OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН “СИЗ ЙИҒЛАМАНГ…”! CONCERT VERSION! МИНГЛАБ ТОМОШАБИНЛАРНИ ЙИҒЛАТГАН ТАРОНА! ОТА-ОНАМ КЎЗЁШИДА ОҚИБ КЕТДИМ... 19.11.2016 09:08

photo (4)

Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Сиз йиғламанг” қўшиғи

photo (5)

photo (1)

унинг концерт кунларида янграганидаёқ минглаб томошабинларни йиғлатди!

photo (2)

Бу қўшиқ ҳақида хонанда Улуғбек Раҳматуллаев: - "Кичкина бола бобосидан сўради: - Уруш нима?

Бобонинг жавоби: - Билмайман болам, мен Ўзбекистонда яшайман! Ўзбекистонда яшайдиган инсонлар уруш нималигини билмайди!"

photo (3)

Мен бутун дунёда тинчлик бўлишини истайман!

Дунёда ношукурликлар сабаб, келиб чиқаётган урушлар, уларда ҳалок бўлаётган, озор чекаётган болалар мени таъсирлантиради! Ёдингизда бўлса керак, ўтган йили, дунёда бўлаётган урушлар сабаб, Ватани нотинч бўлганлиги учун ҳам, бир оила бошлиғи бўлган ота, рафиқаси ва 2 фарзандини олиб, денгизга чиқиб кетганида, бир фарзанди сувга чўкиб кетганлиги, ҳамда унинг жасади оқиб, қирғоққа чиқиб қолганлиги ҳақидаги воқеа, унинг суратини ҳаммамиз кўрганмиз. Бу воқеадан мен жуда қаттиқ таъсирланганман... Бу воқеа сабаб, мен бугун бизнинг юртимиз қанчалик тинчлигини, фарзандларимиз қанчалик бахтлилигини, ўзимиз ҳам қанчалик бахтиёрлигимизни ҳис этдим! Тинч юртда яшаш қанчалик катта бахт! Мана шу фожеа қурбони бўлган жажжи болакай шунчалик ҳаётга ҳавасманд эканки, унинг суратларини кўрсангиз, юрак бардош бера олмайди... Мен шу болани хотирлаб бир қўшиқ ёзгандим... Бу қўшиқни ўтган йили куйламоқчи эдим, аммо бу йил насиб қилган экан...

Бу қўшиқ билан ҳеч кимни йиғлатмоқчи эмасдим... Аксинча, қанчалик бахтли эканлигимизни, юртимиздаги фарзандларимиз қанчалик бахтли эканлигини яна бир бор эслатмоқчи бўлдим! Биз қанчалик шукур қилсак ҳам кам... Мени саҳнада туриб, бу қўшиқни куйлашимга ҳам асосий сабаб, Юртимиз тинчлиги! Юртимиз тинчлигига ҳамиша шукур қилишимиз керак, деб ўйлайман! Юрт тинчлиги қанчалик бебаҳо эканлигини, юртдошларимиз янада чуқурроқ англашлари учун ҳам шу қўшиқни куйладим!

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ “СИЗ ЙИҒЛАМАНГ” МР3!

 

ВИДЕО! СИЗ ЙИҒЛАМАНГ... СОNCERT VERSION!