OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ: БУГУН МЕН УЧУН ҚАДРЛИ НАРСАЛАРНИ КЎПРОҚ ТУШУНЯПМАН! 08.11.2016 01:54

ISF_6972

Бу йил Улуғбек Раҳматуллаев учун ўзига хос ижодий ютуқларга бой йил бўлмоқда! “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони, кўплаб янги муваффақиятли “хит” қўшиқлар, ҳамда ўнлаб қўшиқларини, кўплаб давлатлар томонидан қайта куйланиши, буларнинг барчаси хонанданинг 15 йилдан буён қилиб келаётган ҳалол меҳнати ва тинимсиз ижодий изланишлари самарасидир! Бу галги “Диллашув” саҳифамиз меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев.

 ISF_6909

- Ижодкор сифатида айни дамда яна нималарга эришишни истардингиз?

- Биринчи навбатда, ўзим орзу қилган ва шу билан бирга, ҳаттоки хаёлимга ҳам келмаган кўплаб ютуқларга бирма-бир эришаётганлигим учун, шукур! Ўйлайманки, барибир ҳали қилинадиган ишлар кўп! Ижодкор сифатида йиллар давомида яшайдиган асарлар яратишни истайман, албатта! Ҳали ҳеч ким қўл урмаган мавзудаги қўшиқлар куйлашни ва ўзбек санъатини бутун дунёга танитишни ҳоҳлайман!

 

- Ижодингизга 15 йил бўлди! Айни вақтда босиб ўтилган бу йиллар ва йўллар кўз олдингизга нималарни келтирмоқда?

- Ҳа, чиндан ҳам бу йил 15 йил бўлибди! Биласизми, ортга назар ташласам, жуда кўп йўлдан ўтилибди! Кўп меҳнат, кўп камчиликлар ва кўп ишонч кўзларимга кўринади... Энг кераклиси, тўхталмади, тўхтаб қолинмади! Ҳар қандай вазиятда ҳам, астойдил ижод, астойдил меҳнат қилдим.  Ижодга бўлган муҳаббатим, мухлисларга бўлган меҳрим, мени ҳамиша олдинга ундаб келмоқда! Чиндан ҳам, кўз қўрқоқ, қўл ботир, деган мақол, ҳақиқат бўлиб чиқди!

 ISF_7048

- Сизнингча куйланган қўшиқни юракдан чиқиши ва тингловчилар ёдида қолиши, сиздан ташқари яна кимга боғлиқ?

- Албатта, кўп меҳнатга ва қўшиқ ижодкорларига боғлиқ, бу! Лекин, албатта, омадга ҳам боғлиқ!

 

- “Қирмизи олма” концерт дастурингиз ҳақида, қайси сирларни ошкор қила оласиз? Дастур режиссёри, репертуар, янгиликлар? Репертуарда нималарга эътибор қаратяпсиз? Бу концертни аввалги концерт дастурларингиздан фарқи?

- Жуда кўп янгиликлар бўлиши аниқ! Ошкор қилиниши мумкин бўлган сирларга келсак, фақат айримларини айтишим мумкин. Биринчидан, 10 га яқин янги, ҳали ҳеч қаерда янграмаган қўшиқлар фақат концерт куни премьера бўлади! Бу янги қўшиқлар, ҳали айтилмаган мавзулардаги қўшиқлар! Бу йил саҳна кўриниши ҳам бутунлай бошқача! Шунингдек, янги дуэтлар бўлади! Фарқлар жуда ҳам кўп! Ахир бу йил ижодимга 15 йил-ку! Янгиликлар жуда кўп!

 ISF_7016

- Концерт дастурларингиз бир хиллашиб кетмаслиги учун асосан нималарга аҳамият берасиз?

- Бунинг учун, мен ҳамма нарсага алоҳида аҳамият бераман! Қўшиқларга, имижга, режиссурага! Қолаверса, менинг ёнимда бир неча йиллардан бери бирга ишлаб келаётган инсонларнинг фикрларига ҳам эътибор берамиз!

 

- Концертингизга фарзандларингиз ҳам келишадими? Улар репертуарингиздаги қайси қўшиқларни ёддан билишади? Энг севимли қўшиқлари қайси?

