OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“НИҲОЛ” МУКОФОТИГА ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ! ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИ! 09.07.2017 23:30

 3

8 июль куни «Туркистон» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “Ниҳол” мукофотига номзодларни аниқлаш бўйича ўтказилаётган кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Истеъдодли иштирокчилар эстрада, мумтоз қўшиқ, мусиқа, опера ижрочилиги, рақс санъати каби йўналишлар бўйича ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Ғолиблар Танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

2

Эслатиб ўтамиз, “Ниҳол” мукофоти 2000 йилда таъсис этилган бўлиб, дастлаб анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг тавсияси билан “Ниҳол” мукофотига саралаш 2006 йилдан буён уч босқичли тизимда ташкил этилган. Бундан асосий мақсад эса, юртимизнинг чекка ҳудудларида яшаб, ижод қилаётган истеъдодли ёшларнинг меҳнат самарасини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб, уларнинг ҳам ижодини тарғиб қилишдан иборат. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш” тўғрисидаги 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига биноан, мазкур танлов икки йилда бир марта ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Шу кунгача мазкур мукофотга эга бўлган истеъдодли ёш хонандаларнинг кўплари  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Халқ артисти каби юксак унвонларга сазовор бўлиб, кўплаб Халқаро танловларда фаол иштирок этиб, юқори муваффақиятларни қўлга киритмоқдалар.