OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДАГИ БАҲОР ЗАВҚИ! “ГУЛАНДОНИМ”! КЎЗИМ НУРИ... МЕНИНГ ЖИСМИМ АРО ЖОНСАН... 21.12.2016 19:12

 _MG_1270

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Янги йил арафасида янги кўтаринки руҳдаги “Гуландоним” қўшиғини премьера қилди!

Қўшиқ Ҳабибий сўзи, Нодир Умаров мусиқаси ва аранжеровкаси билан яратилган.

_MG_1268

Бу Санъаткорнинг Ҳабибий ижодига илк марта мурожаат қилиши бўлиб, юқори кайфият бағишловчи “Гуландоним” қўшиғини тинглаб, ҳақиқий баҳорий кайфиятни ҳис қилиш мумкин!

Ҳабибий ҳақида қисқача маълумот:

Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Ҳабибий 1890 йил Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги Қўқон қишлоғида, деҳқон оиласида дунёга келган. 1982 йил 92 ёшида вафот этган.  Зокиржон Ҳабибий ёшликдан Саъдий, Ҳофиз, Лутфий, Жомий, Навоий, Бедил, Фузулий ғазалларини кўп мутолаа қилган.  У ўз ижоди давомида Ўзбек шеъриятининг ғазал ва қўшиқчилик бобида ўзига хос мактаб яратиб, аруз вазнидан фойдаланган.  «Кўнгил тароналари», «Танланган асарлар», «Девон» каби кўплаб шеърий тўпламлар муаллифи. Унинг шеър ва ғазаллари кўтаринки руҳда, дўстлик, ишқ-муҳаббат, ватанпарварлик каби умуминсоний фазилатларни тараннум этилганлиги билан халқ кўнглидан жой олган. Зокиржон Ҳабибий  1974 йил Ўзбекистон халқ шоири унвонига эга бўлган.

 _MG_1276

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ГУЛАНДОНИМ” МР3!

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ГУЛАНДОНИМ” МР3!