- Ҳа, албатта, Худо ҳоҳласа, концерт кунлари оилам ҳам бирга бўлишади. Фарзандларим кўпроқ “Омадим келмади” ва “Бемор” қўшиқларини яхши кўришади! Бу қўшиқларни ёддан билишади ва рафиқамнинг айтишича, мен уйда йўқлигимда, бу қўшиқларни куйлаб, “оилавий концерт” ҳам ўтказиб туришар экан! Ўғлим эса, бу қўшиқларимни, ўзимга ҳам куйлаб беради!

 

- Ҳар бир вақтнинг ўз қўшиқлари бўлади, дейишади. Сиз тингловчилар севиб тинглайдиган ўз қўшиқларингиздан ташқари, яна қайси ўзингиз ёқтирадиган қўшиқларни ана шундай умрбоқий қўшиқлар сирасига киритган бўлардингиз?

- Ундай қўшиқлар жуда ҳам кўп. Менимча, кўпроқ ота-она, фарзанд билан боғлиқ мавзулардаги қўшиқлар кўпроқ яшаса керак, деб ўйлайман!

 ISF_6876

- Ўз ижодингизда амал қиладиган қоидаларингиз борми?

- Албатта, шундай қоидаларим бор! Булар, биринчи навбатда ҳаммани рози қилиб ишлаш! Албатта, профессионаллар билан ишлаш ва ижод учун ҳеч нарсани аямаслик! Бу қоидалар ижодимда муҳим ўрин тутади!

 

- Шу кунга қадар ўзингиз орзу қилган қўшиқни куйлай олдингизми?

- Менимча, ижодий репертуаримда бундай қўшиқлар бор! Булар, “Чақалоқлар” ва “Капалак” қўшиқларим! Яқинда концертда яна бир шундай қўшиғим премьераси бўлади! Номи, ҳозирча сир!

 ISF_6848

- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони! Айнан, буни илк эшитган лахзалардаги кўнгил кечинмалари ва хаёлга келган фикрлар? Энди хозир-чи? Номингизга бу унвонни қўшиб, эълон қилишгандаги ҳолат, кўнгилдаги фикрлар?

- Бу ҳақида эшитган лаҳзаларимда кўзимга ёш келди... Шу кунгача бўлган бутун ҳаётим ва ижодим кўз олдимдан ўтди... Юрагимдан севиндим... Шукур! Меҳнатимизни, ижодимизни шунчалик қадрлаб, бу унвонга лойиқ кўрганликлари учун миннатдорман! Албатта, эълон қилишганда, ҳозирда ҳам, хизматларда номимга бу унвонни қўшиб айтишганда жуда хурсанд бўлиб кетаман, жуда ҳам ёқимли эшитилади. Бу унвон менинг ижодимда қатнашган, ижодимга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларники, деб биламан ва уларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман!

 

- Ҳаётда ва ижодда қанчалик таъсирчан инсонсиз? Ўзингиз ҳам таъсирланган юрагингизга яқин бўлган ўз қўшиғингиз?

- Менимча, ижодкор таъсирчан бўлмаса, у ижодкор эмас... Мен ҳам таъсирчанман, аммо ўзимни йўқотиб қўймайдиган даражада! Яқинда Иқбол Муҳаммаджонов билан биргаликда бир сокин қўшиқ ёздик! Ана шу қўшиқдан ҳам жуда таъсирландим! Қўшиқ матни бундан 500 йил аввал ёзилган экан!

 

- Ҳозир ҳаётда нимани қадрига ета олмаяпсиз? Ёки қадрига етишнинг имкони бўлмаяпти?

- Бугун мен учун қадрли нарсаларни кўпроқ тушуняпман ва уларга кўпроқ эътибор қилишга ҳаракат қиляпман! Масалан, ота-онам, оилам, мухлисларим, асосийси Юртимиз тинчлиги... Ҳаммасини қадрлайман, қадрига етишга интиламан! Вақт олий ҳакам экан, фарзандларим катта бўлишяпти, деб суюнсам, ота-онамнинг қариётганликлари юрагимни эзади...

 ISF_6976

- Нима сизга ҳар қандай вазиятда ҳам куч беради?

- Ҳаётда ҳар қандай вазиятда менга ишонч куч беради ва албатта Онамнинг дуолари! Ҳар қандай вақтда фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлайман!

 

- Ўзингизни яхши ота, деб ҳисоблайсизми, ёки яхши хонанда? Фарзандларингиз шўхлик қилишса, қўллайдиган ўзига хос жазо усулингиз борми?

