OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР! 

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЛАВОЗИМИГА КИРИШИШ ТАНТАНАЛИ МАРОСИМИГА БАҒИШЛАНГАН ОЛИЙ МАЖЛИС ПАЛАТАЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ 15.12.2016 00:17

14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

 61335c3924670e2903ad135cc314acbd

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

61335c3924670e2903ad135cc314acbd

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов очди. У юртдошларимиз ўзининг юксак сиёсий маданияти, Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намоён этиб, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашганини таъкидлади. Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9-декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида сайлов натижалари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига Шавкат Миромонович Мирзиёев сайлангани тўғрисида қарор қабул қилинганини қайд этди.

631154f28ee5065eacd36110541243f1

Марказий сайлов комиссияси раиси залда ҳозир бўлганлар ва сайловчилар номидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклаб, унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини торширди.

2c160674fcb396a80c6ff18e93ca2fde

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев қасамёд қилди: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янгради.

79e28fff5b87d37efc02e4f33e4c41e5

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Prezident.uz дан олинди.

2b43438a8743d8029b04a6c4ef9a0687