OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АНВАР САНАЕВ: БЕВОСИТА “ЧИН ОШИҚЛАР” КЛИПИ ҚАҲРАМОНИ... 17.03.2013 10:26

img_5940_resize.jpg
Хонанда Анвар Санаев ўзининг янги “Чин ошиқлар” қўшиғига видеоклип суратга олдирди.
foto(32)_0.jpg
Клип режиссёри Ботир Муминов
foto(20)_1.jpg
Эслатиб ўтамиз, Ботир Муминов режиссёр, хонанда, актёр ва монтаж устаси. Анвар Санаевнинг кўплаб клипларини суратга олган. Ҳамда бир неча клиплар ва фильмларда роллар ижро этган. Шунингдек, хонанда сифатида ҳам ижодини давом эттириб келмоқда. Бундан ташқари, у монтаж устаси сифатида, фильм ва клипларнинг мураккаб монтажи билан ҳам шуғулланади.
foto(9)_2.jpg
Клипни суратга олиш учун 1 ой давомида жиддий тайёргарлик кўрилди.
foto(17)_1.jpg
Клип сценарийси ҳам режиссёр Ботир Муминовга тегишли бўлиб, клип 4 кун давомида суратга олинди.
foto(33)_0.jpg
Режиссёр Ботир Муминов: - Клипнинг ғояси борасида, хонанда Анвар ака Санаев билан биргаликда ишладик. Клипга актёрлар танлаш масаласида анча баҳслашилди! Одатга кўра, хонанда Анвар Санаевнинг клипларида доим мен роль ўйнаб келардим. Лекин, бу клипда режиссёр сифатида ўзим суратга олганлигим учун, бош ролда бошқа актёр олишга қарор қилдик. Юртимизнинг энг яхши актёрларини танлашга ҳаракат қилдик. Бунинг учун кўплаб фильмларни кўриб чиқишимизга тўғри келди.
foto(28)_1.jpg
Сценарийда характер жиҳатидан йигит образига актёр Адиз Ражабовни таклиф қилдим. Адиз Ражабов сценарий ёққани учун бу ролга рози бўлди. Лекин, қиз образига жуда ҳам кўп изланишга тўғри келди.  Ниҳоят, бир актрисага тўхталган эдим. У ҳам қобилиятли актриса эди.foto(14)_2.jpg
Лекин, кутилмаганда, яна бир фильмни кўриб қолдим ва унда актриса Зарина Низомиддинова бош ролни ижро қилган эди. Унинг ижросини кўрганимдан кейин, унга клипга таклиф билан мурожаат қилдим ва актрисанинг муомала маданияти ҳам менга жуда маъқул бўлди. Клипда суратга тушадиган актёрларимиз, клип бир кунда суратга олинса керак, деб ўйлашган экан, мен эса, клип 4 кунда суратга олинишини билдирдим. Ҳайрон қолишди. Улар ҳаттоки, “ҳозирда кино 4-5 кунда суратга олиняпти” дейишди. Лекин, мен бу клип худди мини фильмдек бўлишини айтдим. Клипда сценарий тарафлама драматургияси кучли бўлиб, 2 ҳафта давомида раскадровкалар устида ишладик. Раскадровка бўйича кадрлар секундигача бўлиб берилди!
foto(27)_1.jpg
Шу сабабли ҳам жараён жуда қийин кечди, десам ҳам бўлади. Чунки, тайёргарлик анча вақтни олди, ўша белгиланган секундлардан чиқиб кетиб бўлмасди! Қаҳрамонларнинг ҳатти-ҳаракатларини, эмоцияларини барчасини ўша секундлар ичига сиғдира олиш керак эди! Шу тарафлама вақт кўпроқ кетди. Техник тарафлама замонавий сўнгги русумдаги техника воситаларидан фойдаландик. 3 та студия билан биргаликда ишладик. Биринчи саҳнамиз клиникада суратга олишдан бошланди. Шифокор ролига ҳам анча изландим ва ниҳоят устозим Бурҳон Шароповни таклиф қилдим. Ажойиб инсон, чиқадиган роллари 4 секунд бўлса ҳам, рози бўлдилар. Клип жами 12 та объектда суратга олинди. Бошқалар масалан, бир объектга келганда тез-тез суратга олишса, биз светлар қўйиб, композицияни тузиб, актёрлар билан репетициялар ҳам қилган ҳолда, сўнг ҳаммасини жамлаб, профессионал нуқтаи назардан ёндошган ҳолда, суратга олдик! Клипни кўрганлар, клип эмас, қайсидир фильмга саундтрек деб ўйлашлари ҳам мумкин!
img_5941_resize.jpg
Лекин, бу саундтрек эмас,  хонанда Анвар Санаевнинг янги “Чин ошиқлар” қўшиғига суратга олинган видеоклип! Клипда суратга тушган актёрлар ҳам ўз ролларига юракдан киришишди. Хонанда Анвар Санаевнинг ўзи ҳам треклари билан бевосита клип сюжетлари орасида иштирок этдилар. Яъни, треклар алоҳида суратга олинмади. Анвар Санаевнинг услубига хос равишда, воқеанинг ичида бевосита қўшиқ куйлаётган хонандани кўришимиз мумкин бўлади. Анвар Санаев мазкур воқеанинг автори ҳисобида куйлаб берди, дейиш ҳам мумкин. Клипнинг драматургияси жуда ҳам кучли, драмага қурилган саҳналардан иборат.
 foto(29)_0.jpg
Ҳозирда клипнинг монтаж ишлари бошланди. Монтаж режиссёри ҳам Ботир Муминов.
foto(34)_0.jpg
“Чин ошиқлар” қўшиғининг видеоклипи апрель ойи бошларига тайёр бўлади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(26)_1.jpg

foto(11)_3.jpg

foto(7)_2.jpg

foto(36)_0.jpg