OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“КОРЕЯ КИНОСИ КУНЛАРИ” 22.10.2016 04:00

 2

17-21 октябрь кунлари Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси томонидан Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида “Корея киноси кунлари” бўлиб ўтди. Мазкур Тадбирнинг тантанали очилиш маросими 17 октябрь куни “Ёшлар ижод саройи”да бўлди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев, Корея Республикасининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У сўзга чиқишди ва Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстлик алоқаларини шундай маданий тадбирлар билан бойитиб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, ўз фикрларини баён этишди.

“Корея киноси кунлари” доирасида Жанубий Кореялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган “Отамга бағишлов”, “Детектив К”, “Мени тут”, “Ҳимолай” каби фильмлар намойиш этилди.

«Отамга бағишлов» бадиий фильми, инсон ҳаётида оила қанчалик муҳим аҳамият касб этиши, оилавий қадриятлар ҳақидадир.

«Детектив К» фильми эса, тарихий мавзуда бўлиб, Чосон қироли Чонг-дзе жиноятчиларни фош этиш йўлида, Детектив К билан ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилинади, воқеалар 1790 йилларда юз берган.

“Ҳимолай” фильми енгилмас иродага эга бўлган алпинистлар ҳақида ҳикоя қилади. Альпинистлар Хон-гиль ва Му-Таек дўстлиги, ҳамда Хон-гильни ўз аҳдига содиқ қолган ҳолда, Му-Таекнинг жасадини тоғдан олиб тушиш учун амалга оширган саъй-ҳаракатлари, унинг қатъияти томошабинни ҳайрон қолдиради.

“Мени тут” фильмида эса, инсоннинг сурати ва сийрати бошқа бўлиши мумкинлиги яна бир бор исботланган. Фильм қаҳрамони криминалистика соҳасида фаолият олиб бораётган ёш йигит, бир вақтлар ўзи кўнгил қўйган қизни, вақти келиб, жиноятчи бўлиб чиқишию, уни ўзи қўлга олиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаган бўлиб, унинг қалбида муҳаббат ва бурч туйғулари ўртасида аёвсиз кураш кечади.

“Корея киноси кунлари” фақатгина пойтахтда эмас, 18-21 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида, 19-21 октябрь кунлари эса, Бухорода Бухоро мусиқали драма театрида ҳам бўлиб ўтди.