OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

НАРИМАН ГРИГОРЯН ВА ЛИДИЯ АНДРЕНИНГ ЛИБОСЛАР ШОУ НАМОЙИШИДАН! + НАРИМОН ГРИГОРЯН: ЯНГИ ЛИБОС ЯРАТИШ УЧУН РАҚС ИЛҲОМ БЕРАДИ! 23.10.2016 01:56

IMG_5596

Куни кеча хореограф ва дизайнер, «Nariman Grigoryan» бренди асосчиси

IMG_5547

Нариман Григорян вастилист, визажист, дизайнер Лидия Андренинг ёпиқ Либослар шоу намойиши бўлиб ўтди.

IMG_5514

Унда Нариман Григорян ва

Shou_pokaz

Лидия Андре ўзларининг алоҳида Либослар тўпламлари билан иштирок этишди.

IMG_5577

Шунингдек, намойишда иштирок этган барча моделларнинг пардоз-визажи, соч турмаклари, Лидия Андре томонидан амалга оширилди.

Либослар намойиши ўзига хослиги билан барчанинг ёдида қолганлиги сир эмас. Намойишдаги рақслар томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлади.

IMG_5550

Намойиш олдидан тайёргарлик жараёнлари вақтида, Наримон Григорян билан суҳбатлашдик.

IMG_5507

Нариман Григорян: - Дизайнер сифатида ўз либосларимни яратаётганлигимни анча бўлди, бу биринчи либослар тўпламим эмас, илгари ҳам бир неча дизайнерлар билан биргаликда либосларимни намойиш қилганман. Аммо, бундай якка равишда биринчи марта Либослар шоу намойишини ўтказишим! Бу Куз/Қиш Либослар тўплами!

 IMG_5510

-Намойишдан сўнг, барчада туғиладиган савол, бундан кейин Хореографлик фаолиятингиз тақдири қандай бўлади?

-Хореографлик билан машғул вақтимда ҳам, гуруҳимдаги раққосалар учун кўпгина саҳна либосларини ўзим яратганман. Бунга ўқиганман ва бемалол тикиш-бичишни ҳам биламан. Шунинг учун ҳам, ниҳоят, ўз либосларимни намойиш қилиш, ҳамда бошқалар мен яратган либосларни кийишларининг вақти  келди, деб ўйлайман. Аммо, хореографликни ҳеч қачон ташламайман! Яқинда яна бир катта лойиҳага қўл уряпман! Лекин, бу ҳозирча сир! Бугунги Шоу Намойишда ҳам, хореография элементларини кўришингиз мумкин. Ўз гуруҳимнинг раққос ва раққосалари иштирок этишди. Либосларни намойиш қилиш учун эса, моделларни таклиф этдик. Лидия Андре билан яхши дўстмиз, унинг ҳам бугунги намойишда, ўз блоки, яъни Оқшом либосларидан иборат алоҳида ўз Либослар тўплами бор!

 IMG_5514

- Намойишда тақдим этадиган Либослар тўпламингиз учун қанча вақт кетди?

- Бир йил аввал мода оламида ўз исми-шарифим билан «Nariman Grigoryan» брендини яратиб, ана шу бренд остида Либослар ярата бошладим. Ўз магазинимни ҳам очганман ва яратган либосларим у ерда сотилади! У ерда 6 та киши меҳнат қилишади. Бош дизайнер, албатта ўзим. Бугунги Намойиш ва Либослар учун бир йил тайёргарлик кўрдик.

 IMG_5519

- Бугунги Либослар тўпламингиз нечта либосдан иборат? Бу либосларни яратишда асосан нималарга аҳамият бердингиз? Қандай материаллардан фойдаландингиз?

- Либослар тўплами 55 та либосдан иборат!Албатта, илк катта дебют Либослар намойишим! 3 та блокдан иборат! Биринчи блокда, спорт услубидаги ва кундалик кунга кийиш мумкин бўлган либослар! Иккинчи блокда эса, Кавказликлар либосларига хос элементлар бор. Учинчи блок эса, албатта, мен ўзгача бир дид билан тайёрлаган Оқшом либосларидан иборат! Мен қизлар, аёлларни башанг, гўзал либосларда бўлишларини жуда ҳам яхши кўраман! Тўпламдаги либослар учун парча, тафта каби материаллардан фойдаландим. Мен шундай материаллардан фойдаланишни ёқтираман. Бу Либослар тўпламимда асосан, қаймоқранг, ҳамда бинафшаранглардан фойдаландим. Албатта, Либосларнинг ёрқинлигига ҳам катта аҳамият бердим. Либослар тошлар, парлар билан безатилган.  

 IMG_5523

- Либосларни фақат аёллар учун яратасизми?

- Йўқ, эркаклар учун ҳам кийимлар яратаман, фақат камроқ!

 IMG_5528

- Либосларни яратишда нималардан илҳомланасиз?

- Мен гўзалликдан, инсонларни гўзал кўринишларидан илҳомланаман! Ҳаттоки, тунда ҳам бирор либос эскизи хаёлимга келса, уйқуни ҳам унутиб дарҳол чизмасам бўлмайди! Рақсда ҳам шундай! Янги либос яратиш учун рақс ҳам илҳом беради! Барчага тилагим, доимо гўзал бўлишсин! Ҳаммага ҳамиша яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_5503

Фотолар учун фотограф Шерзод Абдумаликовга

миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5530

IMG_5581

 IMG_5567

IMG_5561

 IMG_5546