OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САРВАР ВА КОМИЛ ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ВИЛОЯТЛАР, ҲАМДА ҚИРҒИЗИСТОНДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ГАСТРОЛ КОНЦЕРТЛАРИ БИЛАН! 14.06.2017 10:38

Ўш Киргизистан (4)

Шу йилнинг 15-16 февраль кунлари Сарвар ва Комил «Истиқлол» санъат саройида “Бир муҳаббат қиссаси” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этишганди. Концерт давомида Сарвар ва Комил барча қўшиқларни (мусиқий фонограмма) жонли ижро қилишди. Бу билан биргаликда дастур давомида, саҳнадаги мониторларда “Бир муҳаббат қиссаси” деб номланган концерт учун махсус суратга олинган фильм ҳам намойиш этилди. Бу концертнинг муваффақиятидан сўнг, Сарвар ва Комилга гастрол концертлари бўйича турли таклифлар туша бошлади. Таклифлар нафақат Ўзбекистон бўйлаб, балки бошқа давлатлардан ҳам жуда кўп бўлди! Жумладан, Ўзбекистондан Қашқадарё, Наманган, Қўқон ва Қорақалпоғистон Республикасидан! Шунингдек, бошқа Республикалар:  Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон Республикалари, Россия Федерацияси, Хитой ва бошқалар...

Ташкилотчилар билан олиб борилган музокаралардан сўнг, “Бир муҳаббат қиссаси” гастрол турлари бошланди! Биринчи бўлиб, Зарафшон ва Урганч шаҳарлари 18-19 май кунлари Сарвар ва Комилни қабул қилишди. Концертлар кўтаринки руҳда ўтди.

Ўш Киргизистан (2)

28-29 май кунлари эса, “Бир муҳаббат қиссаси”  Қирғизистон томон йўл олди.

Ўш Киргизистан (3)

28 май куни Ўш шаҳри, 29 май куни эса,

Жалолобод (1)

Жалолобод (2)

Жалолобод (3)

Жалолобод ва Нокен шаҳарларида Сарвар ва Комилнинг гастрол концертлари бўлиб ўтди.

Ўш Киргизистан (1)

Умумий 3 та концерт дастури тақдим этилган бўлса ҳам, маълум қилишларича, концерт дастурига кира олмаган мухлислар сони кўп бўлган, чипталар қолмаган, санъат саройида бўш жой йўқ, ташқарида эса, яна шунча мухлислар қолишган...

Шунинг учун ҳам, ҳозирда Қирғизистонда такроран концерт дастурини тақдим этилиши ҳақида музокаралар олиб борилмоқда.

Ўш Киргизистан (5)

Қирғизистонда бўлиб ўтган 3 та концерт давомида, ҳамма қўшиқлар жонли ижро этилиб, мухлислар ҳар бир қўшиқни Сарвар ва Комил билан биргаликда ижро қилишди.Концертлар якунида Ўш шаҳри Маданият маркази раҳбари саҳнада, Ўзбекистонлик санъаткорлар Сарвар ва Комилга икки давлат маданий алоқаларини тиклаш ва ривожига қўшган ҳиссалари учун

Нокен Киргизистан (2)

Нокен (3)

расмий фахрий ёрлиқлар топширишди!

Ўш Киргизистан (6)

Жуда илиқ ва юқори кайфиятда бўлиб ўтган концерт дастури узоқ вақт давомида мухлислар хотирасида қолиши шубҳасиз.

Кашкадарё (8)

Кашкадарё (7)

6-7-8 июнь кунлари эса, Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси” концерт дастурини Қарши шаҳри амфитеатри, Ғузор тумани ва Шаҳрисабз шаҳри ўйингоҳларида мухлисларга тақдим этишди.

Бухоро (3)

Ўша кунларда Бухоро вилояти бўйлаб Давлат тадбирлари бўлишига қарамасдан,

Бухоро (4)

Сарвар ва Комил мухлисларга концертларини тақдим этиш учун ҳар куни 400-650 км масофани босиб ўтишди.

Кашкадарё (5)

Концертлар муваффақиятли ўтказилди, барча мухлислар қўшиқларни Сарвар ва Комил билан биргаликда жўр бўлиб куйлашди.

Кашкадарё (6)

Бунинг учун ижодкорлар ҳар бир мухлисларидан чуқур миннатдор!

(ВИДЕОЛАР ЯҚИН СОАТЛАРДА YOUTUBE.COM да FATTOHHON.COM КАНАЛИДА)

IMG_0331

Энди эса навбат, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига! 28 июнь куни “Туран” марказий ўйингоҳида Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси” концерт дастурини тақдим этишади!

19-27 июнь кунлари эса, Россия Федерациясининг бир неча шаҳарларида ҳам “Бир муҳаббат қиссаси” концерт дастурлари бўлиб ўтади. Сарвар ва Комил Москва, Санк-Петербург, Самара ва Владивосток шаҳарларидаги мухлислар билан учрашадилар.

11-20 август кунлари Хитой Республикасининг Урумчи, Корла, Оқсу, Хўтан шаҳарларида Сарвар ва Комил “Бир муҳаббат қиссаси” дастурини тақдим этишади. Барча гастроллар сингари, бу ерда ҳам ҳамма қўшиқлар фақат жонли ижро қилиниши кутилмоқда.

 IMG_0332