо Улуғбек ҳаётининг сўнгги йиллари амалга оширган бунёдкорлик ишларидан тортиб, унинг шахсий ҳаётида юз берган муаммоларгача ўзида жамлаб, Мирзо Улуғбек шахсиятини, унинг қанчалик оқил, шу билан бирга қанчалик адолатли ҳукмдор бўлганлигини очиб бера олган. Спектаклда унинг шахсан ўзи зиндонбанд этилган бандиларни бориб кўриши, ҳамда бегуноҳларини озод қилиши, Пири Зиндоний билан мулоқоти, шунингдек, спектакль якунида уни ҳам зиндондан бўшатиши, бунёдкорлик ишлари, илм-фанга бўлган юқори эътибори, шогирдларига бўлган меҳри, халқ турмушни юксалтириш йўлидаги ҳаракатлари, давлат арбоби, буюк олим, илм-фан ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари ва яна кўплаб хислатлари акс этган.

Ҳаттоки, тахтдан воз кечиб, ўлим соя солганида ҳам, Мирзо Улуғбек илм ҳақида ўйлаб, шогирди Али Қушчига нодир китобларни сақлашни буюриши, унинг ибратли сўзлари томошабинларни ўйга толтиради.

Спектаклдан Мирзо Улуғбекни умрининг охирги кунларида бобоси Амир Темур билан суҳбати ҳам ўрин олган.

Мирзо Улуғбекнинг асосий фожеаси, бу унинг ноқобил фарзанди Абдуллатиф, ҳамда шу билан бирга унинг душманларига, айнан шу жиҳатнинг қўл келганлигидир. Отасига қарши борган ўғил, ўз нодонлиги ва узоқни кўра билмаслиги туфайли, охир-оқибат, ўз отаси устидан ғалаба қилдим, деб ўйлайди, аммо бу аслида унинг мағлубияти эди...

Спектаклда Мирзо Улуғбекнинг ўғли томонидан қатл этилиш саҳнаси киритилмаган. Спектакль, Мирзо Улуғбек ўғли Абдуллатиф исёнидан сўнг, Мовароуннаҳр тахтидан воз кечиши билан якунланади. Тахтдан воз кечган Мирзо Улуғбек, шоҳлигида воз кечган рафиқаси Ферузани яна қайта никоҳига олишини айтади ва атрофдаги содиқ шогирдларига, вафот этгач, Самарқандга дафн этишларини сўрайди.

Мирзо Улуғбекнинг сўзлари инсонни ҳам таъсирлантириб, ҳам руҳлантириб, келажакка бўлган ишончини оширади. Спектакль томошабинларга таъсирли ва шу билан бирга кўтаринки руҳият берадиган фикрлар билан якунланади.

Спектаклда декорация ва қаҳрамонлар либосларига ҳам алоҳида аҳамият берилган. Айланма декорацияда, ҳукмдор тахти муҳим аҳамият касб этади. Чунки, жуда кўплаб воқеалар ана шу тахт атрофида ва айнан тахтга, ҳукмронликка интилиш йўлида юз беради. Ахир Мирзо Улуғбекнинг ўғли Абдуллатифнинг ҳам отасига хоинлик қилишига, мана шу тахтга бўлган кучли интилиши сабаб бўлган.

Спектакль динамикага бой ва томошабинларда бошидан охиригача диққат-эътиборни “ушлаб” тура олади. Спектаклдаги ҳар бир қаҳрамон узвийликни таъминлайди, ҳар бир саҳна ота ва ўғил ўртасидаги зиддиятни, шу билан бирга ҳукмдор ва унинг атрофидагилар ўртасидаги муносабатларни, қарама-қаршиликларни намойиш этади.

Мазкур спектакль ёшларни буюк тарихий аждодларимизга ва уларнинг бой маънавий-тарихий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашда, муҳим аҳамиятга эга эканлиги шубҳасиз.

