OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗНИ МАРД ВА ОЛИЖАНОБ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ!” ТАШАББУСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 10.06.2017 11:57

 _NUR2911

Маданият вазирлиги ташаббуси, ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”мазмунидаги тарғибот тадбирлари жорий йилнинг 8 июнь куни Бухоро вилоятининг 4 та Олот, Қоракўл, Когон, Пешку туманларидаги 5 та умумтаълим мактабларида, 8 та касб-ҳунар коллежларида, 3 та мусиқа ва санъат мактабларида (Пешку туманидаги 13-сонли, Олот туманидаги 15-сонли, Қоракўл туманидаги 16-сонли мусиқа ва санъат мактаблари), 2 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (Олот туманидаги 16-сонли, Пешку туманидаги 19-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби), 1 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида (Когон маданият ва аҳоли дам олиш маркази) 1 та ҳарбий қисмда (Қоракўл туманидаги 85“Н” ҳарбий қисм )да юқори савияда ўтказилди.

DSC_3657

Жўшқинлик билан давом этаётган тарғибот тадбирлари шукуҳи Миллий армиямиз Қуролли Кучлари сафида матонат билан хизмат бурчини ўтаётган аскар ўғлонларимиз қалбига ҳам қайноқлик бағишлади.

_NUR3762

Ҳарбий қисмда ташкил этилган тантана Қуролли кучлар тизимидаги ислоҳотлар, миллий армиямизнинг салоҳияти акс эттирилган кўргазмалар билан бойитилди.

Шунингдек, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган қисқа метражли фильм намойиши тўпланганларга янада сергаклик бағишлади.

-Жўшқинлик билан давом этаётган тарғибот тадбирлари шукуҳи Миллий армиямиз Қуролли Кучлари сафида матонат билан хизмат бурчини ўтаётган аскар ўғлонларимиз қалбига ҳам қайноқлик бағишлади. Шунингдек, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган қисқа метражли фильм намойиши, тўпланганларга янада сергаклик бағишлади. Мен Қуролли кучлар сафида хизмат қилиш баробарида шундай бетакрор фестивал ва маданий-маънавий тадбирлардан ҳам ўзгача қувват олаётганимдан беҳад мамнунман. Айниқса, эл назаридаги ижод ва санъат аҳлининг Ўзбекистонимиз тинчлиги ва хавфсизлиги, осойишталиги ва барқарорлиги йўлида кўрсатаётган эзгу ҳаракатини матонат, деб баҳолаш мумкин.  Бу борада уларнинг ҳар бир соҳа, ҳар бир тизимга кириб бориб, халқ ва давлат ташкилотлари ўртасида мустаҳкам кўприк яратаётган ташкилотчиларга ҳам ўз миннатдорлигимизни билдирамиз-дейди андижонлик аскар Миролим Давлатхўжаев.

DSC_3699

 

Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 12 700 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 3900 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 4600 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари,  1100 нафар мусиқа мактаби ўқувчилари ва 3100 нафар уюшмаган аҳоли жалб этилди.