OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОЛТИН ГЛОБУС-2017”! РЕКОРДЧИ ФИЛЬМ, САҲНАДАГИ ТАНҚИД ВА БОШҚА ТАФСИЛОТЛАР! 10.01.2017 03:22

 photo (3)

Нуфузли “Олтин Глобус” Тақдирлаш маросими бу йил 74 марта ўтказилди. Маросим Лос-Анжелес шаҳридаги «Беверли Хилтон» меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

photo (15)

Бу маросимда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ҳам иштирок этиб, қизил йўлакчада Tom Ford нинг оқшом либосида намоён бўлди.

photo (1)

Шунингдек, мазкур маросимга кўплаб Ҳолливуд юлдузлари ташриф буюришди. Албатта, маросим олдидан уларнинг либослари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

photo (8)

Актриса Натали Портман ҳомиладорлигига қарамай ажойиб кўринишда Tiffany&Co тақинчоқларини таққан, Prada либосида эди.

photo (6)

Atelier Versace томонидан яратилган либосни танлаган актриса Блейк Лайли хато қилмаганига амин бўлди, негаки унинг либоси, маросимнинг энг яхши либосларидан деб, эътироф этилди. Актриса тақиб олган  Lorraine Schwartz зумрад билакузуклари ҳам назардан четда қолмади.

photo (14)

Актрисалар Моника Белуччи,

photo (5)

Николь Кидман,

photo (12)

Лили Коллинз, ҳамда,

photo (10)

супермодель Наоми Кемпбелл либослари ҳам барчанинг эътиборини тортди.

photo (4)

Актёр Сильвестр Сталлоненинг

photo (2)

уччала қизининг либослари ҳам, маросимнинг энг яхши либослари сафидан ўрин олди.

photo (9)

Албатта, маросим давомида селфилар ҳам эсдан чиқмади.

photo (7)

Шунингдек, маросим “тинчгина” ўтгани ҳам йўқ. 30 марталаб “Олтин Глобус”га номзоди қўйилган ва бир неча бор мукофотни қўлга киритган актриса Мерил Стрип, бу йил “Сесиль Б. Де Милль” мукофотини қабул қилиб олгач, саҳнада Американинг янги сайланган Президенти Дональд Трампга нисбатан ўзининг шахсий салбий фикрларини ҳам билдириб ўтди. Актриса, гап орасида Дональд Трампни ўтган йили чиқишларидан бирида, New York Times  журналистининг устидан кулганини қоралади. Унинг фикрларига нисбатан ижтимоий тармоқларда ҳамкасблари томонидан қўллаб-қувватлашлар авж олди.

Маросим давомида киносовринни қўлга киритган барча ғолиблар!

 

Кино йўналиши бўйича:

Энг яхши драматик фильм – “Ой нури” фильми

Энг яхши комедия ёки мюзикл – “Ла-Ла Ленд” фильми

Драматик фильмдаги Энг яхши актёр  – Кейси Аффлек “Денгиздаги Манчестер” фильмидаги роли учун

Комедия ёки мюзиклдаги Энг яхши актёр – Райан Гослинг “Ла-Ла Ленд” фильмидаги роли учун

Драматик фильмдаги Энг яхши актриса– Изабель Юппер “У” фильмидаги роли учун

Комедия ёки мюзиклдаги Энг яхши актриса  – Эмма Стоун “Ла-Ла Ленд” фильмидаги роли учун

Иккинчи пландаги энг яхши актёр– Аарон Тейлор-Джонсон

Иккинчи пландаги энг яхши актриса – Виола Дэвис

Энг  яхши режиссёр– Дэмьен Шазелл “Ла-Ла Ленд” фильми учун

Энг  яхши сценарий –“Ла-Ла Ленд” фильми

Энг яхши хорижий фильм– “У” фильми

Энг  яхши анимацион фильм – “Ҳайвонлар шаҳри” анимацион фильми

Энг яхши мусиқа–“Ла-Ла Ленд” фильми

Энг яхши қўшиқ –“Ла-Ла Ленд” фильми

Телевидение йўналиши бўйича:

Энг яхши драматик сериал – “Тож”

Драматик сериалдаги энг яхши эркак роли - Билли Боб Торнтон

Драматик сериалдаги энг яхши аёл роли - Клер Фой

Энг яхши комедик сериал – “Атланта”

Комедик сериалдаги энг яхши эркак роли- Дональд Гловер

Комедик сериалдаги энг яхши аёл роли- Трэйси Эллис Росс

Энг яхши телефильм ёки мини-сериал– “Жиноятнинг Америкача тарихи”

Телефильм ёки мини-сериал Энг яхши эркак роли - Том Хиддлстон

Телефильм ёки мини-сериал Энг яхши аёл роли - Сара Полсон

Сериал, мини-сериал ёки телефильмдаги Энг яхши эркак роли- Хью Лори

Сериал, мини-сериал ёки телефильмдаги Энг яхши аёл роли- Оливия Колман