OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОНАНДА ЎЗИНИНГ ОВОЗИ ҲАҚИДАГИ ХАЛҚ ИЧИДА ЭНГ КЎП ГАПИРИЛАДИГАН ХАБАРГА ОЧИҚ ИЗОҲ БЕРДИ! САРДОР МАМАДАЛИЕВНИНГ “ОТА-ОНА ДУОСИ” CD ВА DVD АЛЬБОМЛАРИ ТАҚДИМОТИДА! 31.03.2017 06:37

 photo (12)

Хонанда Сардор Мамадалиев Discovery мусиқий магазинида, ўзининг «Ота-она дуоси» номли янги мусиқий альбоми ва

photo (1)

«Ота-она дуоси» номли  концерти DVD видео диски тақдимотини ўтказди.

photo (3)

Тақдимотда ОАВ вакиллари ҳамда, хонанданинг шогирдлари ва фан-клуби аъзолари ҳам иштирок этишди.

photo (4)

Тақдимот давомида Сардор Мамадалиев янги бешинчи альбомининг яратилиш тарихи, ҳамда ундаги қўшиқлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

photo (5)

Хонанда мусиқий альбомни “Ота-она дуоси” деб номлаганлигининг сабаби, ижодининг 5 йиллигида, бешинчи йилги концерт дастурининг номини ота-она дуосига бағишлаб номлашни ўзига мақсад қилган экан! Янги мусиқий альбомдан 31 та қўшиқ жой олган бўлиб, шундан 15 таси янги, қолганлари эса, бонус сифатида хит қўшиқлардир. Шунингдек, мусиқий альбомда жонли ижрода куйланган қўшиқлар ҳам бор.

photo (6)

Хонанда шу кунларда “Маматип” деб номланган янги ҳазиломуз қўшиғига суратга олинган видеоклипни премьера қилиш ҳаракатида, шунингдек яна бир янги қўшиғига клип суратга олишни ҳам режалаштирган.

photo (7)

Сардор Мамадалиев бу йил концерт бермаслигини ва танаффус қилишини, ҳамда энди ҳар 2 йилда янги концерт дастури ўтказишини ҳам маълум қилди. Шунингдек, хонанда мухлисларининг саволларига кўра, бир неча қўшиқларини мазмун-моҳияти ва қандай яратилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтди.

photo (20)

Тақдимот давомида хонанда жонли ижрода ҳам қўшиқлар куйлаб берди.

photo (17)

photo (13)

Тақдимот якунида хонанда фан-клуби билан мулоқот ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, улар сўраган қўшиқни ҳам жонли ижро қилди.

photo (8)

Тақдимотдан сўнг, хонанда билан қисқача суҳбатлашдик.

 

- Мазкур янги мусиқий альбомингизда ўзингиз учун энг кўнглингизга яқин қўшиқ қайси бўлди?

- Ҳозир бу альбомдан “Армонларим” қўшиғим ўзимга ҳам ёқди, ҳамда халқ хизматларига борганимизда ҳам, айнан шу қўшиғимни кўпроқ сўрашмоқда!

 

- Альбомда ўзингизни ҳаётингизга яқин бўлган қўшиқ ҳам борми?

- Бор, албатта. Бу “Бировлар” қўшиғим! Бу жонли ижрода, (хиргойи қилади)

“Мен чўққини кўзлаган чоғда, қулаб тушма, деди бировлар,

Соф севгимни куйласам боғда, ҳаддан ошма, деди бировлар”.

Менга ёзилгандек шу тарона, менга ҳам тош отадиганлар кўп-да...

photo (10)  

- “Тош отиш” деган сўзингиздан сиз ҳақингизда халқ ичида юрадиган бир гап ёдимга тушди. Сизни “овозини ясаб олган” деган фикрларни кўп эшитганмиз. Бунга муносабатингиз?

- Овозимни ясаб олмаганман, лекин мен овозимни шундай “ишлатаман”! Мени асли овозим, бас-баритон! Унга озгина “жаргон” бериб ижро қилинади. Овозни ҳар хил ишлатса бўлади. Шу йўналиш мени юрагимга яқинроқ бўлганига, овозимни шунақа ишлатаман!

