OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭНГ ЁДДА ҚОЛАРЛИ НАВРЎЗ ВА СУМАЛАКЛАР... 24.03.2013 07:35

1. Қачон биринчи марта сумалак пиширишда қатнашгансиз?
2. Қачондир сумалак пиширишда бўлган энг қизиқарли воқеа?
3. Сиз учун энг эсда қоларли Наврўз байрами?
4. Сиз ёқтирган баҳор таомлари ва улардан қай бирини тайёрлашни биласиз?
5. Ёшлигингизда баҳор вақтида қандай ўйинларни ўйнардингиз?
6. Ҳар йили Наврўз келганида нималарни ҳис қиласиз?
7. Наврўз тилаклари?
417348621_7_0.jpg
 
РЕЖИССЁР АЮБ ШАҲОБИДДИНОВ
1. Жуда ҳам кичкина 4-5 ёшларимда сумалак менга жуда ҳам сирли таом бўлиб кўринган. Маҳаллада бувим сумалак пиширгандилар.
2. Қизиқарли эмас, лекин бир сафар ёдда қоларли ҳодиса бўлган. Тошкент вилоятида ўзбек кино кунлари бўлаётган вақт эди, меҳрибонлик уйида сумалак пиширганмиз. Актёрлар йиғилишган, атрофимизда жуда ҳам меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари навбатма-навбат қозон кавлашган.
3.  2002 йилда Москвада 21 март куни Наврўзни нишонлашга ҳаракат қилганмиз! Ўзимиз ош пиширганмиз.
4. Қатиқ, редискали “Баҳор” салатини яхши кўраман ва тайёрлашни ҳам биламан.
5. Кўпинча футбол ўйнардик.
6. Янги йил келганини, янги ҳаракатлар бошланаётганини ҳис қиламан. Инсон икки-уч баравар кўпроқ ҳаракат қилишни бошлайди. Бу ноябрь ойигача давом этади. Инсонни энг жўшқин ҳаракатда бўладиган вақтлари бўлади. Шу нарсани ҳис қиламан. Шу йил шундай имкониятлар бўлиши мумкин, деб режа қилинади. Режаларни амалга оширадиган вақт деб ўйлайман. Янги йилда режалар қилсангиз, баҳорда ҳаракатга туширасиз.
7. Янги кундек, ҳамманинг кўнглида ҳам доим янги кун бўлишини тилайман! Баҳордек янгиланишини, ўзига ишонч бўлишини тилайман!
408329221_7_0.jpg
 
ПРОДЮСЕР ВА АКТЁР ЁҚУБ АҲМЕДОВ
1. Болаликда қатнашганим, 1992 йилларда уйимизда сумалак пиширгандик. Энг кенжа укамиз дунёга келган эди, шу йили ойим хурсанд бўлиб, ўзлари сумалак пиширгандилар.
2.3. Қизиқарли воқеа ва эсда қоларли сумалак эса, 1996 йил Спорт мактабига ўқишга кирганимда, ўзим гуруҳ сардори бўлганим учун, ўзим ташкиллаштириб сумалак пиширганмиз. Ўшанда ҳамма гуруҳлар сардорларидан тўп билан машқлар қилиб беришлари сўралган ва ҳаммаси видеога олинган. Ўшанда мени тепган тўпим, сумалак пишаётган қозонга бориб тушган. Энг эсда қоларли Наврўз байрами ҳам шу йил бўлганди.
4. Баҳор таоми кўк чучвара, уни тайёрлай оламан.
5. Ёшлигимизда варракка қизиқардим ва баҳор вақти кўп варрак учирардик. Варрак мусобақаларида биринчиликни олганман! Мактабда ўқиётган вақтларимиз эди.
6. Ҳар йили Наврўз келганида ҳақиқий баҳорни, янгиланишни ҳис қиламан!
7. Наврўз байрами ҳар бир хонадонга янгиланиш, гўзаллик ва қувонч олиб келсин! Барчанинг кўнглидан орзулар амалга ошсин!
405436021_7_0.jpg
 
