OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВ МОСКВАДА! 05.04.2017 03:09

 1c06af32d226813551a11f00702b5b2c

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4 апрель куни давлат ташрифи билан Москвага келди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган “Внуково-2” аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз Раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Мамлакатимиз Президентининг давлат ташрифи чоғида икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон билан Россиянинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган 50 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик доирасида мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонасида 3 апрель куни Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат ваколатли вакиллари савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 16 та икки томонлама битим, шартнома ва бошқа ҳужжатларни имзолади.

Ташрифнинг асосий воқеалари 5 апрелга белгиланган.

Prezident.uz дан олинди