OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“УСТЮРТГА ЙЎЛ” БАДИИЙ ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! 21.12.2016 19:02

 

IMG_7184

Куни кеча «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг буюртмаси билан “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан суратга олинган “Устюртга йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди!

Премьера олдидан анъанага кўра, мусиқий қисм бўлиб, яъни хонанда Мадина Мумтоз ўзининг шўх қўшиқлари билан томошабинларнинг кайфиятларини янада юқори кўтарди.

IMG_7175

Сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.

Фильм режиссёри Абдувоҳид Ғаниев.

IMG_7184

Бош ролларда Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Шаҳзода Матчанова, Наргиза Салмонова, Кўпжўрсин Алланазаров ва бошқалар...

IMG_7150

Премьера олдидан “Ўзбекфильм” киностудияси директори, режиссёр Ҳилол Насимов сўзга чиқиб ўз фикрларини билдириб ўтди.

IMG_7214

Шунингдек, фильм режиссёри Абдувоҳид Ғаниев ҳам ўз фикрларини билдириб, ижодий гуруҳга миннатдорчилик билдирди.

IMG_7205

“Устюртга йўл” бадиий фильмида бир гуруҳ ёшлар ҳаёти ва фаолияти мисолида, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги Устюрт газ-кимё мажмуи қурилиши жараёнлари ҳақида ҳикоя қилинган.

Фильмнинг тасвирга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Тошкент шаҳри, ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида амалга оширилган.

IMG_7183

Олий ўқув юртини тамомлаган ёш, истеъдодли мутахассислар, Устюрт газ-кимё мажмуи қурилишида иштирок этиш учун Устюртга йўл оладилар.  Улар бу ерда ишлаш, завод қурилиши жараёнларида жиддий синовларни бошдан кечиришса ҳам, ортга чекинишмайди. Ўз олдиларига мақсад қўйиб, астойдил интиладилар, ҳамда ўз мақсадларига эришадилар.

IMG_7213

Фильм 21 декабрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш қилинмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

img_5503

Фотолар учун Шерзод Абдумаликовга

миннатдорчилик билдирамиз

 IMG_7143

IMG_7194

ABVU7924

IMG_7204

IMG_7183