OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТКАЗИЛМОҚДА! 16.07.2017 16:20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги  ПҚ-1091-сонли қарори   ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 29 майдаги 275-сонли буйруғи ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу қарор ва буйруқларнинг ижросини таъминлаш ҳамда, она Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаъну шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, шу олий мақсад йўлида фидо бўлиб яшаш каби эзгу туйғуларни униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида камол топтириш, Ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ва уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маданият бош бошқармасининг 2017 йил 1 июндаги 39-ич-сонли буйруғини ишлаб чиқилди.

IMG_1397

Унга кўра, 2017 йил 29 майдан 1 июлига қадар Тошкент шаҳридаги 11 та туман Маданият бўлимлари томонидан 118 нафардан зиёд қатнашчилар иштирокида туман саралаш босқичлари ўтказилди. Жорий йилнинг 20 июль куни Яшнобод тумани 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби тадбирлар залида ўтказиладиган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловнинг Тошкент шаҳар босқичида туманлардан 1-2-3-ўринлар эгаллаб, ғолиб деб топилган 50 нафарга яқин иштирокчилар ўзаро беллашадилар.

IMG_1396

Муҳтарам Президентимизнинг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика қўшиқлар танловини ўтказиш тўғрисидаги қарори маданият ва санъат соҳасига, шунингдек, санъаткорларга нисбатан алоҳида ғамхўрлигининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Мазкур танлов халқимиз орасидан етишиб чиқаётган истеъдодли ёшларга ўз маҳоратларини тўла намоён этишлари учун катта имконият яратиб беради.

IMG_1394

Кўрик-танловнинг туман ва шаҳар босқичларини ўтказишдан мақсад, биринчидан, миллатимиз халқимиз, энг аввало, эртанги кунимизнинг ишончи бўлган ёшларимиз қалбида ўз она Ватанига бўлган меҳр ва муҳаббат, садоқат туйғуларини уйғотиш, Ватанни шарафлайдиган, улуғлайдиган, қадр қиммати, шаъни, шавкатини ифодалайдиган мазмунан теран қўшиқлар яратиш, шу билан бирга ёшлар орасидан истеъдод соҳибларини излаб топиш ва янги қўшиқлар юксак бадиий меъзонлар ва ҳолислик асосида танлаб олиш, бу асарларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришдир.

IMG_1392

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 1-2-3-ўринлар эгаллаган ғолиб номзодлар танлаб олиниб, кўрик-танловнинг Республика Кенгашига тақдим этилади.

IMG_1402

IMG_1401

IMG_1400