OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВНИ КОНЦЕРТДА ЭНГ ТАЪСИРЛАНТИРГАН ҲОЛАТ! 14.11.2016 08:12

OBMT0743

- Концертдан қай даражада кўнглингиз тўлди?

- Тўғрисини айтганда, биз кутганимиздан ҳам, аъло даражада бўлди! Инсонни бир кутадиган даражаси бўлади, лекин биз кутганимиздан ҳам кўп нарсаларга эришяпмиз. Биринчи ўринда қувонтиргани, нафақат Ўзбекистондаги мухлисларимиз, балки ўзга юртлардаги мухлислар ҳам чипталар сотиб олиб, келиб, концертимизга ташриф буюрганликлари мени қувонтирди! Қўшиқ тил танламайди, дейишади. Қўшиқни инсон эшитиб туриб, дардини тушуниб олса бўлади. Қўшиқ орқали биз, ўша бизнинг тилимизни билмайдиган ўзга юртлик меҳмонларимиз билан суҳбатлашдик! Қўшиқ орқали, бизнинг менталитетимиз, миллий руҳиятимиз, она юртимиз ҳақида, уларга тушунча бера олдик, деб ўйлайман. Ҳаммаларини концертдан хурсандликлари мени қувонтирди. Ҳамма концертга келган мухлисларимга раҳмат!

 QMXO6016

- Концертингизда ўзингиз учун энг қийин ҳолат қайси бўлди?

- Онамга, отамга атаб куйлаган қўшиқларимда, қандайдир ўз-ўзидан кўзимга ёш келди. Буни атайлаб қилганим йўқ! Шундай ҳолатга кириб қолдим. Ота-онамнинг қадрини бугун кўпроқ тушуняпман, кўпроқ биляпман! Мана шу концерт залида қанча концерт бераман, билмайман, лекин мана шу концертларда ота-онамни кўришни истайман! Шуларни ўйлаб қўшиқларни куйладим ва нафақат ўзим, балки мухлисларимизнинг кўзларида ҳам ёш кўрдим. Ота-оналаримиз соғ бўлишсин!

 OQSC8047

- Концертда 11 та янги қўшиқ ижро этдингиз. Ўтган йили ҳам янги қўшиқлар куйлагансиз. Улардан “Қирмизи олма”, мана бу йилги концерт номи бўлди! Нима деб ўйлайсиз, бу йилги концерт дастуридаги янги қўшиқлардан қайси бири кейинги йил, машҳур бўларкин?

- Биласизми, мухлисларимиз, яқинлар томонидан 3 та қўшиқ жуда ҳам кўп гапирилмоқда! Биринчиси, бу “Ота” қўшиғи, иккинчиси Шахзода билан биргаликда куйлаган дуэтимиз, учинчиси “Зинкака зинкак” Хоразмча қўшиғимиз! Билмадим, энди бу мухлисларимизнинг танлови! 2017 йилда, ўйлаб қарасам, мен жуда кўп клип олишга мажбур эканман, чунки репертуаримдаги 11 та қўшиқни 60 фоизини юқори даражада баҳолашмоқда! Шунинг учун, 2017 йилда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун, камида 5 та клип оламан.

 RPGN2827

- Янги қўшиқларингиз ичида кўнглингизга яқини қайси бўлди?

- Албатта, “Ота” қўшиғим! Чунки, ҳақиқатдан мени дилимдан чиққан! Ўзимни тасаввур қилиб куйлаган қўшиғим! Бошқа қўшиқларни куйлаганда, бошқаларга, ҳаммага тўғри келишини ҳисобга олиб айтасиз. Бу қўшиқ эса, отам билан мени ўртамдаги “контакт” муносабатимизни отамга бўлган меҳру муҳаббатим, отамни қанчалик яхши кўришимни акс эттириб, ижро этганман! Саҳнада ҳам мана шу ҳолатдан кўзим ёшланиб кетди!