РЕЖИССЁР ВА АКТЁР ЖАВЛОН ШОДМОНОВ
1. Ёшлигимизда онамлар сумалак пиширардилар. Ўшанда биринчи марта сумалак пиширилишини кўрганман. Онамлар 7 йил пиширганлар. Ҳозирда сумалак пиширмай қўйганлар. Ўша пайтлар болалигимда сумалак пиширилишини кутардим. Чунки ўша куни уйимизга ҳамма қариндошларим фарзандлари билан келишарди. Мен сумалакка эмас, кўпроқ ўша куни келган ўз тенгдошларим билан маза қилиб ўйинлар ўйнашга қизиқардим. Ҳозирги кунда эса, санъат соҳасидамиз, тадбирларга кўп борамиз, Фонд Форумда ҳам сумалаклар бўлади, санъаткорлар ўртасида ҳам йиғилиб сумалаклар пиширилади. Ўшаларда кўп иштирок этамиз.
2. Болалигимизда маҳалладаги ўчоқхонада сумалак қилинаётганда, биз ўшани ёнида ланка ўйнаганмиз. (самимий кулиб) Ўшанда ланкамиз сумалак қайнаётган қозоннинг ўчоғига тушиб ёниб кетганди. 2-3 синфда ўқиётган вақтларимиз эди.
3. Наврўз байрами арафасида варрак сайлига борганимизда, мен ўшанда энг кичик варрак учирадиган қатнашчи бўлганман. Ўшанда биринчи марта газетага чиққанман ва уйимизда ўша суратим ҳалигача сақланади. Ўшанда танлов ўтказилган ва мен энг кичик иштирокчи бўлганман. Танловдаги энг кичик қатнашчи бўлганим учун ҳам, менга совға беришган. Унда ҳали боғчага борардим, менга кичик ўйинчоқ юк машинасини совға қилишганди, ўша эсимда қолган.
4. Ҳалимни жуда яхши кўраман. Лекин, ўзим овқат пиширишни билмайман!
5. Баҳорнинг миллий ўйинларини билмайман ва ўйнамаганман. Болалигимда, болалар ва қизлар билан  ерга чизик сакрайдиган ўйинларни, кейин “жами”, “кетка” ўйинларини ўйнардик.
6. ҳар йили Наврўз келганида янгиланишни ҳис қиламан. Ҳаёт яна бошқатдан ёрқинлашади, ҳаммаёқ янгиланади. Инсонлар яна ўзгарадилар. Бутун борлиқ ривожланади, уйқудан уйғонади.
7. Биринчи навбатда юртимиз ҳамиша тинч бўлсин! Ҳамма соғ-саломат бўлсин! Уйғониш фаслида ҳамма нима ўйлаган бўлса, тилакларига етиб, бундан олдинги йил етиша олмаган ютуқларига, ҳар уйғониш фаслида етишиб юришларини тилаб қоламан!
67366021_7_0_0.jpg
 
ТЕЛЕЖУРНАЛИСТ ДАВРОН КАБУЛОВ
1. Биринчи марта сумалак пишириш жараёнида 7-8 ёшларимда иштирок этганман. Бувимларнинг уйларида адашмасам, 21 йилдан бери сумалак тайёрланади. Ўшанда қариндош-уруғлар билан қатнашамиз. Кейинчалик жуда кўп тадбирлар, сумалак пиширишларда қатнашган бўлсам ҳам, ўша қариндошлар билан ўтадигани менга қадрдонроқ туюлади. Бу йил ҳисоблаб чиқсам, 6 та сумалакка борар эканман. Сумалакни жуда яхши кўраман ва кўпинча ейишга улгурмай қоламан. Чунки, онамлар ҳам сумалакни яхши кўрадилар.
2. Бир марта синфдошларимиз билан сумалак пиширганимизда, эрталабга бориб ҳолвайтар бўлиб қолганди! Ўшанда синфдошлар билан сумалакка, ўша пайт учун яхши даражадаги катта пул йиққандик. Жуда ҳам ачинганмиз. Сумалак ўхшамаганди. Билмайман нима солишганди? Ҳалигача сумалакка буғдойдан бошқа яна нима солинишини билмайман!
3. Янги йил билан биргаликда Наврўзни жуда ҳам яхши кўраман. Шу пайтгача уларнинг  қайси бири энг эсда қоларли бўлганини ёки зерикарли ўтганини эслай олмайман. Ҳаммаси бир хил даражада чиройли ва файзли ўтади. Бу байрамлар бекорга умумхалқ байрами, дейилмайди. Наврўз байрами баҳорнинг кириб келиши билан параллел равишда бўлгани учун ҳам инсонларнинг кайфияти кўтарилади.
4. Баҳор таомларидан сумалакни яхши кўраман. Лекин, кўк сомса, кўк мантиларни яхши кўрмайман. (самимий) Ҳеч қайси таомни тайёрлашни билмайман!
5. Ёшлигимизда баҳор вақтларида кўп варрак учирардик, чиллак ўйнардик.
6. (кулиб) Охирги йилларда Наврўз келганида, тезроқ уйланишим кераклигини ҳис қиляпман.
7. Яшил ранг ҳарм доим жонланиш рамзи ҳисобланади. Инсонларнинг кўзларида ўша яшилликни, беғуборликни, софликни кўришни ҳоҳлаган бўлардим. Хонадонларимиз ҳар доим тинч бўлсин, ҳар доим Наврўзни мана шундай интиқиб кутиш бахтига муяссар бўлайлик! Дунёда инсонлар бор, тинчлик кунларини интиқлик билан кутади, бизда худога шукур, тинчлик бор! Шунинг учун ҳам, байрамларни кутиб яшаш ва уларга етганда, шукур қилиш, ҳаммамизга насиб қилсин!
jahongir_poziljonov-5_0.jpg
 
