OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПРЕЗИДЕНТ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШДИ 22.07.2017 02:18

 cba5dfce-8235-f1df-5e3f-fe17bc8feb7a

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Сирдарё автомобиль йўли бўйида янги турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши мўлжалланган. Зангиота, Чиноз ва Янгийўл туманлари ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1, 2, 3, 4 хонали уй-жойлар қурилиши ва жойлашуви лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. 

Лойиҳаларда уй-жойларнинг жойлашув схемаси, кўриниши, дизайни ўз аксини топган. 

Шу кунгача Тошкент вилоятининг маъмурий маркази йўқ эди. Бугун бу ишга киришмасак эртага кеч бўлади, деди Президентимиз. Тўйтепа шаҳрини вилоятнинг маркази сифатида қайта қуриш тадбирлари амалга оширилаётгани, бу борада хориждан архитекторлар таклиф қилинганини таъкидлади. 

Президентимиз лойиҳа билан танишар экан, Тошкент-Тўйтепа йўли атрофида замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди. 

Бугун Тўйтепа катта қурилиш майдонига айланган. Тошкент вилоятининг маъмурий марказига айланган шаҳарда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Тўйтепа шаҳрининг бош режаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Режа бўйича уй-жойлар, маъмурий бино ва иншоотлар қурилишида биноларнинг ташқи кўриниши ва дизайнига алоҳида эътибор қаратилган. 

Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

* * * * * * * * * *

Паркентсой сувидан унумли фойдаланиш лойиҳаси тақдим қилинди.

Президентимиз бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Сув етиб бормаган жойларга томчилатиб суғориш усулини кенг жорий қилиш, узумзорлар орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш кераклиги қайд этилди. Ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб, экин турларини экиш керак. 

Паркент шаҳрининг бош режаси ҳақида сўзлаб берилди. Бундан ташқари, Паркентнинг экологик тоза ҳудудларида дам олиш ва соғломлаштириш масканларини жойлаштириш бўйича таклифлар берилди. Қурилаётган дам олиш зоналари энергиятежамкор бинолардан иборат бўлади. 

Президентимиз Паркентнинг энг сўлим жойида ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш керак, деди. Улар ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилди. 

Давлатимиз Раҳбарига Тошкент вилоятининг асосий туристик йўналишлари намойиш этилди. Вилоятда Чимён оромгоҳи, Чорвоқ сув омбори, Ихнож, Урунгач, Шовур, Бодак кўллари бор. Вилоятда 45 та меҳмонхона бўлиб, ўтган йили 100 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. 4 туроператор, 4 табиий кўл, 71 санаторий, 1 қўриқхона, 5 ўрмон хўжалиги мавжуд. Президентимизга мазкур имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича режалар, 2017-2018 йилларда вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткич прогноз параметрлари тақдим қилинди. Чимён оромгоҳида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 500 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуаси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудда замонавий осма йўл қуриш лойиҳасига ҳам эътибор қаратилди. Узунлиги 2 километр бўлган, 26 кабинадан иборат осма йўлни 10 ойда қуриш мўлжалланмоқда. 

Президентимиз Бўстонлиқ тумани, "Хўжакент" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуриладиган «Қўш-Чинор» меҳмонхона мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирди. Мажмуадан 130 ўринли меҳмонхона, 60 ўринли ресторан, соғломлаштириш маркази ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрин олган. 

«Амирсой» тоғ чанғи дам олиш маскани бош режаси лойиҳаси замонавий ечимлари ва кўлами билан ажралиб турибди. Бунда йилнинг турли фаслларида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган тизим яратилади. 

Президентимиз Тошкент вилоятининг сайёҳлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаяпмиз, деди Шавкат Мирзиёев. 

Давлатимиз Раҳбарига Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида тажриба сифатида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим қилинди. Бунда азалий урф-одатларимиз асосидаги тадбирларга сайёҳларни жалб этиш, уларга миллий таомлар тайёрлашни намойиш этиш ва бошқа қизиқарли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган. 

Prezident.uz дан олинди