OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ: АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛИДА! 29.03.2017 02:10

 1

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Сунь Лицзе билан учрашди.

Унда Кинематография соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энг сара фильмларни Хитой Халқ Республикаси ҳудудида, Хитойлик киноижодкорлар томонидан яратилган фильмларни мамлакатимизда намойишларини йўлга қўйиш, юртимиз кинематографларининг Хитойдаги йирик кинофестивалларда, жумладан, Шанхай Халқаро Кинофестивали ва Фуджо шаҳрида ўтказиладиган Ипак Йўли Халқаро кинофестивалида иштирок этиши каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, апрель ойининг бошида Хитой Халқ Республикаси кинокомпаниялари раҳбарларидан иборат делегациянинг юртимизга ташрифига доир ташкилий ишлар келишиб олинди.

Учрашувда ўзаро дўстлик ва ишонч принциплари асосида ташкил этилаётган тадбирларни мунтазамлигини таъминлаш икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилиши яна бир бора таъкидланди.