Мирзо Улуғбек ҳақида қисқача маълумот:

Мирзо Улуғбек 1394 йил 22 мартда Эроннинг Султония шаҳрида таваллуд топган. Амир Темурнинг набираси, ўғли Шохрух Мирзонинг фарзанди. Болалик йиллари бувиси, Амир Темурнинг рафиқаси Сароймулкхоним тарбиясида ўтган.

Мирзо Улуғбек ўз даврининг буюк олими, Давлат арбоби, илм-фан ҳомийси бўлиб, кўплаб билимдон шогирдларнинг устози ҳам эди.  Энг содиқ шогирди Али Қушчи бўлган.

Самарқандда 3 қаватли баландлиги 50 метрли Расадхона қурдирган. Расадхона қурилиши 1424 йилдан 1429 йилгача давом этган. Расадхонада астрономик кузатишларни амалга оширилиб, 1018 юлдузнинг мувозанатини ўрганиб, аниқлашган.

 Мирзо Улуғбек  “Зижи жадиди Кўрагоний”, “Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола”, “Рисолаи Улуғбек”, “Тўрт улус тарихи” асарларини ҳам ёзиб тугатган.

1449 йил ўғли Абдуллатиф буйруғи билан ёлланган қотил Аббос томонидан қатл этилган ва Самарқандда дафн этилган.

 IMG_4305IMG_4304

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Спектакль намойишидан қувонган жиҳатим, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан санъаткорлар, спортчилар, спектаклни томошабин сифатида кўришди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов билан анчадан буён кўп марта шу масалада суҳбатлашиб, маслаҳатлашган эдик. Биринчи марта бугун санъаткорлар, спортчилар уюшган ҳолда спектакль намойишини кўришга келишди. Лекин, кўп санъаткорлар ва спортчиларни биламан, алоҳида келиб, доимий равишда спектаклларни кузатиб боришади. Аммо, уларнинг бундай уюшган ҳолда келиб, спектакль кўришлари, менимча, фақат  фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки, бу ҳолат бошқаларни ҳам спектаклларга жалб этиб, уларни ҳам қизиқишларига сабаб бўлади. Энг муҳими, ўзимизнинг қаҳрамонларимиз, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди билан танишиш, бу санъаткорларимиз ва спортчиларимизда ҳам, энг зарур бўлган миллий ғурур туйғусини оширишга хизмат қилади! Чунки, ўзини кимларнинг авлоди эканлигини, бу юртдан қандай забардаст қаҳрамонлар чиққанлигини доимо ҳис қилиш ва буни англаб етиш, инсонни юқори марраларни кўзлаб интилишига сабаб бўлади.  Шунинг учун, ҳамма санъаткор дўстларимга ҳам, умуман, касбдошларимга тез-тез театрга келиб, шундай спектаклларни кўришларини тавсия қиламан. Айниқса, ўзимизнинг миллий қаҳрамонларимизни, буюк аждодларимизни ҳаёти ва ижодига тааллуқли бўлган спектаклларни доимий кўриб бориш, уларнинг ҳаёти ва ижодидан хабардор бўлиш, ҳар бир инсоннинг қаддини янада тик тутишига, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган халқ эканлигимизни янада инсонга уқтиради, фахр туйғусини пайдо қилади.