- Ўзимни ёмон ота, деб билмайман, болаларимни жуда яхши кўраман! Сал бўшроқ вақтим бўлди, дегунча улар томон шошаман! Ҳаттоки, концертлар, бирор жойларга имкони бўлса, ўғлимни бирга олиб боришга ҳаракат қиламан! Чунки, у анча катта бўлиб қолган! Қизим эса, ҳали кичкина, ишдан келганимда, кўрганимда, жуда қувониб кетаман! Ухлаб ётган бўлса, албатта хонасига кириб, хабар олиб қўяман...  Иккала фарзандим ҳам унчалик кўп шўхлик қилишмайди! (кулади) Менимча, яхши хонанда бўлмасам керак, чунки ҳали кўп ишлашим керак! Яхши хонанда бўлиш учун 20 йил керак бўлса керак, мени эса, ижодимга энди 15 йил бўлибди!

 

- Ўз болалигингиздаги қайси бир одатни ўз фарзандларингизда ҳам кўрасиз?

- Менимча, бу ҳамма нарсага қизиқувчанлик одати бўлса керак! Ўғлим ҳамма нарсага қизиқади! Мен ҳам болалигимда худди шундай эдим... Бундан ташқари, эркатойлиги ҳам менга тортган, мен ҳам жуда эркатой эдим! Кўп ўхшаш жиҳатларимиз бор!

 ISF_7046

- Ҳеч турмуш ўртоғингиз сизнинг қўл телефонингизни текширадими? Умуман, оилангиздаги рашк меъёр даражаси?

-Тўғрисини айтсам, қўл телефонимда рафиқамдан беркитадиган нарсам йўқ! Лекин, аёлим мени текшириб юрмайди, сабаби ишонади ва мен ҳам ишонаман! Бизда ўзаро ишонч бор, кўз тегмасин! Лекин, барибир рашк қилиб туради...

 

- Ўз характерингиздаги қайси бир одатни, жиҳатни шу кунларда ўзгартириш ҳаракатидасиз ёки аввал шунга ҳаракат қилгансиз?

- Ооооо.... Кўп нарсани ўзгартириш керак! Инсон шунақа экан, то бешикдан қабргача ўрганар экансан! Идеал инсон йўқ! Кўпроқ оғир-босиқ бўлишга ҳаракат қиляпман ва бу менга ёқяпти.

 

- Сўзи ҳам, мусиқаси ва ғояси ҳам, фақат ўзингизга тегишли бўлган қўшиғингиз борми?

- Албатта, энг биринчи куйлаган қўшиғим ва буни ҳамма ҳам билмайди. Бу “Алам” деб номланган илк қўшиғим эди.

 ISF_7011

- Ижод аҳли ёлғизликка мойил бўлади, дейишади. Сиз-чи?

- Баъзида шундай, баъзида йўқ. Ҳаммаси кайфиятга, вазиятга боғлиқ.

 

- Бу йил концертингизда жуда катта миқдорда рекламага маблағ ажратилган дейишмоқда. Чиндан ҳам шундайми? Умуман, рекламага муносабатингиз?

- Бу йил ҳақиқатдан ҳам рекламага яхши аҳамият бердик ва кўп реклама бўлди. Сабаби, бугунги кунда яхши нарсани ҳам реклама қилиш зарур бўлиб қолди, менимча. Қолаверса, ҳомиймиз ҳам бизга катта ёрдам берди, бу борада ва мени қувонтиргани барча ҳамкасбларим ҳам бу йилги реклама ёққанлигини билдиришяпти.

 

- Пиарга муносабатингиз? Қандай пиарга энг юқори рейтинг, абадий машҳурлик учун ҳам, ҳар қандай вазиятда ҳам рози бўлмасдингиз?

- Ёлғон устига қурилган ҳар қандай пиарга ва маънавиятимизга, маданиятимизга, менталитетимизга тўғри келмайдиган ҳар қандай пиарга, минг юқори рейтинг ёки қанча катта манфаат келтирса ҳам, ҳеч қачон рози бўлмас эдим!

 ISF_6995

- Сизни қўшиқларингизни бошқа миллатлар хонандалари ижро этишлари, илк бор қайси қўшиқдан бошланган? Илк бор шундай бўлганда нимани ҳис қилдингизу, энди ҳар гал шундай бўлганда нимани ҳис қиласиз? Кўнгилга келадиган фикрлар?

- “Омадим келмади” қўшиғимдан бошлаб, “Қирмизи олма” қўшиғимгача, деярли 10 га яқин қўшиқларим, 10 та давлатлар хонандалари томонидан куйланди, десам бўлади. Бундан жуда хурсандман, албатта! Бу мен учун катта ютуқ! Ҳаммага шундай бахт насиб қилсин!

