OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“PROlogue” ҲАҚИДА БАТАФСИЛ! 15.12.2016 01:11

 

LOGO__JPEGda1

“PROlogue”- ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар II Республика фестивали доирасида 16 декабрга қадар, Фестиваль учун саралаб олинган 16 та қисқа метражли фильмлар намойиш этилади. Тажрибали киноижодкорлардан ташкил топган Фестиваль Саралаш комиссияси томонидан фильмлар кўриб чиқилиб, 16 декабрь куни ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

Фестиваль ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича аниқланади:

“Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм” учун бош соврин!

“Энг яхши сценарий”

“Энг яхши режиссёрлик иши”

“Энг яхши операторлик иши”

Фестивалда иштирок этган асарлар жамланиб, махсус тўплам шаклида чиқарилади, ҳамда Халқаро кинофестивалларга тавсия этилади, шунингдек, Республика кинотеатрларида аҳоли учун ҳам намойишлари ташкил этилади. Бу эса, ўз навбатида ёш киноматографларга ўз асарларини кенг жамоатчиликка намойиш этиш ва ўз-ўзидан “катта кино”га кириб бориш учун ишонч беради.

Фестиваль доирасида “Ўзбек миллий киноси кунлари” ҳафталиги, киноижодкорлар иштирокида давра суҳбати, ёш истеъдодлар учун мастер-класслар, Ўзбек киносанъати музейида очиқ эшиклар куни каби бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.