OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ЭКОПАРК! ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИ БИЛАН! 11.06.2017 02:07

 97413d819295b5e8e022803895158c6f

Азим шаҳримизнинг сўлим ва баҳаво боғлари сони яна биттага кўпайди.

06db159fefaa8c8130ce89b8d223ddbd

 

Куни кеча пойтахтимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан янги экологик боғнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

769272c9178c6c3f1837b642efe36e8d

 

Боғ айниқса, болажонларимизга қувонч улашди. Бу кун барча меҳмонларнинг хотирасида бир умрга илиқ таассуротлар ила муҳрланди. Пойтахтимиз аҳли ва меҳмонларини очиқ ҳавода сайр қилишлари, вақтларини оила ва яқин дўстлари даврасида мароқли ўтказишлари учун яна бир янги экологик боғ бунёд этилди. Ушбу боғда турли хил маданий-маърифий тадбирлар, спорт ўйинлари, қизиқарли танловлар, шеърхонлик мушоира кечалари ва ҳайрия акцияларини ташкил этилади.

 

IMG_0169 Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилган тантанали очилиш маросимидан сўнг, катта концерт дастури намойиш этилди. Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда Қобилова, Райҳон, Жасур Мирсагатов, “Караван” ҳамда “Шарқ” эстрада гуруҳлари ва бошқалар иштирок этишди. Хонандаларнинг ижодий чиқишлари йиғилганлар кайфиятига олам-олам қувонч бағишлади.

08bba2d2283e3b92899f771f8721182d

 

Шунингдек, ушбу тадбирда Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Али, Ўзбекистон халқ шоирлари Иқбол Мирзо, Сирожиддин Саййид ва ёш шоирлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ҳамда, унинг рубоийларидан намуналар ўқиб эшиттиришди.

«Ўзбекконцерт» матбуот хизмати