OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РАЙҲОННИНГ МУҲАББАТ ДИЁРИДА СУРАТГА ОЛИНГАН КЛИП ТАҚДИМОТИДАН! 21.12.2016 12:07

IMG_2346

Куни кеча “Маrmaris” ресторанида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг “Намасте” қўшиғига суратга олинган клип тақдимоти бўлиб ўтди. Райҳон бу тақдимотни яқин дўстлари, шоу бизнес вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтказди.

_MG_0146

Тақдимот ташкилотчиси   “Proart” компанияси директори Жавлон Камалов. 

IMG_2404

Клип тақдимоти олдидан барчани дастурхон атрофига таклиф этган Райҳон, меҳмонлар билан саломлашиб, ОАВ вакилларининг мазкур клип ҳақида саволларига жавоб қайтарди.

IMG_2360

Бу орада шоу бизнес вакилларидан Манзура, “Шахзод” Рашид Холиқов ҳамда,

IMG_2453

Зиёда келишди ва Райҳонни самимий табриклашди.

_MG_0211

IMG_2230

Райҳоннинг синглиси Насиба ҳам фарзанди билан келиб, уни қувонтирди.

_MG_0275

Райҳон меҳмонлар билан банд бўлган вақтда саҳнада Хуршид Иноғомов яъни, Матин ўз қўшиқлари билан барчага хушкайфият бағишлади.

IMG_2427

Унга Райҳоннинг умр йўлдоши Фарҳод Алимов жўр бўлди ва қўшиқ сўзларини ҳам ўзгартириб,

IMG_2428

қўшиқни ҳам Райҳонга бағишлаб юборди!

IMG_2498

Шундан сўнг, Райҳоннинг ўзи клип тақдимотидан аввал кичик концерт уюштириб, 8 та  қўшиқ куйлаб, барчани рақсга чорлади.

_MG_0444

“Парвоз этай”, “Орзуйингга ишон”, “Излама” каби қўшиқларга барча рақсга тушишди.

IMG_2502

Шундан сўнг, ҳамма кутган “Намасте” қўшиғи янгради ва мониторда узоқ кутилган клипнинг намойиши бўлиб ўтди!

_MG_0542  

Клип режиссёри Нозим Жумаев, қўшиқ муаллифи Якзон.

(КЛИП ҲАҚИДАГИ АВВАЛГИ МАЪЛУМОТЛАРГА ЎТИШ!)

IMG_0052

Тақдимот кўтаринки руҳда ўтди!

 

IMG_2422

Райҳон: - Бу клип муҳаббат ҳақида! Шунинг учун ҳам уни муҳаббат диёри Ҳиндистонда суратга олдик!

Клипни суратга олиш жараёнидаги қизиқарли воқеалар ҳақида клипмейкер Нозим Жумаев: - Суратга олиш жараёнидаги бир қизиқарли ҳолат, фил билан боғлиқ бўлди. Ҳиндистоннинг этник чиройини янада очиб бериш учун, бизга фил керак эди. Шу ният кўнглимиздан ўтиши билан йўлимиздан фил чиқиб қолди! Бундан хурсанд бўлган Райҳон “Мана фил!” деб, машинадан тушиб, югуриб бориб, фил эгасини биздан аввал тўхтатди! Сўнг, ўша фил олдида трек суратга олдик.

 

- Ҳиндистонликлар суратга олиш ишларига қандай муносабат билдиришди?

- Ҳиндистон аҳли ўзи камерани кўрганда жуда ҳам жонли реакция беришни бошлашди. Фил эгаси ҳам, атрофдагилар ҳам, Райҳонга ва бизга суратга олишимиз учун ёрдам беришга ҳаракат қилишди. Райҳонни таниганлар ҳам бўлди. Қолаверса, “Намасте” қўшиғини ўша ерда суратга олиш жараёнида тинглаб, ёдлаб олиб, биз билан жўр бўлиб куйлашди! (самимий кулиб) Массовка борасида умуман қийналмадик! Массовкали клип суратга олмоқчи бўлганлар бўлса, Ҳиндистонга бемалол боришлари мумкин!

 

- 4 кун давомида суратга олиш жараёнида қандайдир мураккаб жиҳатлар ҳам бўлдими?

- Ҳиндистонда дунёқ миқёсидаги тарихий обидалар жуда ҳам кўп! Улардан бизнинг аждодларимиз барпо этган “Ҳумоюн” мақбараси, “Қутб Минор”, “Тож Маҳал” каби жойларда қўриқлаш жуда ҳам кучли! Профессионал съёмкани кўриб, улар рухсатнома борасида, озгина вақтни чўзишди. Уларга бу обидаларни бизнинг аждодларимиз қурганлигини айтиб, Бобурни эслатдик. Шундан сўнг, суратга олдик. Фақат “Тож Маҳал”да суратга олмадик, сабаби, уларнинг кўп тарихий биноларининг архитектураси “Тож Маҳал”га ўхшаш. Қолаверса, “Тож Маҳал” ни ҳамма кўрган. Шунинг учун ҳам, у ерга боришнинг ўрнига, кўпроқ бошқа тарихий обидалардан фойдаланиб, бошқалар камроқ маълумот олган, камроқ кўрган обидаларни клипда намойиш қилишга ҳаракат қилдик.

 

-Райҳон билан аввал ҳам бирга ижодий ҳамкорликда ишлагансиз. Бу галги ижодий ҳамкорлик қандай кечди?

-Клипни суратга олишда Райҳоннинг ишга бўлган иштиёқи, ҳаракатчанлиги, мени қувонтирди! Шунинг учун ҳам, ҳаммамиз иштиёқ билан ишладик. Профессионал ижодкорлар бирлашганда, етукликка қараб интилишади. Райҳонни хонанда сифатида жуда истеъдодли деб биламан, у ишга жуда масъулият билан ёндошади. Ҳар бир нарсани кўнгилдагидек чиқариб беришга ҳаракат қилади. Бу Райҳон билан тўртинчи марта клипда бирга ишлашимиз! Бу клипни суратга олишга Райҳон ва унинг умр йўлдоши Фарҳод Алимов таклиф қилди. Бу клипни суратга олишда, ҳамда Райҳонни ижодий ва руҳий қўллаб, бизни ҳам анча оғиримизни енгил қилганлари учун, Фарҳод Алимовга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

КЛИП ТАҚДИМОТИДАН БАРЧА ФОТОЛАР FACEBOOK.COM ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ САИДА ВАХОБОВА ПРОФИЛИДА!

photo_3400_0_0

1_232 1_230

Фотолар учун фотографлар Сардор Азимов, Ўткир Мирзааҳмедов,

Шахзод Зулфикаровларга  миннатдорчилик билдирамиз

IMG_2343

 IMG_2173

IMG_2149

_MG_0543

_MG_0454

_MG_0418

_MG_0348

 _MG_0374

_MG_0170

_MG_0205

IMG_2522