 LZTC8345

- Ўзингиз ҳазилми, чинми, “500 марталаб хато қилдим”, дедингиз. Улардан қайси бирини яширмай, очиқ айта оласиз?

- (кулиб) Албатта, айта оламан! Масалан, “Атиргулим” қўшиғида “Севгингни бер асрагайман жон остида” деганда мен чап тарафдан туриб, Паризодага қарашим ва у ҳам мен тарафга дардли қараши керак эди. Мен ўртада қолиб кетдим, у қаерга қарашни билмай қолди. Бундай жойлари кўп бўлди, буни биз биламиз, мухлисларимиз учун бу нарса унча сезиларли бўлмади.

 MMVF3414

- Янги қўшиқлардан “Сиз йиғламанг” қўшиғингиз ҳам ўзига хос ва таъсирли бўлди!

- Мен бу қўшиқни куйламоқчи эмасдим, лекин ижодий гуруҳимиз ҳаммаси бир овоздан “шу қўшиқни айтинг”, деб илтимос қилишди! Мухлисларимизга нақадар бизнинг юртимиз тинч эканлиги, “тинч ва фаровон юртда яшаётганлигимизни яна бир бор билдириб, шукур қилайлик, яна бир бор эслатиш яхши-ку”, деган фикр бўлди ва шунга қулоқ солиб, ижро қилдим. Ҳақиқатдан ҳам, ҳамманинг кўзида ёш, лекин ҳамманинг кўзида шундай тинч юртда яшаётганлигидан бахтиёрликни кўриб, хурсанд бўлдим! Бутун юртда тинчлик бўлсин, деган мақсадда бу қўшиқни куйладим! Бу қўшиғимни тинглаган бошқа давлатлардаги инсонлар ҳам, тинчлик учун янада ҳаракат қилишса, мен янада қувонган бўлардим! Мухлисларга манзур бўлганлигидан хурсандман.

 FFEF9380

- Концертдаги сизни энг таъсирлантирган ҳолат?

- Мен учун энг таъсирли ҳолат, концертимизнинг охирида, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бобомизни хотирлаб, уларнинг айтган сўзларидан келиб чиққан ҳолатда, яна бир халқимизга, юртдошларимизга, мухлисларимизга мурожаат этиб куйланган Ватан билан боғлиқ қўшиқни куйлашимдан олдин, бобомизни овозларини эшитиб, халқ кўзида ёш билан ўрнидан туриб кетиб, қарсаклар чалиб, бақириб юборганликларини кўриб, ҳақиқатдан бобомизга бўлган меҳру муҳаббат, ўзбек фарзанди нақадар бошқача эканлигининг далолати эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим! Ўйлайманки, ҳар бир концерт берган санъаткор, ижодкор, шу ишни қилиши лозим. Бу ишни қилмасликни, гуноҳ, деб биламан! Бобомизнинг бир гаплари бор “Мана шу Ватан билан бўлиш керак! Мана шу Ватанни биринчи ўринга қўйиш керак! Мана шу Ватан фарзандиман, деган нарса биринчи ўринда туриши керак!” деган фикрлари ҳар доим ёдимда туради! Бизни Мустақил бўлишимизга сабабчи бўлган, Ўзбекистонимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов, уларни ёд этмаслик гуноҳ бўлади, деган фикрдамиз. Мана шу бобомизнинг қанча меҳнатлари сабаб ҳам, биз бугун шу ерларда концертлар беряпмиз! Юртимиз тинч! Ўзимизнинг мафкурамизга, фикримизга эга бўлдик! Шундай инсонни эсламасак бўлмасди. Концертнинг мана шу жойига келганда, ўзимда бир бошқача ҳолат бўлди! Қувонтиргани, қўшиғимнинг охиригача мухлислар биргаликда, мен билан бирга қўлини кўтариб, қарсаклар билан қўллаб-қувватлашди! Соғ бўлишсин! Биз кутганимиздан ҳам кўп нарса олдик! Шахсан менда шундай бўлди!

 

Саида Вахобова

Феруза  Фаттохова

WGDF8635