OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЮҚОРИ ҲАРОРАТ БИЛАН САҲНАГА! САҲНА ВА КОНЦЕРТ САНЪАТКОРГА КУЧ БАҒИШЛАДИ! СОҒЛИҒИНИНГ ЁМОНЛАШГАНИ, КАСАЛЛИК ҲАМ САНЪАТКОРНИНГ КОНЦЕРТИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛА ОЛМАДИ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ТУРКМАНИСТОНДА! 19.12.2016 01:30

 GJBM5331

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков 17 декабрь куни Туркманистоннинг пойтахти Ашхобод шаҳрида жойлашган Қишки спорт турлари комплексида, концерт берди.

Бу ерда аввалги кунлар Санъаткордан олдин Россиядан Филипп Киркоров ва Туркиядан Мустафо Сандал ҳам келиб концерт беришган эди. Мазкур концертларнинг барчаси, 12 декабрь Туркманистон бетарафлиги куни муносабати билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан ташкил қилинган бўлиб, концерт берган санъаткорларнинг ҳам барчаси ҳам у киши томонидан танланган экан.

QEZL0593

Концертга таклиф қилинган вақтида Озодбек Назарбеков грипп, касал ҳолида бўлса ҳам, таклифни рад этмади. Чунки, Санъаткор ўтган йили ҳам, декабрь ойларида Туркманистонда концерт бериш учун таклиф этилган ва бетоблик сабабли бора олмаган экан. Шу туфайли ҳам, бу сафар ҳам касал бўлишига қарамай, ҳаттоки температураси 39,40 даражада бўлса ҳам, “Ўтган йили ҳам бора олмаган эдим, бу йил ҳам бормасам, худди атайлаб қилаётгандек бўламан” деб, таклифни рад этишга хижолат бўлди...

photo (5)

Соғлиғи жуда ёмонлашган ҳолатда етиб борган Санъаткорни, аэрапортда суяб бирга борган шогирдлари ҳаттоки, “бу ҳолда қандай қилиб саҳнага чиқиб концерт берасиз?” деб туришганда, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари, муолажалар билан соғлиғи бироз яхшиланган Санъаткор, концерт дастурини аъло даражада ўтказишга ўзида куч топди!

photo (1)

Саҳна ва концерт, мухлислар олқишлари Санъаткорга куч бағишлади! Концертга 6 мингдан ортиқроқ томошабинлар келишди.

Томошабинлар Санъаткорни чексиз олқишлар билан кутиб олишди!

IHPY5399

“Ёронлар” қўшиғи билан концертни бошлаган Озодбек Назарбеков “Ўзбек халқи билан туркман халқи азал-азалдан дўст-қадрдон, қуда-анда, келин-куёв бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб, эъзозлаб, қадрлаб юрган халқ! Мана шу дўстлигимиз, бундан бу ёғига ҳам мустаҳкам бўлсин!” сўзлари билан концертни давом эттириб, “Кириб келаётган 2017 йил Туркманистон учун ҳам энг ёрқин олтин йил” бўлишини тилаб, томошабинларни табриклади!

BBAK2904

Концертдаги барча қўшиқлар томошабинлар талабларидан келиб чиқиб куйланди! Асосан, 2012 йилдан 2015 йилгача бўлган қўшиқлар куйланди. 2016 йилги қўшиқлардан “Жиги-жиги” ва “Кетса кетар” ижро этилди!

CGRC4701

2 соат давомида ўтган концертда 20 дан ортиқ қўшиқлар янгради!

“Лола”, ҳамда “Келаман дединг қачон?” қўшиқлари янграганда, бутун зал томошабинлар томонидан “ёғдулар” билан тўлди!

NFFN1758

Бундан ташқари, концерт вақти, Озодбек Назарбеков саҳнада ўзига олиб чиқиб берилган шеърга изоҳ берди. Бу шеър  Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сўзи ва мусиқаси бўлиб, номи “Лейли сач” яъни, “сочи узун” деган маънода экан. Қўшиқ севги-муҳаббат ҳақида бўлиб, бу қўшиқни Туркманистон Халқ артисти Жамол Сафарова ҳам ижро этган экан. Бу қўшиқни Санъаткор ўзига маъқул бўлганлигини, шу қўшиқни ёқтириб қолганини айтиб, Туркман тилида куйлади! Қўшиқ томошабинлар томонидан чексиз олқишлар билан кутиб олинди!

PBNN9640

Озодбек Назарбеков Тошкентга қайтгач, бу қўшиқни студияда ёзиб, унга видеоклип суратга олдиришга ва уни Туркманистонликларга совға қилишга ҳам ваъда берди! Қўшиқ ижроси вақтида олқишлардан зал ларзага келди! (видеода ҳам кўриш мумкин! Видеога ўтиш!)

photo (2)

Бундан ташқари, Санъаткор ўзининг “Келгин гулим” қўшиғининг бир неча қаторини концерт залининг ўзидаёқ томошабинларга таржима қилдириб, туркман тилида ҳам куйлади! Бундан томошабинларнинг кайфияти янада юқори кўтарилди!

photo (3)

photo (4)

Мезбонлар томонидан Озодбек Назарбековга ҳурмат билдирилиб, туркманча тўн ва бош кийими кийдирилди. Санъаткор меҳмондўстлик учун уларга миннатдорчилик билдирди.

Қарсакларнинг чегараси бўлмади!

UJFG9270

Санъаткор ўзининг “Одинг на гўзал?” қўшиғининг яратилишига ҳам, бир туркман қиз сабаб бўлганлиги айтиб, шу қўшиқни ҳам куйлаб берди. (воқеа тафсилоти ҳам видеода!)

PTEN0554

Санъаткорнинг “Яна соғиндим яна...” қўшиғини бутун зал биргаликда қўшилиб куйлашди!

VRFJ6840 SBGS7122

Концертда Ташкилотчилик ишлари яхши амалга оширилганлиги учун, Санъаткор концерт Ташкилотчиларига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди.

QWSK0741

Концерт жуда юқори кайфиятда ўтди! Санъаткор концертни самимий тилаклар билан якунлади!

Фото ва маълумотлар учун Эркин Файзга миннатдорчилик билдирамиз

КОНЦЕРТДАН ВИДЕОЛАВҲАЛАРНИ КЎРИШ УЧУН!

1) Мобиль версия

2) MP4