 

-  Ҳаётда ва ижодда сиз қўрқадиган ҳолат?

- Адашиб қолмаслик ва хато қилиб қўйиш!

 

- Ўзингизни ўзингиз четдан бегона инсон сифатида кузатиб, танқид қила олармидингиз?

- Албатта! (кулади) Мени жуда кўп танқид қилса бўлади! Менда камчиликлар жуда кўп! Танқид, менга жуда кўп нарсага ёрдам беради! 

 ISF_7038

- Ҳажвга, ўзингизни ҳам қўшиқларингизни ҳажв ва пародия қилинишига муносабатингиз?

- Бунга нормал ҳолат, деб қарайман. Бу ҳам рекламанинг бир усули, қолаверса, бу ҳам ўзига хос санъат!

 

- Бугун ижодингизга нима етишмаётгандек?

- Энг етишмаётгани бу вақт! Ахир, ҳамма нарсани ўрни ва эътибори бор! Бирини вақтини бирига ишлата олмайсиз! Қани эди, бир кун 24 соат эмас, ҳеч бўлмаса, 29 соат бўлса!

 

- Концертингизга сотилаётган сохта билет ва таклифномалар ҳақида! Улардан қанчаси ушланганлиги билан ҳеч ўзингиз шахсан қизиқиб кўрдингизми?

- Бу ҳолат ҳар йили бўлади! Худо инсоф берсин ундайларга! Лекин, одамлар йилдан йилга қалбаки ва оригинал чипталар ҳақида тушуниб боришяпти.

 ISF_6982

- Инсон барибир “ниқоб” тақишига тўғри келади, дейишади. Сизнинг-ча, “ниқобларсиз” ҳам яшаш мумкинми?

- Билмадим, менда ҳеч қачон “ниқоб” бўлмаган! Шунинг учун ҳам, бу ҳақида бир нарса дея олмайман. Буни “ниқоб”и борлардан сўраш керак, менимча... Аммо, бундай ҳаётда ҳам, ижодда ҳам узоққа бормайди, деб ўйлайман.

 

- Агар бирор саволга жавоб бера олмасангиз, ёки бирор савол ёқмаса, қандай қилиб вазиятдан чиқасиз?

- Агар савол ғашимга тегса, ёки кўп берилган савол бўлса, бемалол “саволни ўзгартиринг” деб айта оламан! Бу менда осон кечади. Лекин, бирор саволга мутлақо жавоб бера олмаслик ҳолати бўлмаган. Ҳар қандай саволга ўйлаб, барибир жавоб топишга ҳаракат қиламан.

 ISF_7031

- Ўзингизни ёшлар ўрнак олиши мумкин бўлган инсон, деб ҳисоблайсизми?

- Билмадим, буни ёшлардан сўраш керак, менимча. Лекин, ибратли инсон бўлишга ҳаракат қиламан, тўғриси! Шунга интиламан, ҳар доим! Ахир бу билан бошқаларга ижобий таъсир кўрсатиш ҳам мумкин. Бунга мисол қилиб, яқинда бўлган бир воқеани айтиб бермоқчиман. Яқинда бир Онахон ёнимга келиб, ўз фарзандидан нолиб қолдилар. Онахоннинг фарзанди жуда шўх, мактабда яхши ўқимас, ҳаттоки мактабга ҳам бормаётган экан! Аммо, мени қўшиқларимни жуда яхши кўрар, мухлисим экан! Шунга Онахон мендан, “ўғлимга бир нарса денг” дедилар. Мен ҳам, ўша бола билан атай суҳбатлашдим ва унга ҳаётда мактаб, ўқиш кераклигини, ота-онаси рози бўлса, албатта ишлари “беш” бўлишини, ҳар қандай ишда астойдил меҳнат қилиб, интилса, муваффақиятга эришиши мумкинлигини тушунтириб, унга таъсир қилдим! Бола бундан кейин, онасини ранжитмасликка, мактабда дарс қолдирмасликка, ҳамда яхши ўқишга менга ваъда берди! Қаранг, битта бўлса ҳам болани тўғри йўлга йўналтира олдим. Буни ҳис қилиб, қанчалик қувонганимни билсангиз эди... Бу мен учун катта бахт!

Саида Вахобова

 Интервью "Тасвир" газетасида чоп этилган

ISF_7028

ISF_6970

ISF_6914