OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОЛТИН КУЗ” ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ! ҲАР БИР ЁШ ИЖРОЧИ ЎЗИГА ХОСЛИГИ ВА ИҚТИДОРИ БИЛАН БИР-БИРИДАН АЖРАЛИБ ТУРАДИ! 29.10.2016 09:26

Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Олтин куз” Халқаро санъат фестивали 28 октябрь-3 декабрь кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда, вилоятлар марказларида бўлиб ўтади.

IMG_3474

Халқаро тадбирларга жаҳонга машҳур фортепианочи ва дирижёрлар, хонанда ва бастакорлар таклиф этилган. Дастурлар 28 октябрь куни Ўзбекистон Давлат консерваториясида соат 18.00да машҳур фортепианочи, Я.Витола номидаги Латвия мусиқа академиясининг махсус фортепиано кафедраси мудири, профессор Юрис Калнциемснинг маҳорат дарси билан бошланди.

IMG_3484

Я.Витола номидаги Латвия мусиқа академиясининг махсус фортепиано кафедраси мудири, профессор Юрис Калнциемс: - Маҳорат дарслари ҳамиша ёшлар билан мулоқотнинг энг қизиқарли усули бўлиб, менимча бунда ҳеч қандай қоидалар шарт эмас, деб ўйлайман. Бунда ҳар бир ёш ижрочи ўзига хослиги ва иқтидори билан бир-биридан ажралиб туради. Қай биринидир ўзига  хос кучли жиҳатлари бўлади, қай биридадир иқтидори бироз сустроқ, балки етарлича тажрибага эга бўлмаслиги мумкин, аммо буларни барини тез илғаб олиш ва керакли маслаҳатларни бериш керак. Мен ўзим биринчи навбатда, уларни бу касбга қанчалик муносиблиги, шу кунга қадар нималарга эришиб улгурганлигига эътибор бераман. Чунки, барибир мен уларни олдиндан билмайман, ҳамда, мана шу қисқа вақт оралиғида ҳам уларнинг ҳар бири ҳақида жуда кўп нарсани билиб олишим қийин. Шунинг учун ҳам, уларни шу кунгача эришган ютуқлари, тажрибасига, ҳамда ижросига, нота билан ишлашигача аҳамият бериб, ўз нуқтаи назаримдан келиб чиқиб, ўз билимларини ривожлантириш, нота борасида, керакли маслаҳатларни беришим мумкин.

 IMG_2251

- Маҳорат дарсида иштирок этган ёш ўзбек ижрочилари ҳақида фикрларингиз?

- Мен бугун  маҳорат дарсида иштирок этган ёш ижрочилардан кўпларини аъло даражадаги маҳоратга эга эканликларини кўрдим. Фортопиано бўйича жуда ҳам яхши мактабга эгалигингиз, жуда маҳоратли педагоглар ҳамда, бу мактабнинг ўз тарихи борлиги маълум. Бу албатта, яхши натижалар кўрсатмоқда, ҳамда келажакда ҳам ўз “мевалари”ни беради. Менимча, педагогларингиздаги маҳорат, тажриба, уларни ўз касбига бўлган меҳри, ёшларга астойдил билим беришлари, ёш ижрочиларни ҳам ижодга жуда катта қизиқиш билан ёндошишлари, мени қувонтирди.  

 IMG_3482

- Умуман, Ёш ижрочиларни ўз касби бўйича янада мукаммал бўлишлари учун яна нималар керак, деб ўйлайсиз?

- Менимча, ижодкор ҳамиша изланишда бўлиши, ўқиб-ўрганиши керак. Шунинг учун ҳам, умумий фикримча, ҳар доим, ҳар бир мусиқачи ҳамиша янада ўз билимларини ошириши, янада кўпроқ матн, мусиқа ва бастакорлар ижодини ўрганиши, уларни ўз мусиқаси билан нима демоқчи бўлганлигини англаши, мусиқага бўлган ўз профессионаллиги, ҳамда профессионал фикрлар доирасини бойитиши, товуш сифатига аҳамият бериши, артикуляция, динамикага эътибор, концертларда тингловчилар билан муомала маданияти, буларнинг барчасини янада ривожлантириши зарур, деб ўйлайман.

 IMG_2241

- Ўзбекистон ҳақида таассуротларингиз?

- Бу ерда камроқ муддат бўлганлигимга қарамай, Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларим жуда ҳам яхши бўлди! Қаерга борсам ҳам,  биринчи навбатда мен учун муҳими бу инсонлар, бу ерда ҳам кўп инсонлар билан мулоқотда бўлдим. Мени ўзбек халқининг  самимий мулоқоти ҳайратга солди! Улар жуда меҳмондўст, меҳрибон, ҳамда чин юракдан муомала қилаётганликлари, самимийликлари билиниб турибди! Бундан жуда миннатдор бўлдим! Ўзбекистонлик ёш ижрочиларга тилакларим, ҳамиша шундай очиқкўнгил, янгиликка интилувчан, изланувчан бўлишсин! Ҳеч қачон эришилган ютуқлар билан кифояланиб, тўхтаб қолишмасин! Ҳамиша ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришиб, ўз касбини шундай севиб, ишлашсин, омад ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

 

Маҳорат дарсидан сўнг, соат 18.30 да Швейцария, Франция, Латвиядан ташриф буюрган солистлар Илва Вера Эйгус, Аврора Гехтер, Карлис Буковскис ҳамда, Ўзбекистонлик дирижёр Алибек Кабдураҳмонов иштирокидаги симфоник оркестр концерти бўлиб ўтди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

IMG_3473

IMG_2233