OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОЛТИН КУЗ” ХАЛҚАРО САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ ЯКУНЛАНДИ! 06.12.2016 09:54

_MG_0578

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 октябрдаги 122-сонли мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан жорий йил 28 октябрь – 3 декабрь кунлари Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар марказларида Ўзбек халқининг ноёб номоддий маданий меросини, жумладан, миллий мусиқа, анъанавий ижрочилик ва театр санъатини, шунингдек, оркестр ижрочилиги ва жаҳон классик мусиқа санъатини кенг тарғиб қилиш, халқимиз, айниқса, ёш авлодни миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга нисбатан эҳтиром ҳисларини юксалтириш, жаҳон халқлари миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналари билан кенг таништириш мақсадида, "Олтин куз” Халқаро санъат фестивали ўтказилди.

_MG_0661

Илк бор ташкиллаштирилган халқаро тадбирга жаҳонга машҳур фортепиано ва дирижёрлар, хонанда ва бастакорлар таклиф этилди. Жумладан, Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг концертида жаҳонга машҳур ёш скрипкачилар Илва Вера Эйгус (Латвия, Швейцария), Аврора Гехтер (Швейцария),  моҳир фортепианочи Карлис Буковскис (Латвия),  дирижер Азиз Шоҳакимов иштирокида  пианиночи Владимир Свердлов-Ашкенази (Россия), "Ўзбекистон солистлари” камер оркестри концерт дастурида эса россиялик дирижер Владимир Горбик, қолаверса, исроиллик машҳур скрипка-альт ижрочиси Юрий Гандельсман, АҚШлик Сеннет Рошелль (фортепиано), россиялик Игорь Калнин (скрипка), "Туркистон” камер оркестри жўрлигида альт чолғусида Юрий Гендельсман (АҚШ/ Исроил), скрипка чолғусида Динара Собитова солистлигидаги концерт дастурлари томошабинларда катта таассуротлар қолдирди.

_MG_0571

 "Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтказилган италиялик машҳур хонанда ва бастакор Тото Кутуньо ҳамда машҳур опера санъати намоёндаси, италиялик ижрочи Алессандро Сафинанинг концерт дастурлари мухлисларга завқ бағишлади.

Исроил ва АҚШ фуқароси, машҳур скрипка-альт ижрочиси Юрий Гандельсман, Россиялик Игорь Калнин (скрипка), АҚШлик Сеннет Рошелль (фортепиано) иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди. 

Халқаро фестивал доирасида пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби раҳбарлигидаги "Туркистон” камер оркестри иштирокида бастакор Феликса Янов-Яновский асарларидан иборат, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси Дуторчилар ансамбли хонанда ва созандаларининг чиқишлари каби   концерт дастурлари ўтказилди.

Фестивал доирасида А.Навоий номидаги Давлат академик катта театрида Россия кунлари ташкил этилди. Унда "Терема” халқ чолғулари оркестри ҳамда "Отрада” болалар хор жамоаси, Россия федерацияси Синодаль хор жамоасининг чиқишларини томошабинлар олқишлар билан кутиб олишди. 

"Олтин куз” халқаро санъат фестивали Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида ҳам кенг миқёсда уюштирилди. Уларда Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда Фольклор-этнографик жамоалар томонидан тадбирлар ташкиллаштирилди. Тошкент шаҳридаги   Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон давлат академик рус драма, Ўзбекистон давлат ёшлар, Муқимий номидагти Ўзбекистон давлат мусиқали театрлари Республика  ҳудудларига гастроль сафарлар уюштиришди.

_MG_0561

Бир сўз билан айтганда, октябрь ва ноябрь ойларида, қиш фаслининг дастлабки кунларида Республикамиз миқёсида "Олтин куз” Халқаро санъат фестивали  доирасида 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Мазкур маданий тадбирларни 45 мингга яқин томошабин кузатди.  

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида дирижер Азиз Шоҳакимов, солист Бекзод Абдураимов ҳамда Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг концерти, илк бор ўтказилган "Олтин куз” халқаро санъат фестивалига якун ясади.

_MG_0594

Концерт Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бош дирижери, "Ниҳол” давлат мукофоти ҳамда қатор халқаро конкурслар лауреати, Азиз Шоҳакимов дирижёрлигида ўтди. Унда, Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театри солистлари, халқаро конкурслар лауреатлари Рамз Усмонов ва Раҳим Мирзакамолов ва бошқалар иштирок этишди.

Мазкур концерт ҳам томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1

Фотолар учун фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга

миннатдорчилик билдирамиз

 _MG_0549_MG_0589

 _MG_0552

_MG_0644