ХОНАНДА, АКТЁР ВА РЕЖИССЁР ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ
1. Биринчи марта сумалак пиширишда, болалигимда, ойимларникида (бувимларникида) иштирок этганман. Уларникида қариндошлар йиғилиб, ўша ерда сумалак қилардик.
2. Ёшлигимда бир гал сумалак пиширишганда роса хизмат қилганману, менга сумалак етмай қолган. Ухлаб қолганман, эрталаб турсам, қозон бўм-бўш, ҳамма тарқаб бўлган экан!
3. Ҳар йили Наврўз байрами ўзгача ва чиройли ўтади. Шунинг учун ҳам, мен учун ҳар йилги Наврўз байрами эсда қоларли!
4. Ҳалимни жуда яхши кўраман. Лекин, тайёрлашни билмайман.
5. Наврўз келганда, кайфиятни ҳис қиламан. Мени ўзимга кўпроқ ёз фасли ёқади. Баҳор келганида, ёз келди, деб ҳисоблайман. Баҳор келгани, мен учун байрам!
6. Болаликда баҳор пайти чиллак ўйнардик. Яна болалар йиғилганимизда, ўзимизни ўйинларимиз бўларди.
7. Бутун Ўзбекистон аҳли, мухлисларимизга бахт-саодат тилаймиз. Барчани ишларига, деҳқонларнинг хирмонларига барака!
aktyor-akbarhoja-rasulov-14_0.jpg
 
АКТЁР АКБАРХЎЖА РАСУЛОВ
1. Болалигимда иштирок этганман, лекин неччи ёшдалигимни эслолмайман.
2. (самимий) Сумалак устида ҳар хил ёзув, шакллар чиқарди, шунга қизиқардик. Болалигимизда биз учун қизиқарли эди. Ухламай кутардик ҳам.
3. Холамникида йиғилиб, қариндошлар эрталабгача қозон кавлаб, яхши ниятлар қилиб, сумалак пиширардик. Ҳамма баҳорий таомларни тайёрлашарди. Энг кутилган Наврўз бўларди!
4. Ҳалим ва кўк сомсани яхши кўраман! Ҳалим пиширишни билмайман, лекин кўк сомсани агар ҳоҳласам тайёрлай оламан.
5. Баҳорда болалигимизда кўпинча, “чиллак”, “эшак минди” деган ўйинлар бўларди, ўшаларни ўйнардик. Арқон тортишлар бўларди, “кўк терак” деган ўйин бор эди. Шуларни ўйнардик.
6. Наврўз келганида янгиланишни ҳис қиламан! Янги нафас, қандайдир ёқимли ёмғир ёғадиган ҳавога ўхшатаман! Ҳақиқий янгиланиш!
7. Ҳар битта баҳорни қадрлаш керак, деб ўйлайман. Баҳор, Наврўз, ўзи билан қандайдир янги руҳият олиб келади! Инсон қалбига илиқлик олиб киради. Қишда инсон тўрт деворнинг ичида ўтиргандек бўлади. Баҳор, Наврўз эса, эркинлик беради! Энг кераклиси, ўша эркинлик, ҳеч кимда ҳеч қачон йўқолмасин!
 
