OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖИЙ ШОУ БИЗНЕС: АНЖЕЛИНА ЖОЛИДАН ЭНАГАСИ НОРОЗИ! КЕЙТ УИНСЛЕТ ҲАМ АЖРАШМОҚЧИ! ГАП ТАШҚИ КЎРИНИШДА ЭМАС! 16.10.2016 12:32

 photo (12)

МАДОННА “ЙИЛ АЁЛИ”!

58 ёшли  Мадонна Американинг Billboard нашриёти бўйича, “Йил аёли”  деб топилди. У бу борада ҳаттоки, Леди Гагани ҳам ортда қолдирди! Статуэткани эса, Мадонна декабрь ойида бўлиб ўтадиган тантанали Women in music Тақдирлаш маросимида қабул қилиб олиши кутилмоқда!

 photo (11)

ЭЛТОН ЖОННИНГ БИОГРАФИЯСИ!

Лондоннинг Pan Macmillan нашриёти 2019 йил таниқли рок ижрочиси, пианиночи ва бастакор Элтон Жоннинг ягона биографиясини нашрдан чиқаради! Бу мемуар асарнинг номи ҳозирча сир сақланмоқда! Аммо, бу асар устида Элтон Жоннинг Алексис Петридис билан ҳамкорликда ишлаётганлиги маълум бўлди. Элтон Жон бу китобда ўз ҳаёти ва ижоди ҳақида очиқ-ойдин ҳикоя қилишни истайди. “Ўзим босиб ўтган йўл, ўтган ҳаётимга қараб, менга қанчалик омад кулиб боққанлигини ҳис қиламан, ҳаётим шунчалик телбаларча ўтмоқдаки, ўзимни худди тезюрар атраккционда кетаётгандек сезаман!” дейди 69 ёшли Элтон Жоннинг ўзи.

 photo (9)

АНЖЕЛИНА ЖОЛИДАН ЭНАГАСИ НОРОЗИ!

Анжелина Жоли ва Бред Питт оиласининг энагаси Крисанн Морел, ҳозирда Анжелика қанчалик нотўғри иш қилаётганлигини, ўз ҳатти-ҳаракатлари билан болаларининг ҳаётини синдираётганлиги ҳақида, очиқчасига ўз фикрларини билдирди. Анжелина Жоли сентябрь ойида ажрашиш учун судга мурожаат қилгач, болаларига Бред Питт билан кўришишни умуман таъқиқлаб қўйган.  Энага Крисанн Морел Анжелина Жоли ва унинг акасини ҳам ўз вақтида катта қилган бўлиб, уни болалигидан яхши билади.

photo (10)

Унинг фикрича, Анжелика, бир вақтлар ўз онаси қилган катта хатони такрорламоқда! Яъни, ўз вақтида Анжелинанинг онаси ҳам, отаси билан ажрашиб, болаларига у билан кўришишни таъқиқлаб, уларни отасига қарши қилиб қўйган экан! Шунинг учун ҳам, энага Крисанн Морел, Анжелина Бред билан ажрашган тақдирда ҳам, болаларни отаси билан яхши муносабатда бўлишларини истайди!

Ҳозирда Бред Питтнинг дўстлари ҳам уни ёнини олиб, уни қанчалик мулойим, муомалали инсон эканлигини ва болаларга қўполлик қилиш тугул, ҳаттоки қаттиқ гапиришга ҳам кўнгли бўлмаслигини, аксинча, оилада қаттиққўл Анжелина Жоли ҳамиша ўз сўзини ўтказиб келганлигини таъкидлашмоқда! Ўз вақтида Анжелина ҳаттоки, Бредни дўстлари билан кўришишларини ҳам таъқиқлаб қўйиш даражасига борган ва шу сабабли ҳам, оилада кўп марта келишмовчиликлар юз берган экан.

Сентябрда бошланган ажрим ишидан сўнг, ниҳоят 8 октябрь куни Бред Питт кўплаб уринишлардан сўнг, Анжелинанинг қаршилигини енгиб  болаларининг фақат иккитаси 12 ёшли Захара ва 8 ёшли Вивьен билан кўриша олган! Гувоҳларнинг айтишича, Бред фарзандлари билан кўришганда, қувонч ва иложсизликдан қаттиқ йиғлаб юборган, ўз навбатида болалари ҳам роса йиғлашган.

Аввалига, бу жуфтликнинг ажралишига Анжелинанинг бир актрисага рашки сабаб қилиб кўрсатилган бўлса, эндиликда, аксинча, Анжелинани бир миллионер билан турмуш қурмоқчи эканлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда!

 photo (8)

БОБ ДИЛАН НОБЕЛЬ МУКОФОТИ ЭГАСИ?