 

- Янги мусиқий альбомингизни яратилишига қанча вақт кетди?

- Бу ерда 5-6 йил аввал куй басталаб қўйилган қўшиқлар ҳам бор! Мен бастакорлар билан ишламайман, чунки қўшиқларим мусиқасини ўзим басталайман! Ҳамкорликда ишлайдиган аранжеровкачилар кўп.

 photo (9)

- Қўшиқларингиз орасида дуэт йўқ. Нега шу вақтга дуэт куйламаганингиз сабаби?

- Яхши бир дуэт қўшиқ куйлаш, мусиқа басталаш ниятим бор, аммо илҳом келмаяпти, негадир... Қўшиқ яралса, ўша қўшиққа ким ярашади? Шунга қараб, дуэтдош топишни ҳам ўйлаб кўраман. Ҳозирча аниқ мўлжалим йўқ. Қўшиқ яралса, дуэтдош ҳам маълум бўлади.

 

- Ҳозирда хонандалар ижодида классик ғазалларни замонавий оҳангларда куйлаш оммалашган. Сизнинг ижодингизда ҳам шундай қўшиқларни тинглаш мумкинми?

- Албатта! Менинг ижодимда ҳозирча бу йил ижро қилганим, Машраб ғазали билан “Малаксан” қўшиғим бор ва унга видеоклип суратга олдириш режалаштирилган. Ҳазрат Алишер Навоий ғазалларига ҳам мурожаат қилиш ниятим бор. Лекин, у инсоннинг ғазалларини куйлашдан олдин, инсон ўзи тайёр бўлиши, ўша ғазалларга муносиб бўлиши керак, деб ўйлайман. Мен эса билмайман, муносибманми, йўқми... Буни озгина тафаккур қилиш керак... Алишер Навоий ғазалларига қўшиқ ўз-ўзидан яралиб кетмайди.

 

- Концертларингизни тўлиқ жонли ижрода ўтказишингизга нима сизга халал беради?

- Вақт масаласи! Мен ҳеч қачон жонли ижродан қўрқмаганман! Концертларимда ҳар йили битта блок жонли ижрода бўлади! Концертдаги ҳамма қўшиқларни тўлиқ жонли ижрода ишлашга вақт масаласи, муаммо бўлади. Чунки, мени концертим ноябрь-декабрь ойларига тўғри  келади. Концертни тўлиқ жонли ижрода ўтказиш учун эса, август ойидан бошлаб репетиция тайёргарлик қилиш керак. Бу вақтда эса, халқимизнинг яхши кунлари кўп бўлади. Янги қўшиқлар, клиплар олиш учун ҳам, қулай вақт. Шу туфайли ҳам, вақт масаласи муаммо бўлиб қолади. Тўлиқ жонли ижрода концерт ўтказишим ва бунга бемалол тайёргарлик қила олишим учун, концертларимни баҳорга кўчиришимга тўғри келади.

 photo (12)

- Ижодкорлар ичида ҳозирча адашмасам, кинода роль ижро қилмаган саноқли хонандалардан бирисиз!

- Ижро қилмасам ҳам керак!

 

- Нима учун?

- Биласизми, бу дунёга ҳамма ўз ишини қилгани келган, деб ўйлайман. Кинода роль ижро қилсам, омадли чиқади, деб ўйламайман! Бунинг учун билим, тушуниш керак! Клипда роль ижро қилиш бутунлай бошқа нарса, мусиқа остида камчиликларингиз ёпилиб кетади. Аммо, кино бутунлай бошқа, жиддий масала!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

АЛЬБОМ ТАҚДИМОТИДАН БАТАФСИЛ 3 ТА ВИДЕО!

YOUTUBE.COM да FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!

 

ФОТОЛАР:

photo (2)

photo (1)

photo (6)

photo (5)

photo (4)

 photo (19)

photo (3)

photo (18)

photo (16)

photo (13)

photo (2)