408328621_7_0.jpg
ХОНАНДА ВА АКТРИСА НИГОРА (ОЙБЕК ВА НИГОРА ДУЭТИ)
1. Биринчи марта 12 ёшларимда Замира опам билан маҳалламиздаги сумалакка чиққанмиз. Ўшанда Замира опам “тош ташлагин” деб, ўзларига биринчи марта сумалакда чиққан тошларини берганлар.
2. Адашмасам, 2005 йилда синфдошларимиз билан сумалак пиширгандик. Лекин, биринчи ва охирги марта пиширган сумалагимиз экан. Ўшанда синфдош болаларга ишонгандик, улар буғдой чиқариш учун мослама, ( катта гўштқиймалагич) топиб келишлари керак эди. Лекин, улар топиб кела олишмаган. Биз шунда ўзимизча буғдойни туюб қилмоқчи бўлганмиз, ўхшамаган! Синфдош болалар охири, кечга яқин топиб келишган. Биз бўлса, ярим кун буғдой туюб ўтирганмиз. Ўша шунча туйган буғдойимиздан бир пиёлагина сув чиққан. Ўшанда олдинги момоларимизга ҳайрон қолганман. Ахир улар буғдойни туюб қилишган-ку...
3. Энг эсда қоларли Наврўз байрами, адашмасам, 2-3 йил олдин Наврўз байрамига чиқиб, ундан сўнг, эртаси куни бутун оиламиз билан йиғилганмиз. Шундай бир ажойиб кун бўлган, ҳеч қачон эсимдан чиқмайди, ўша куни оиламиз қандайдир баҳорий кайфиятда бўлган. Ҳамма ёнимизда, ҳамма бир-бирига яхши ният билдирган, жуда ҳам чиройли кун бўлганди. Ҳаммаёқ гуллаганди.
4. Баҳор таомларидан ҳалимни ёқтираман. Лекин, ҳеч қайси баҳор таомини пишира олмайман.
5. Кўпинча кичик тошчалар билан “бешбармоқ” ўйини ўйнардик.
6. Наврўз келганида, янгиланиш, севги-муҳаббатни, ёшаришни ҳис қиламан. Наврўз келиши билан инсон ёшаради, қалби севгига бой бўлади, деб ўйлайман.
7. Ҳамма ҳамиша Наврўз кунидагидек чиройли бўлиб юришсин! Ҳамма ўйлаган ниятига етишсин! Қизларимиз баҳордек очилиб, йигитларимиз қизларимизга ошиқ бўлиб, уйланиб, “Обод турмуш” йилида оилали бўлиб, шириндан-шакар фарзандлар кўришсин!
 
