OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МДҲ ДАВЛАТЛАРАРО ГУМАНИТАР ҲАМКОРЛИК ФОНДИ ВАКИЛЛАРИ ТОШКЕНТДА! 30.03.2017 19:56

1490687220_2rossiya

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро Гуманитар ҳамкорлик фонди делегацияси Республикамизга ташриф буюриб, бир қатор идора ва ташкилотларида бўлди, қатор музокаралар олиб борди. 

1490687224_3rossiya

 

Россия Президентининг Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили  М.Е.Швидкой, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро Гуманитар ҳамкорлик фонди ижрочи директори А.Г.Иксанов, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва  мухтор элчиси В.Л.Тюрденев, Россотрудничество ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари В.Н.Шулико, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси маслаҳатчиси А.В.Сухановдан иборат делегация аъзолари ташриф давомида, Ўзбекистон Маданият Вазирлигида бўлди. Ўзаро мулоқотлар чоғида томонлар мазкур учрашувнинг айнан Халқаро театрлар кунида бўлиб ўтаётганлигининг ўзига хос рамзий маъноси борлигини алоҳида таъкидладилар. Музокараларда Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасидаги гуманитар ҳамда маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масаласи ўрин олган бўлиб, театрлараро муносабатларни янада яхши йўлга қўйиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. Унга биноан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг Россияга, Санк-Петербургдаги Малиринский Давлат академик опера театрининг эса Ўзбекистонга гастролларини ташкил этиш режалаштирилди.

Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги Давлатлараро Гуманитар ҳамкорлик фондининг 2017-2018 йилларга белгиланган дастури режасида шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Россия билан турли маданий учрашувлар, фолкьлор-этнографик дасталарининг концертларини ўтказиш, кўргазмалар ташкил этиш ўрин олган. Ҳозирда Москвада  А.Пушкин номидаги Давлат санъат музейида И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейининг дурдона асарларидан таркиб топган кўргазмани амалга ошириш ишлари бошлаб юборди.

1490687256_4rossiya

- 2017 йили биз навбатдаги “Ҳамдўстлик юлдузлари” ҳамда, “Ҳамдўстлик дебютлари” каби фестивалларни ўтказмоқчимиз - дейди М.Е.Швидкой. – Ана шу форумларда Ўзбекистон вакилларининг иштирок этишини истаймиз. Бу ташаббусларни фондимиз қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, олиб бораётган ҳамкорлик муносабатларимиз янада  янги саҳифалар очиши табиий. Ўзбекистоннинг маданий ҳаётини акс эттирган саҳна кўринишлари ва кўргазмаларини кутиб қоламиз. 

1490687318_5rossiya

 

Меҳмонлар ташриф давомида, шунингдек, В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий давлат кутубхонасида ҳам бўлдилар.  

Вазирлик Матбуот хизмати