OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ ТОЖИКИСТОНДАГИ КОНЦЕРТИНИНГ 2 КУНИ КУТИЛМАГАН ВОҚЕА БИЛАН БОШЛАНДИ!+ВИДЕОЛАР! 07.07.2017 01:26

 FCQU3318

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековни Тожикистоннинг Душанбеда Амфитеатридаги концерти кутилмаган воқеа билан бошланди!

Концерт бошланишидан аввал Санъаткорни мухлислар кўчада кутиб олишди! ВИДЕОДА КЎРИШ!

Санъаткор саҳнага чиққач, ҳали сўз бошламай туриб, залдаги томошабинларнинг кучли олқишлари ёғилди!

IMG_9993

Улар Озодбек Назарбековни Тожикистондаги концертларини қанчалик соғиниб кутишганликларини шу тарзда билдиришди! Шу лаҳзанинг ўзида Санъаткорга бир мухлис томонидан саҳнага катта гулдаста олиб чиқиб қўйилди! Бу ҳолат албатта, Озодбек Назарбековнинг ўзини ҳам ҳайрон қолдирди ва ҳаяжонга ҳам солди!

IMG_9997

“Мен бу гулларга лойиқ хизмат қилай олдин” дея Санъаткор камтарлик билан самимий миннатдорчилик билдирди.

Сўнг, Озодбек Назарбековнинг ўзи ҳам Тожикистонлик мухлислари билан бу учрашувни кўп кутганлиги, Тожикистонлик мухлисларни унинг ижодига бўлган муносабати учун миннатдорлиги, яхши, тинч-хотиржам кунларга юз кўришганлигидан мамнунлигини айтиб, уларга раҳматлар айтди. БАТАФСИЛ ВИДЕОДА!

Санъаткор концертни “Лола” қўшиғи билан бошлади.

IMG_9996

Концертнинг бошидан охиригача томошабинларнинг қўл телефонлари сурат ва видео олишдан бир зум ҳам тинмади!

Концерт давомида Озодбек Назарбеков Тожикистонлик машҳур Санъаткор Жўрабек Муродовнинг ўғли Жонибек Муродов билан  “Эшигингда” қўшиғини ҳам озгина бирга куйлашди!

IMG_9995

Концерт давомида Санъаткорга томошабинлар ўзларининг тилаклари, ҳамда ўзлари сўраган қўшиқларни қоғозларга ёзиб етказиб туришди. Санъаткор ҳам, улар сўраган барча қўшиқларни жонли ижрода куйлаб берди! Жумладан, “Келгин гулим”, тожик тилида “Биё-биё Зебо”, “Анжанча”, “Ишқ ўтида”, “Хафа бўламан”, “Кетаман дер”, “Жиги-жиги”, “Яна-яна” ва бошқалар... БАРЧАСИ ВИДЕОДА!

Мухлислар эса, қўшиқларни бирга хиргойи қилиб тўхтовсиз рақсга тушишди! Саҳна атрофи томошабинлар учун ҳақиқий рақс майдонига айланиб кетди!

KZCB3307

Ўта юқори кайфиятда ўтган концерт Душанбелик мухлислар учун унутилмас таассуротларни туҳфа этди!

Концертдан видеолар  Youtube.com даги расмий Fattohhon.com каналида!

 

Санъаткорнинг Тожикистон бўйлаб гастроль концертлари давом этмоқда!

Навбатдаги манзил 7 июль куни Турсунзода!

Фото ва видеолар учун Продюсер Илёс Дадабоевга миннатдорчилик билдирамиз