OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ВАТАН МЕҲРИ ЁШЛАР ҚАЛБИДА! 17.10.2016 08:34

 TONA7366

Ёшлар маданият ва санъат Маркази томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, мулоқотлар ўтказилмоқда. Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан Марказ томонидан ташкил этилган “Ёшлар театр студияси” фаолияти, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва унумли ўтказиш, ёш актёрларнинг малакаси ва маҳоратини оширишга қаратилган. 

VWKD0842

Ушбу студияда драматург Насрулло Қобулнинг “Тўда” асари асосида қўйилган “Адашганлар” спектакли намойиш этилди. Ёшлар ижод саройида мазкур спектаклнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов, Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Узаков ҳамда, малакали мутахассислар учун тақдимоти бўлиб ўтди. 

EQVS1533

Саҳна асарида “Ёшлар театр студияси”нинг фаоллари, ёшлар қалби ва онгида эзгу фазилатларни мустаҳкам қарор топтириш, уларни миллий ҳаёт тарзимизга зид ва зарарли бўлган мафкуравий таҳдидлардан ишончли тарзда асраш, ўзининг эзгу фазилатлари билан барчага ўрнак бўладиган қаҳрамонлар образини саҳнага олиб чиқдилар.

CIVD2463

Спектакль якунлангач, Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов ёш актёрларнинг бошлаган ишларини келажаги порлоқ эканлиги, бу жараёнда фаоллик кўрсатиш, асосий куч бўлган ёшлар тарбиясига муносиб ҳисса қўшиш, замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш, ёш актёрларнинг зиммасига катта масъулият юклаши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, ёшлар ҳаёти, маънавиятини юксалтиришда театрнинг ўрни ва аҳамияти, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган замондошларимиз образини саҳнада акс эттириш масалалари хусусида сўз юритилди. 

Мазкур саҳна асарини “Ёшлар театр студияси” томонидан, юртимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ҳамюртларимизга намойиш этилиши режалаштирилган.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

 XFGW1666 

LEMW0189

KEIO1606

BTAF0268