OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“УСТЮРТГА ЙЎЛ” БАДИИЙ ФИЛЬМИ КАТТА ЭКРАНГА ЧИҚИШ АРАФАСИДА! 17.12.2016 04:08

 

logo__0

Фильм Сурғил кони базасида ташкил этилган, иқтисодий салоҳияти бўйича Марказий Осиёда ягона  корхона ҳисобланадиган ноёб Устюрт газ-кимё мажмуаси бунёкорларининг машаққатли ва шарафли меҳнати ҳақида ҳикоя қилади.

Лойиҳа қиймати 4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган мазкур комплексда йилига 4 миллиард 500 миллион куб метр табиий газни қайта ишлаб, 400 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилади.

2008 йилнинг февраль ойида мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Сурғил кони негизида иш бошлаш, 2009 йил августда эса шу лойиҳани амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлар борасидаги қарорлари қабул қилинди. Натижада 2011 йилнинг 24 августида  мамлакат кимё саноатининг навбатдаги яна бир улкан корхонаси қурилишига биринчи ғишт қўйилди,

Қайд этиб ўтиш жоизки, жаҳонга машҳур “Прожект файненс интернешнл” журнали ушбу лойиҳанинг ноёблиги ва ишга новаторлик билан ёндашиш натижаси эканини қайд этиб, 2012 йили Устюрт газ-кимё комплекси қурилишини нефть-газкимё саноатидаги йилнинг энг яхши лойиҳаси, деб тан олган. 2014 йилнинг март ойида эса “Infrastructure Journal” халқаро нашри Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши лойиҳасини “Нефть-газ соҳасидаги 2014 йилнинг глобал битими” мукофоти билан тақдирлаган. Зеро,  корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 750 миллион АҚШ долларига тенг, маҳсулотнинг асосий қисми Европа, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё бозорларида сотилади.

Мажмуани бунёд этишда ўзбек, қоралқалпоқ, корейс, ҳинд, бангладеш ва бошқа кўплаб миллатларга мансуб ишчилар, инженер техник-ходимлар иштирок этишди.

Фильм воқеаларига мажмуада ишлаётган фидойи ватандошларимизнинг, хусусан ёш мутахассисларнинг ҳаёти ва фаолияти асос қилиб олинди.

Фильмда ҳаётий зиддиятлар ишонарли тарзда тасвирланган.

Инсон ақли, иродаси, тафаккури, шижоати мўъжизалар яратишга қодир. Устюрт газ кимё мажмуаси мисолида бунга яна бир бор гувоҳ бўлиш мумкин.

Демак, тез кунда “Устюртга йўл” бадиий фильми премьераси!