OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ КИНОИЖОДКОРЛАРИНИНГ ИЖОДИЙ УЧРАШУВИ! 08.04.2017 17:19

 photo (3)

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой ўртасидаги маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, Хитой Халқ Республикасининг “China Film Promotion International” компанияси бош директори Гу Гуоцин бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

photo (1)

Мазкур делегация билан дастлабки ижодий учрашув куни кеча “Киночилар уйи”да бўлиб ўтди. Унда Гу Гуоцин раҳбарлигидаги делегация аъзолари-“China Film Promotion International” компанияси Катта котиби Ван Хуэйфан, Гуанчжоунинг “Фейда” овоз ёзиш компанияси раиси ўринбосари Хе Фейфен, Аньхуэйнинг “Инсининьму” кино ва телевидение компанияси Бош директори Су Янь, шунингдек, юртимиздаги бир қатор хусусий киностудиялар ва кинотеатрлар раҳбарлари, киноижодкорлар, киношунослар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

photo (3)

Ижодий учрашувни очиб берган “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатлар, барча йўналишлар билан бирга, маданият, санъат ҳамда киноматография соҳасида ҳам ривожланиб бораётганлигини таъкидлади.

photo (4)

Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик Комиссияси қошидаги маданий-гуманитар масалалар бўйича кичик қўмитанинг 2015 йил 29 апрелдаги 3-йиғилиши баёнига асосан, хитойлик киноижодкорлар билан амалий ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда.

photo (2)

 Жумладан, 2015 йил 7-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Хитой киноси кунлари”, 2016 йилнинг 28 июнь-5 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Шанхай ва Сиан шаҳарларида ташкил этилган “Ўзбек киноси кунлари” фестивали амалдаги дўстона алоқаларнинг ёрқин ифодасидир.  

photo (2)

Ижодий учрашувда киноматография соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, истиқболли лойиҳалар, жумладан, “Ягона поезд-ягона йўл” лойиҳасини кўриб чиқиш, ҳамкорликда қисқа метражли, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмларни суратга олиш, турли фестиваль ва маданий тадбирлар ўтказиш, мамлакатимиздаги хусусий кинотеатрлар ва киностудиялар билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

photo (1)

Ижодий учрашув давомида Хитойлик киноижодкорлар, ўзбек киноижодкорларининг ҳозирги кун киноматографияси, Хитойда суратга олинаётган фильмлар, ҳамда ижодий ҳамкорлик борасидаги бир қатор саволларига мазмунли жавоб қайтаришди.  

photo (4)

Учрашувдан сўнг, делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги бир қатор кинотеатрларда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди, ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича аниқ режалар тузиб олинди.

“China Film Promotion International” компанияси бош директори  Гу Гуоцин ва

photo (5)

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳани методик таъминлаш ва ташкилий тадбирлар бўлими бошлиғи Музаффар Акрамовнинг фикрлари Видеода!

photo (6)

photo (5)