OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“BAZAR ART–2013” КЎРГАЗМА–ЯРМАРКАСИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ 27.03.2013 07:53

fotobazarart(43).jpg
23 март куни Тошкентдаги Миллий санъат марказида, “IJOD” рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмасининг кенгқамровли лойиҳаси “Bazar Art–2013” кўргазма–ярмаркаси, амалий санъат усталарини ўзида жамлаган ҳолда, фаолият бошлади.  
fotobazarart(47).jpg
“Bazar Art кўргазма–ярмаркаси 2007 йилдан буён йилига 2 марта, яъни баҳор ва куз ойларида ўтказилиб келинади. Мазкур кўргазма-ярмаркасида намойиш этилаётган миллий кулолчилик, қадимий каштадўзлик, зардўзлик санъати, ёғоз ўймакорлиги маҳсулотлари, заргарлик буюмлари, барча-барчаси табиийлик ва миллийлик руҳиятини ўзида акс эттиради.
fotobazarart(39).jpg
25 март куни эса, “Bazar Art–2013” кўргазма–ярмаркаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
fotobazarart(18).jpg
Тақдирлаш маросимини тележурналист Нилуфар Сотиболдиева олиб борди.
fotobazarart(7).jpg
Тақдирлаш маросими кечасида, мазкур лойиҳанинг барча иштирокчи, меҳмонлари ва “Ўзбекистон ижтиомий масъулиятли фуқаролари форуми” лойиҳаларининг фаол иштирокчилари қатнашдилар.
fotobazarart(31).jpg
Кечанинг фахрий меҳмони эса, таниқли журналист, телебошловловчи ва режиссёр Леонид Парфенов бўлди.
fotobazarart(36).jpg
Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова тақдирлаш маросимида сўзга чиқиб, “Bazar Art” лойиҳаси миллий ўзига хослигимизни, авлоддан авлодга ўтиб келаётган анъаналаримизни ўзида янада кўпроқ мужассам этганлиги ҳақида фикрларини баён этди.
fotobazarart(37).jpg
Сўнг, Гулнора Каримова “Bazar Art” кўргазма–ярмаркаси ғолибларини тақдирлаш маросими доирасида, GULI брендидан 1 миллион сўмлик грантни кулолчилик печи сотиб олиш учун бухоролик кулол Абдувоҳид Каримовга топширди.
fotobazarart(38).jpg
GULI брендидан тақдим этилувчи грантлар Фонд Форумнинг йирик лойиҳалари учун анъанага айланиб бораётганлиги қувонарлидир. “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” ва ИТҚҚФдан муқобил энергия манбаларини ўрнатиш учун 15 млн. сўмлик грантни “Келажак овози” танлови ҳайъат аъзоси, "IJOD” Ўзбекистон рассомлари, санъатшунослари ва халқ усталари уюшмасининг фахрий аъзоси, академик, бу йил 80 баҳорни қаршилаган моҳир уста ва устоз академик Ортиқ Файзуллаев ҳам Гулнора Каримовадан қабул қилиб олди.
2007 йилдан бери ҳаммаси бўлиб, умумий қиймати 46 млн. сўмлик 9 та грант топширилган.
fotobazarart(39).jpg
Шунингдек, Гулнора Каримова “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми”нинг ҳудудий Ахборот марказларига мурожаат этган анъанавий санъат усталарига 8 та имтиёзли кредит топшириб, “Bazar-Art -2013” лауреатларини дипломлар, эсдалик совғалари билан тақдирлади.
“Анъанавий тўқимачилик устаси” - Ҳанифа Салимова (Бойсун, Сурхондарё)
“Анъанавий кандакорлик устаси”- Раҳматхўжа Алихўжаев (Шаҳрихон, Андижон)
“Нақш ва миниатюра устаси” - Хайриддин Муҳиддинов (Тошкент)
“Ёғоч ўймакорлиги устаси” - Каҳрамон Валиев (Тошкент)
“Зардўзлик санъати устаси” - Маҳфуза Салимова (Бухоро)
“Кулолчилик устаси” - Рустам Музаффаров (Шахрисабз, Қашқадарё)
“Нақш устаси” - Мийирбек Тожимуродов (Шоманай, Қорақалпоғистон Республикаси)
“Анъаналарни замонавий қиёфаларда сақлагани учун” - Рустам Ёқубов (Тошкент)
Тақдирлаш маросими чоғида “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” вакиллари томонидан, 500 та мевали кўчат ажратган ва Наврўз айёми муносабати билан ўтказилган ободонлаштириш ишларига ёрдам берганлар энг фаол тадбиркорларга ҳам ташаккурномалар топширилди.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” аъзоси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов БМТ ТР ва ССП томонидан эълон қилинган “Энергия тежовчи иссиқхоналарга маслаҳат ва техник кўмак кўрсатиш” дастури ғолиби – Тошкент вилоятидан Тўхтахон Абдувахобовага грант тақдим этди.
fotobazarart(34).jpg
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,
fotobazarart(33).jpg
хонандалар Шахзода,
fotobazarart(24).jpg
Лола,
fotobazarart(21).jpg
Улуғбек Раҳматуллаев,
fotobazarart(10).jpg
Нилуфар Усмонова,
fotobazarart(40).jpg
ҳамда Абдулла Шомағрупов ва бошқалар, ўз қўшиқлари билан иштирок этиб, барчани хушнуд этдилар.
“Bazar Art” Лойиҳаси нъанавий ва замонавий амалий санъат соҳасидаги ижодий салоҳиятни юзага чиқариш, ушбу соҳадаги ахамиятли ўзгариш ва янгиликлар билан кенг жамоатчиликни таништириш, ижодкор сулолалар ва истеъдодли ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий меросимизни асраб-авайлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистондаги миллий амалий санъатнинг бугунги кунда йўқолиб кетаётган турларини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда, барчага бирдек миллий анъаналаримиз билан танишиш имконини беради.
fotobazarart(51).jpg
Лойиҳа доирасида ҳунармандлар ва уларнинг шогирдларига грантлар ажратилади. Мазкур грантлар амалий санъатни янада ривожлантириш, ҳунармандчиликнинг йўқолиб бораётган турлари ва анъанавий шаклларни қайта тиклаш каби эзгу мақсадларни кўзда тутади.
fotobazarart(44).jpg
 Меҳмонлар “Bazar-Art” кўргазма-ярмаркаси давомида нафақат моҳир усталар ва уларнинг ишлари билан танишишлари, балки ўзларига ёққан санъат асарларини сотиб олишлари ҳам мумкин бўлди.
 
