OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРКМАН КИНОСИ КУНЛАРИ! 12.04.2017 06:40

 IMG_6431

11 апрелдан 13 апрелга қадар Тошкент шаҳрида “Туркман киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир Туркманистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6-7 март кунлари Туркманистон Республикасига Давлат ташрифи мобайнида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017-2019-йилларда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик Дастури”га асосан ташкил этилди.

IMG_6430

Туркман киноси кунларининг тантанали очилиш маросими 11 апрель соат 18.00 да Алишер Навоий киносаройида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда иштирок этиш учун туркманистонлик киноижодкорлардан иборат делегация юртимизга ташриф буюрди.

Мазкур маросимда сўзга чиққан «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев ва бошқа киноижодкорлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча соҳалар билан биргаликда маданият ва санъат йўналишида ҳам ривожланиб бораётганлигини айтиб ўтишди.

IMG_6427

«Ўзбеккино» миллий агентлиги ва «Туркманфильм» бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган кино кунлари давомида “Ат-мират”, “Махтумқули”, «Копетдағ – аскарнинг орзуси», «Сайис», «Қумли келин қўшиқлари», «Муҳаббат мероси» каби фильмлар намойиш этилади. Мазкур фильмлар воқеалари, қаҳрамонларнинг ҳис-туйғу ва кечинмалари ҳам, ўзбек томошабинларига бегона эмас, чунки Ўзбек халқи ва Туркман халқининг асрий урфу одатлари, орзу-умидлари ҳам муштарак. Миллий мерос, анъаналарга бўлган чексиз ҳурмат ҳамда, инсонийлик туйғулари ҳар икки халқнинг ҳам, юрагидан чуқур жой олган.

Саида Вахобова

 

ТУРКМАН КИНОСИ КУНЛАРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАН ВИДЕО!