OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БУГУНГИ КИНО: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР! 31.03.2017 09:30

 photo (3)

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлигида “Бугунги кино: Муаммо ва ечимлар” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Раҳбарияти, Бош директор Отабек Мусаев, Ўзбекистон Киноарбоблари бирлашмаси аъзолари, Хусусий киностудиялар ва кинотеатрлар раҳбарлари, киношунослар, режиссёрлар, актёр ва актрисалар, операторлар, рассомлар ва бошқа кўплаб киноижодкорлар иштирок этишди.

photo (3)

Йиғилишни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев очиб берди. Йиғилишда бугунги кунда Хусусий киностудиялар томонидан суратга олинаётган фильмларнинг бадиий-ғоявий савияси, мавжуд муаммолар, камчиликлар ва ўзига хос ютуқлар, барча фикрлар таҳлил этилди. Баъзи ижодкорларнинг фикрлари ўзига хос баҳсларга ҳам сабаб бўлди.

photo (1)

Йиғилишда сўзга чиққанлар бугунги киножараёнларни таҳлил қилган ҳолда, Хусусий киностудиялар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий база етарли даражада эмаслиги ҳақида тўхталиб ўтишди.

photo (4)

Иштирокчилар томонидан бугунги кунда суратга олинаётган фильмлар сифатини яхшилаш борасида бир неча таклифлар билдирилиб, муҳокама қилинди.

Шу ўринда биз ҳам, журналист сифатида жуда кўп инсонлар, ижодкорлар ва томошабинлар билан суҳбатлашганимизда, улар томонидан “бизга 10-15 талаба тушадиган фильмлар эмас, минглаб томошабинлар кўрадиган савияли фильмлар керак! Биз кўрган фильмимизнинг мазмунини 5-6 йилдан кейин тушунадиган фильмлар эмас, балки 5-6 йилдан кейин ҳам кўрганимизда савиясини йўқотмаган, миллий анъаналаримизга ҳурмат руҳиятида суратга олинган фильмлар керак! Биз бир фильмни тушуниш учун 5-6 йиллаб кутишимиз, шунча вақт ўтгандан кейин ҳам, уни тушунмай ўтиришимиз керак эмас! Бу ўша фильмни жуда бир юқори савиядалигидан эмас, афсуски, ундаги фикрлар томошабинларга тўғри етказиб бера олинмаганлигидан шу ҳолат юзага келмоқда! Қолаверса, бугунги кун томошабинлари, иқтидорли ёш авлод, бир неча тилларни мукаммал билиб, юқори технологияларни ўзлаштираётган билимли инсонлар, улар фильмларни тушунмайдиган даражада онгсиз эмас! Ҳаттоки, қишлоқларимизда ҳам, шаҳардан қолишмайдиган даражада шароитлар яратилаётган бир вақтда, негадир фильмларимизда, юртимизда бўлаётган мана шундай юқори ўзгаришларни жуда кам кўряпмиз.” деган фикрларни кўп эшитяпмиз.

Хулоса шуки, бугунги кун томошабинлари, Хусусий киностудиялар фильмлари, ёки Давлат бюджетига суратга олинган фильм деб, ажратиб ўтирмай, бир сўз билан айтганда, ҳақиқий Ўзбек фильмларини кутишмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo (2)