OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ” ХАЛҚАРО МУСИҚА ФЕСТИВАЛИ ОЛДИДАН! 15.07.2017 05:32

 1

Маълумки,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига мувофиқ,  1997 йилдан буён ҳар икки йилда 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали катта муваффақият билан ўтказиб келинмоқда.  Кўплаб давлатлар,  дунё миқёсида танилган машҳур санъат намоёндаларининг мазкур фестивалга бўлган қизиқиши йил сайин ортиб бораётгани қувонарли ҳолдир. Ватанимизда ушбу фестивалнинг ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини ортишига,  инсонларни гўзаллик ва эзгуликка даъват этиш,  жаҳон халқларининг ноёб мусиқий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва уларни келгуси авлодга етказишга катта замин яратмоқда. Бугунги кунга қадар, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали 10 маротаба муваффақиятли ўтказилди.  Ундаги иштирокчи давлатлар сони 1997 йилда 31 тани ташкил этган бўлса,  2015 йилга келиб,  ушбу кўрсаткич  66 тани ташкил қилгани,  фестивал нуфузининг янада ортиб бораётганидан далолат беради. 

Анъанага кўра,  жорий йилнинг 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ХМФ 11 маротаба ўтказилади. Фестивал доирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши” номли халқаро илмий конференция ўтказилиши ва унда 20 дан ортиқ хорижий олимлар иштирок этиши кўзда тутилган. 

Шунингдек,  Фестивал доирасида махсус давра суҳбатлари, тақдимотлар ва маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган. 

 Вазирлик Матбуот хизмати