fotobazarart(41).jpg
Леонид Парфенов таниқли журналист, телебошловловчи ва режиссёр: - Мазкур кўргазма менга жуда ҳам манзур бўлди. Жуда ҳам қизиқарли, ёрқин ва ўзига хос тадбир! Турли ҳудудларнинг амалий санъатидаги фарқларни кўриш жуда ҳам қизиқарли. Бу ерда намойиш қилинаётган буюмлар музей экспонатлари эмас, аксинча улардан фойдаланиш мумкин, шу билан бирга улар намойиш этилишга ҳам лойиқ. Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари анъаналарини кўрар экансан, улар орасидаги фарқлар, ўзгаришлар ҳайратлантиради. Барчаси жуда ҳам қизиқарли.
 fotobazarart(11).jpg
Саида Одилова Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Миннатдорчилик сертификати билан тақдирланди: -  2 йилдан буён Фонд Форумнинг барча тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқдаман. Бундан буён ҳам, барча тадбирларда иштирок этиб, юртимиз фаровонлиги, турмуш ободлиги, Ватаним равнақи учун ўзимнинг камтарона ҳиссамни қўшишга ҳамиша тайёрман!
fotobazarart(22).jpg
 
Тўхтахон Абдуваҳобова Тошкент вилоятидан “Энергия тежовчи иссиқхоналарга маслахат ва техник кўмак кўрсатиш” дастури ғолиби: - Бу нафақат менинг ютуғим, балки туманимиз, халқимиз ютуғи деб ўйлайман. Бу ютуғимни, халқимга хизмат қилишга, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш учун йўналтириш ниятидаман.
 fotobazarart(42).jpg
Дилдора Мамажонова ҳунарманд тикувчи кредит олиш учун 30 млн. сўмлик сертификатни қўлга киритди: - Қувончим чексиз. Ниятим қизларни иш билан, тикув машиналари билан таъминлаш, миллий ва замонавий либосларни тикишни янада ривожлантириш. Юртимиз равнақига, турмушимиз ободлигига ўз ҳиссамни қўшиш истагидаман.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

fotobazarart(30).jpg

fotobazarart(35).jpg

fotobazarart(52).jpg

fotobazarart(48).jpg

fotobazarart(49).jpg

fotobazarart(50).jpg

fotobazarart(26).jpg

fotobazarart(46).jpg

fotobazarart(27).jpg

fotobazarart(28).jpg

fotobazarart(20).jpg

fotobazarart(15).jpg

fotobazarart(19).jpg

fotobazarart(16).jpg

fotobazarart(17).jpg

fotobazarart(12).jpg

fotobazarart(13).jpg

fotobazarart(14).jpg

fotobazarart(5).jpg

fotobazarart(6).jpg

fotobazarart(2).jpg

fotobazarart(3).jpg

fotobazarart(4).jpg

fotobazarart.jpg

fotobazarart(1).jpg