OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЯКУНЛАНДИ! 24.10.2016 08:08

 IMG_4898

Жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг 1 та шаҳар ва 14 та туманларида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

IMG_4899

Қорақалпоғистон Республикасининг жами 106 та умумтаълим мактабларида, 63 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида, 4 та Болалар мусиқа ва санъат мактабида, 1 та Меҳрибонлик уйида белгиланган режага қўшимча равишда 2 та (Тахтакўпир ва Мўйноқ туманлари) маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 1 маротаба (Шуманай туманида) пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар учун тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

IMG_4900

Шунингдек, 21 октябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида уюшмаган аҳоли учун гала-концерт ўтказилди.

IMG_4904

Мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилди.

IMG_4897

Тадбирларда 80 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, жами 62 860 нафар шундан, 61 812 нафар ўқувчи-талаба ёшлар, 168 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 730 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари ҳамда 150 нафар пахта йиғим-теримида қатнашаётган ҳашарчилар иштироки таъминланди.

IMG_4896

Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:

- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;

- “Ким эдигу – ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган, ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи “Марра бизники” номли видеороликлар намойиши ташкил этилди.

IMG_4894

Мазкур йилнинг 1 март санасида Тошкент шаҳрида бошланган тарғибот тадбирларининг сўнгги бекати Қорақалпоғистон Республикаси бўлди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

IMG_4895

IMG_4893

IMG_4892

IMG_4891

IMG_4890