Нобель мукофотининг 2016 йилда Адабиёт йўналишида кутилмаган равишда, таниқли рок-мусиқачиси Боб Дилан қўлга киритди! Кўплар эса, бу мукофотга япон ёзувчиси Харуки Муракамини сазовор бўлади, деган фикрда эдилар. 

 photo (2)

ХОНАНДА СЕЛЕНА ГОМЕС ДАВОЛАНМОҚДА!

Хонанда Селена Гомес Теннесидаги даволаш марказида депрессиядан даволанмоқда! Ҳозирда хонанда анча тузалиб қолган ва бемалол даволаш маркази ҳудудидан чиқиб, яқин атрофдаги кафелардан бирига кириб, мухлислари билан бирга суратларга ҳам тушган.

 photo (4)

ШАРЛИЗ ТЕРОН DIOR РЕКЛАМАСИДА!

Dior Француз Модалар уйи J’adore ифори учун янги реклама видео ролигини суратга олдирди! Унда, яна бир неча йиллардан буён бу бу ифорнинг “юзи” ҳисобланган актриса Шарлиз Терон суратга тушди. 41 ёшли актриса 45 секундли Woman видео ролигида жуда ҳам гўзал кўринишда намоён бўлди. Бундан ташқари, актриса яқиндагина “Tully” фильмида ҳам суратга тушган бўлиб, бу фильм учун 16 кг тўлишишига тўғри келганди. Бу фильмда у кўп болали она образида намоён бўлади! Фильм ва роликни кўриб, актрисани ташқи қиёфасини ўзгартира олиши ва маҳоратига қойил қолмай илож йўқ!

 photo (6)

НИКОЛЬ КИДМАН ЛОНДОН КИНОФЕСТИВАЛИДА!

49 ёшли Актриса Николь Кидман Лондон Кинофестивалида ўзининг янги  “Лев” (Lion) фильмидаги роли билан иштирок этди. У Кинофестивалга Armani либосида келди. Фильм ҳаётий воқеа асосида суратга олинган бўлиб, унинг қаҳрамони 5 ёшида йўқолиб қолади ва 25 йил ўтибгина, ўз уйини қайта топишга муваффақ бўлади.

 photo (7)photo (1)

ХОЛЛИ БЕРРИ: ГАП ТАШҚИ КЎРИНИШДА ЭМАС!

50 ёшли актриса Холли Берри “Тропическая лихорадка” фильмидаги видеопробага иккинчи марта, ҳеч қандай пардозсиз келгач, ролга эга бўлди. Унгача, уни иккинчи даражали ролга олишни режалаштиришган эди. Бундай ҳолат, бундан аввал ҳам, “Бал монстров” фильмида ролга ўтишимда ҳам юз берган, дейди актриса. Ташқи кўринишим, ҳеч қачон бош ролларни ижро этишим учун ёрдам бермаган, дейди актрисанинг ўзи.

Аммо, шундай бўлса ҳам, 50 ёшли актрисанинг қадди-қомати, ҳозир Ҳолливудда энг чиройли ҳисобланади.

 photo (3)

КЕЙТ УИНСЛЕТ ҲАМ АЖРАШМОҚЧИ!

“Титаник” фильмидаги роли орқали, барча учун севимли бўлган актриса Кейт Уинслет ҳам афсуски, турмуш ўртоғи  Нед Рокенроллдан ажралиш ниятида! Кейт Уинслет журналистлар билан суҳбатда ҳозирда эри билан ҳаттоки гаплашмаётганлигини тан олди. Бунинг сабаби, эри оила учун умуман қайғурмай, барча оғирликни фақат Кейтнинг зиммасига юклаб қўйиб, ўзи эса дангаса бўлиб қолганида экан. Нед Рокенролл тўйдан сўнг, миллиардер амакисининг корпорациясидаги ишидан ҳам бўшаб олган, янги иш топишни эса хаёлига ҳам келтирмайди. У оила масъулиятини ўз бўйнига олишни ҳам истамаган.

 photo (5)

КЕТРИН ЗЕТА – ЖОНС ТАБИИЙ ГЎЗАЛЛИК ТАРАФДОРИ!

47 ёшли актриса Кетрин Зета–Жонс пардозсиз омма олдига чиқиш тарафдори эканлигини исботламоқда. Актриса, турмуш ўртоғи актёр Майкл Дуглас билан биргаликда, Калифорнияда бўлиб ўтган «Desert Trip» рок-фестивалига 13 ёшли қизи Керис ва 16 ёшли ўғли Дилан билан биргаликда келди. Ҳаммани Кетрин Зета – Жонсни пардозсиз ва оддий либосда эканлиги ҳайратлантирди. Актриса, бунга жавобан табиий гўзалликни маъқул кўришини билдирди.