223631621_7_0.jpg
АКТРИСА САИДА РАМЕТОВА
1. Биринчи марта сумалак пиширишда, болалик вақтларимда иштирок этганман. Қўшнимизникида, ҳам сумалак, ҳам ҳалим пишириларди. У пайтларда мактабда ўқирдим. Тўғриси, кўпчилик у пайтларда сумалак қилмасди! Камдан кам пишириларди. Кейинчалик оммалашиб кетди. Қўшнимизнинг ҳовлиси жуда катта эди, ҳамма ўша сумалакда йиғилишиб, кечгача, қўшиқлар, лапарлар айтиб, чиройли гаплардан гаплашиб, сумалак кавлашарди. Ҳалим пишириш вақтида эса, у хонадонга эркаклар йиғилишарди ва катта дошқозонларда ҳалим қилинарди. Ўша қўшнимиз ҳар йили сумалак ва ҳалим пиширишни канда қилмасди! Сумалакда, биз аёллар, қизлар йиғилиб, доира чалиб, лапарлар айтардик. Мен ўзим қизларни йиғиб олиб, чойшабни парда қилиб, ўзим саллалар ўраб, ҳар хил кийимлар кийиб, ҳаммасини ўзим топиб, ўқиган китобларимиздан, мактабдаги дастурлардан ҳар хил асарлардан парчалар қўярдим. Ўзим роль тақсимлаб, кичик спектакллар ташкил қилардим. Эркаклар ролини эса, кўпроқ ўзим ўйнардим!
2. Болалигимизда бизга “агар ниятинг чин бўлса, сумалакда фариштанинг беш панжасининг изи қолади, кўзингга ҳам кўринади” дейишганди. Биз шунга ишонганмиз. Бир марта қўшнимизнинг қизи билан, “шу нарсани кўрамиз” деб, атайлаб пойлаб ўтирганмиз. Кейин эрталаб сумалак очилганда, ҳақиқатдан сумалак устида беш панжа қўйилиб кетгандек шаклни кўрганмиз. Шундан кейин мен, “ ҳа, чиндан сумалакни қандайдир ўзига яраша хусусияти бор” деганман! У қандайдир ўзгача таом, “Ҳасан-Ҳусанларнинг таоми” дейишади. Ҳам тўйимли, ҳам ҳаммани бирлаштирадиган таом!
3. Наврўз байрами Мустақилликдан кейин кўпроқ нишонлана бошланди. Лекин, бизнинг Самарқандда Наврўз алоҳида, катта байрам қилинарди. Наврўз куни бувиларимиз чиройли дастурхон безашарди, кўкатлардан таомлар пишириларди. Буғдой ундириларди. Албатта, ҳаммамиз янги кўйлаклар, янги кийимлар киярдик. Наврўзни жуда яхши кўрардим ва ҳалигача яхши кўраман! Бир йили ўзим ўз қўлим билан буғдой ундирганман, бир текис чиройли униб чиққанди. Роса қувонганман. Оқ пахта гулли гирбдшин материалдан кўйлак тиктириб кийиб, дўппилар кийиб, қошимга ўсмалар қўйиб, ясаниб, яхши кайфиятда Наврўз байрамини кутиб олгандим. Ўшанда 9 синфларда ўқиётган бўлсам керак.
4. Кўкатларни, кўкатли таомларни жуда яхши кўраман! Айниқса, кўк сомса, кўк манти, кўк чучвара, ҳаммасини тайёрлай оламан! Ўзимиз ҳам, мана 3 йилдан буён дала ҳовлимизда сумалак қиляпмиз! Сумалак пиширишни ҳам биламан ва ўзим бошчилик қиламан!
5. Баҳор келганда, кўпинча қизлар арқон сакраш ўйнардик. Бир-биримизникига меҳмонга бориш, ўйнардик. Қўғирчоқларни ясатиб, уларни ўрнига ўзимиз гапириб, меҳмон-меҳмон ўйнардик. Мен ўзим ёнғоқ ўйинларини яхши кўрардим. Бундан ташқари, мен ўғил болалар билан варрак учирардим! Варракка жуда ҳам қизиқардим! Энг баланд учган варрак меники бўларди, варрагим ҳамманикидан баланд учарди ва энг каттаси бўларди! У пайтларда болалик вақтларим эди, мактабда ўқирдим. Бир гал эсимда варрагим томдаги симга илиниб қолди. Жуда катта варрак эди. “Варрагим болаларникидан қолиб кетди”, деб, атайлаб томга чиқиб, варракни оламан деб, олдиму ўзим томдан йиқилиб тушганман! (кулади) Лекин, ҳеч нарса қилмаган! Ўзим ҳам ҳайрон қолганманн! Болалик, байрамнинг ўзи беғубор, балки шунинг учун ҳам асрагандир? Ўзи Наврўз байрамининг сир-асрорлари кўп, бу куни уришганлар ҳам ярашишади. Бизда қўшнилар бу куни бир-бирларига “ҳамсоя коса” яъни қўшни коса чиқаришади, совғалар қилишади. Бир-бирларидаги гина-кудратларни кечиришади.
6. Наврўзда майсалар униб, дарахтлар яшилланиб, чиройли бўлади-ку, уйғониш, покланиш даври, гўзаллик даври, дейди. Ҳақиқатдан ҳам мана шу байрамда ёшим 55 га чиқаётган бўлса ҳам, худди ёшараётгандек бўламан! Яна ҳам ҳаёт ширин туюлади. Яна ўз олдимга қандайдир мақсадлар қўяман! Яхшиликлар қилгим, яхши сўзлар айтгим келади. Агар билмай кимнидир дилини оғритган бўлсам, нимадир яхши иш қилиб, ўшанга маъқул бўлишга ҳаракат қиламан. Ич-ичимдан тўлиб-тошиб фақат яхши ишлар қилгим келади. Ҳар Наврўз байрамида ёшараман!
7. Наврўз ҳақиқатдан ҳам покланиш, яшариш, гўзаллик, биор-бирини кечириш, яхшилик уруғини сочадиган, ҳар томонлама инсонни гўзалликка чорлайдиган байрам! Наврўз байрами, ҳаммага муборак бўлсин! Тинчлик-хотиржамлик бўлсин! Дошқозонларда сумалаклар, ҳалимларимиз пишсин! Ҳамма бир-бири билан сумалак баҳона йиғилишиб, дийдорлашишсин! Ширин дийдорлашишларимиз йўқолмасин! Шу кунларимизга кўз тегмасин! Ҳар бир йилга шукрона келтириб яшайлик!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

"ТАСВИР" ГАЗЕТАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН

navroz.jpg

navroz(1).jpg