OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВИ 2-САРАЛАШ БОСҚИЧИ БОШЛАНМОҚДА! 09.11.2016 01:21

 photo (4)

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг 2016 йил 14 апрелдаги 20-ҚҚ-сонли Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси, ҳамда Ёшлар маданият ва санъат Маркази давлат унитар корхонаси билан тузган қўшма қарорига асосан “Янги овозлар” телетанлови ўтказилмоқда.

Мазкур телетанлов ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, янги, маҳоратли овоз соҳибларини, шунингдек, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш, ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этиш мақсадида, 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида ташкил этилган.

 “Янги овозлар” телетанловининг 2-саралаш босқичи Алишер Навоий номидаги киносаройининг 1-залида, жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари соат 10.00 дан 17.00 га қадар ўтказилади.