OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ! 30.03.2017 17:50

 

4OroFy14768148097462_b

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 март куни видеоселектор мажлис бўлиб ўтди. Унда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қаватли уй-жойларни вақтида ва сифатли таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар раҳбарларининг бу борадаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда кўп қаватли уйларда яшайдиган аҳолига зарур шароитлар яратиш, коммуникация тизимларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Жорий йилнинг 9 февраль куни профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва инспекторларни хизмат уйлари, автомобиллар билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 5 январь ва 7 февраль кунлари ўтган йиғилишларда соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу борада тегишли фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ижросига киришилди. Мажлисда қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш, шошилинч тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, поликлиникалар иш вақтини узайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, истиқболда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.

Prezident.uz дан олинди