 IMG_4325

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамолиддин Узаков: - Ҳозиргина Мирзо Улуғбек бобомизнинг ҳаётига бағишланган жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлган спектаклни кўрдик. Шахсий фикрларимни айтадиган бўлсам, бу спектакль жуда моҳирона саҳналаштирилган. Ҳар битта роль, ҳар бир қаҳрамон, ҳар бир эпизод алоҳида хислатга эга бўлган, ўзини, ўзлигини кўрсатиб бера олган санъаткорлардан фойдаланилган ҳолда, ишланган. Шундан кўриниб турибдики, мана шу спектаклни, режиссёрни, ижодкорларни, бу асарга қай даражада ёндошганликлари намоён бўлмоқда. Ўйлайманки, бу спектакль нафақат бизда, балки барча томошабинларда, маданият ва санъат аҳлида, шоир ва ёзувчиларимиз, кино ва театр актёрларимиз, барча ёшларда ҳам жуда катта таассурот қолдирди. Бундай спектаклларни кўпроқ кўриб туришимиз кераклиги ва шундай тарихий спектаклларга, мазмунан ва маънан бой бўлган, катта бир тарбиявий аҳамиятга эга бўлган спектаклларга қанчалик даражада халқимиз чанқоқлигини, мана бугунги спектаклга келган мухлислардан ҳам кўрдим. Бундай спектаклларимизни, яна ҳам кўпроқ саҳналаштиришимиз кераклигини, қолаверса, тарихда яшаб ижод қилган, ўзбек халқининг маънавий юксалиши ривожига ўз ҳиссасини қўшган, том маънода келажагимизни яратиб берган ота-боболаримизнинг ҳаёти ва ижодига кўпроқ тўхталишимиз кераклигига, бугун яна бир бор амин бўлдик!

  IMG_4316

 Ўзбекистон Халқ артисти Замира Суюнова: - Бугунги спектакль биз кутгандан ҳам, муваффақиятли намойиш қилинди, деб бемалол айта олишим мумкин. Актёрлар ҳам ролларини маҳорат билан ижро этишди. Биз албатта, тарихда ўқиганмиз, фильмларини ҳам кўрганмиз, аммо, барибир актёрларнинг жонли ижросини кўриш, жонли мулоқот, юзма –юз кўриш, инсонни бошқа бир руҳиятга олиб киришига ишондим. Бизни ўзбек актёрларининг маҳорати кучли, халқимиз улар билан фахрланади! Бугун улар ҳаммалари ўз вазифаларини янада аъло даражада адо этишди! Бу спектаклни кўрмаганлар кўп нарса йўқотадилар, деб ўйлайман. Албатта, томошабинлар келиб, бу спектаклни кўришлари керак! Шундай инсонларнинг авлоди эканлигимизни, улар бизнинг бобокалонларимиз бўлишганлиги қалблардаги фахр, ифтихор туйғусини янада кучайтиради! Ўзим ҳам шундай инсонларнинг авлоди эканлигимдан фахрланаман! Юртимиздан чиққан бундай буюк тарихий шахсларнинг номларини кўплаб келтириш мумкин! Барча ижодкорларга, бундан кейинги ижодларида янада омад, муваффақиятлар тилайман!

 IMG_4315

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова: - Спектаклни кўриб, жуда ҳам таъсирландим... Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнирнг “Юксак маънавият, енгилмас куч” асарини ўқиганимда, “бугунги кунимиз ўз–ўзидан бўлиб қолмаганлиги, ота–боболаримиз, авлод-аждодларимиз, жуда катта қийинчиликларни бошидан кечириб, ўша қийинчиликлардан ақл–идрок, сабот ва матонат билан ўтмаганда эди, биз бугунги фаровон кунларни кўрмаган бўлардик. Кимнидир асири, ёки кимгадир қул бўлиб яшаган бўлардик”, деб айтган эдилар. Шунинг учун ҳам, мана шу бугунги асарни кўриб, юрагимга шундай бир титроқ турди. Ҳаммамиз кўзёшларимизни тиёлмасдан ўтирдик, чунки бу кўзимиздаги ёш, бу авлод –аждодларимизни юксак маҳорати, ақл–идрокини, улар босиб ўтган йўлни кўрсатиб берди. Спектаклдаги роллар, актёрларимиз томонидан катта маҳорат билан ижро қилинди. Ўша даврдаги қаҳрамонларни юқори даражада талкин этишди. Мана шундай тарихий шахслар, ота–боболаримизнинг ақл–идрокидан, қаҳрамонликларидан куч олиб, Мирзо Улуғбекдек инсон бўлиб яшаш, ҳар биримизга насиб қилсин! Ўйлайманки, бу спектакль ҳар бир томошабин юрагини ларзага келтирди. Инсонийлик шарафли бурчни оқлаб яшаш, ҳар биримизга насиб қилсин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 IMG_4341

CQAJ4237