OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПРЕЗИДЕНТ ПАРКЕНТ ТУМАНИДА 23.07.2017 02:40

 16193676-e2a4-e558-0b91-28e1c7517c79

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Паркент туманидаги «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ маҳалла фаолиятининг ташкилий асослари, жамият ҳаётидаги роли мустаҳкамланмоқда.

«Марказий» маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино, маҳалла гузари барпо этилган. Бу ерда йиғин ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун барча шароит яратилган. Маҳалла раиси, котиб, маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ажратилган, улар компьютер, мебель, тегишли адабиётлар билан таъминланган. Профилактика инспектори хонасида маҳалладаги жамоат жойларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари орқали ҳудудни назорат қилиб туриш имкониятини берувчи монитор ўрнатилган.

Маҳалла тўғрисида қонун, шароит бор, лекин маҳалла раисининг жавобгарлиги, қуйи тизим йўқ эди, деди Давлатимиз Раҳбари. Энди маҳалла фуқаролар йиғинига катта ваколат ва имкониятлар берилди. Маҳалла раиси маслаҳатчилар билан бирга ўз ҳудудининг эгаси бўлиб, ҳар бир хонадондаги ҳолатни, одамларнинг талабларини билиши ва унга кўмак бериши керак.

Маҳалла идораси аҳоли билан янада яқин бўлиши учун уларни мактаблар биносида жойлаштириш мумкинлиги, бу ёшлар тарбияси, ҳамжиҳатлик ва тартиб-интизомни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Шу ерда ички ишлар тизими томонидан олиб борилаётган профилактика ишлари, "Хавфсиз дам олиш" концепцияси ҳақида маълумот берилди.

Президентимиз Тошкент вилояти, жумладан, Паркент туманида туризмни ривожлантириш учун улкан салоҳият борлиги, бунинг учун дам олувчилар ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, одамларни шу йўналишда оилавий тадбиркорликка ўргатиш кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев маҳалла гузарида фаолият юритаётган тикувчи ва касаначи аёллар билан суҳбатлашди.

Маҳалла идораси ҳовлисида туманда 2 сув омбори қуриш, томчилатиб суғориш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, токзорлар ташкил этиш, Паркент шаҳрининг 2036 йилгача мўлжалланган бош режаси, кўп қаватли уй-жойлар, йўллар, бозор, истироҳат боғи ва бошқа объектлар барпо этиш лойиҳалари намойиш этилди.

Президентимиз Паркентсой ва Қизилсой сув омборларининг туман иқтисодиёти, аҳоли даромадларини оширишдаги аҳамиятига урғу берди. Ушбу сув омборлари қурилиши натижасида 5 минг 800 гектар ер мунтазам сув билан таъминланади. Яъни 3 минг 900 гектар лалми ерга сув чиқарилади, 1 минг 900 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади.

Президентимиз лалми майдонларни тўлиқ мева-сабзавотчиликка ўтказиш, харидоргир маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.
Паркентда эркин иқтисодий зона ташкил этиб, 100 миллион доллар инвестиция киритиш, туман имкониятлари ва бозор талабидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш йўналишларини белгилаш, шу билан бирга, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, вилоят иқтисодиёти учун кадрларни мақсадли тайёрлаш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

* * * * * * * * * *

68e8f6f9-5347-c959-8790-8b94624325ba

Президент Паркент тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Аминжон ота Муҳаммаджоновнинг боғида бўлди.

74 ёшни қаршилаган Аминжон бобо умр йўлдоши Ихтибор момо билан беш фарзандни тарбиялаб, вояга етказган. Фарзандларининг барчаси олий маълумотли. Нуронийлар бугун 14 невара, 3 эвараси ардоғида.

Аминжон ота фарзандлари билан "Зуҳра она плюс" хусусий корхонасини ташкил этган. Маҳалладаги қарийб 3 гектар ерда манзарали дарахтлар ва буталар экиб, боғ яратган.

Шавкат Мирзиёев боғни кириб кўрди. Шундай ажойиб боғ яратгани, хориждан кўчатлар олиб келиб, юртимиз шароитида кўпайтираётгани учун Аминжон бобога миннатдорлик билдирди.

Одамнинг қўли гул дегани мана шу, деди Давлатимиз Раҳбари. Бу боғ Ватанни севишнинг, меҳнатсеварликнинг яққол намунаси. Отахоннинг тажрибасини ўрганиш, одамларга ибрат қилиб кўрсатиш керак. Бу киши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим муассасаларида дарс берсин, одамлар келиб бу ишларни ўргансин.

Президентимиз боғда маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Давлатимиз сиёсатининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси, Тошкент вилоятини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган режалар ҳақида сўз юритилди.

Нуронийлар халқ билан мулоқот қилиб, инсон манфаатларини таъминлашда шахсан намуна бўлаётгани, Тошкент вилоятини ривожлантириш, одамлар турмуш фаровонлигини оширишга қаратаётган эътибори учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Prezident.uz дан олинди