OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭКСКЛЮЗИВ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ДИРЕКТОРЛИКДАН БОШ ПРОДЮСЕРЛИККА! ЯНГИЧА ФИКР, ЯНГИ ФОРМАТ ВА ЯНГИ РЕЖАЛАР БИЛАН БЎЛИШДИ! “ЁШЛАР” ТЕЛЕКАНАЛИ ЭНДИЛИКДА...“МЕНДИРМАН” КЛИПИНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ? 27.07.2017 14:21

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телеканалига Директор этиб тайинланган эди. Ҳамма Санъаткордан Телеканал фаолияти ўзгариши ҳақида янгиликлар кутаётган бир вақтда, кутилмаганда.... Озодбек Назарбековни ўз ихтиёри билан Раҳбарлик лавозимидан воз кечганлиги ҳақида хабар тарқалди. Кўпчилик Раҳбарликка интилади, аммо ундан ўз ихтиёри билан воз кечиш кутилмаган ҳолат. Бу хабарга ойдинлик киритиш ва ҳар хил гапларга чек қўйиш мақсадида, Озодбек Назарбековнинг ўзига мурожаат қилдик!

 Ozodbek Nazarbekov (8)

Озодбек Назарбеков: - Директорликни Бош продюсер лавозимига алмаштирдик, келишилган ҳолда!

Саида Вахобова:- Демак, эндиликда “Ёшлар” Телеканалида Бош Продюсерсиз! Деярли бир ой Директор сифатида фаолиятингиз давомида Телеканалда қанчалик ўзгаришлар қила олдингиз?

Озодбек Назарбеков: - Энг керакли ва натижали иш шу бўлдики, биринчи навбатда Телеканалда ишлаш принциплари тубдан ўзгарди! Яъни, ички қонун-қоидаларда концепция ўзгарди. Ҳали ҳаммаси 100 фоиз ишга туширилгани йўқ, аммо биринчиси бошланди. Яъни, ўзимга ишлаш учун мос шароит яратиш амалга оширилди. Жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳар бир телеканалда, Директор, таъсисчи, (учредитель) ва продюсер бўлади!  Телеканалнинг ижодий сифатини назорат қилиб турадиган аслида ўша продюсер! Канални ижодий сифатининг доимий назорати, ғоявий ва савия томонлама ҳам, ҳар тарафлама асосан продюсерга боғлиқ! “Ёшлар” телеканалида ҳам продюсерлик штати бўлган, аммо, уни ҳам аниқ вазифаси белгиланмаган! Шунинг учун ҳам, ҳозир биринчи бўлиб, Продюсерлик бўлимини ташкил қилдик! Бу бўлим ижодга тааллуқли ҳар қандай масалалар билан шуғулланади! Ижодий руҳият ҳам ўша бўлимдан ёйилади ва канал стилистикаси билан шуғулланадиган ҳам, каналнинг “юзи”ни кўрсатиб берадиган ҳам, ўша Продюсерлик бўлими бўлади! Бу бўлимнинг Бош Продюсери бўлишим, мен учун Раҳбаримиз кўзда тутган вазифа, аслида шундан иборат бўлган! Бирдан Телеканалга Директор этиб тайинлангач эса, табиийки ишга боришим билан “қоғозлар” билан банд бўлиб кетдим. Шунинг учун ҳам, мен ўзимга мақсадга мувофиқ келадиган шароит яратишим кераклигини тушундим ва бу амалга оширилди! Эндиликда фаолиятим, Бош Продюсерлик фаолиятида давом этади! Иш услуби шуни талаб қилади!

Ozodbek Nazarbekov (10) 

Саида Вахобова:- “Ёшлар” телеканалидаги биринчи муаллифлик кўрсатувингиз “Ёшлар қабулхонаси” ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз. Кўрсатувнинг илк сони 20 июль куни намойиш қилинди. Ўз ишингиздан қанчалик кўнглингиз тўлди? Бир неча йил аввал, бошқа Телеканалда Сиз  олиб борган “Озод шоу” кўнгилочар кўрсатув эди, жиддий мавзудаги кўрсатув эса, бутунлай бошқа дунё! Муаллиф ва бошловчи сифатида бу кўрсатувни олиб бориш қандай кечди?

Озодбек Назарбеков: - “Ёшлар қабулхонаси” Телеканалга биринчи борган кунимдан бошлаб ўзимни ўйлаган шахсий ғоям, муаллифлигимдаги кўрсатув, уни ўша олинган мавзуни долзарблигидан келиб чиқиб ҳам, тез съёмка қилиниб, тезда эфирга узатиб юбордик. Ўзи аслида бу кўрсатувни жонли эфирда бериш ниятида эдим! Бошидан ўйланган ғоя ҳам, бу кўрсатувни жонли эфирда бериш бўлганди! Тўғридан-тўғри эфирга узатиш назарда тутилганди! Аммо, кўрсатувни ҳозирда жонли эфирда бўлмаётгани ҳам айнан менга боғлиқ. Мен ўзимни ҳали сиёсий-ижтимоий кўрсатувлар олиб бориш маҳоратим устида ишлаб, такомиллаштиргандан сўнг, кўрсатувнинг яна бир-икки сонини эфирга бергач, кейин жонли эфирдан тўғридан тўғри бериб борамиз! Аввал, “Озод шоу”ни олиб борган бўлсам ҳам, орада анча муддат кўрсатув олиб бормай қўйганлигим учун ҳам, шуғулланиб турилмаса, одам анча “форма”дан чиқиб қолганига, ўзимни сал шакллантириб олгунимча, бироз вақт керак бўлади. Кўрсатувнинг биринчи сонини олиб боришда қийналдим, яширмайман. Чунки, кўрсатувни илк сони суратга олиниши керак бўлган кунлари, энди иш бошлаган вақтим, жуда ҳам ишга кўмилиб кетгандим!  Шошилинч равишда, “эртага суратга олсак олдик, бўлмаса, бошқа кунлари студиялар ҳам, камералар ҳам банд, суратга олсангиз, фақат эртага олинглар, бўлмаса бошқа кунга вақт йўқ”, деган ҳолат бўлди. Ўша куни жуда ҳам чарчаган ҳолда, яна ҳеч қандай тайёргарликсиз, сценарийни бир бор кўздан кечириб чиқиб, суратга олиш жараёнига киришдим ва шу тарзда эфирга узатилди! Албатта, камчиликлар бўлди, мен ўзим ўйлаган ҳароратда бўлмади! Лекин, ҳаммаси ўрнига тушиб, шакллантириб олингач, Сентябрь ойидан бошлаб, “Ёшлар қабулхонаси” 100 фоиз жонли эфирда берилади! Ҳеч қандай вақти ҳам кўрсатилмайди. Балки, бу кўрсатув келажакда ҳар куни эфирга узатилиши ҳам мумкин! Чунки, ёшлар билан боғлиқ муаммолар жуда ҳам кўп! Уни бир ҳафтада бир-икки марта кўрсатувда олиб чиқиш билан, ҳаммаси ҳал бўлиб қолмайди. Шунинг учун ҳам, бу кўрсатув энг қизиқарли ток-шоулардан бири бўлишига эришиш керак. Уни жонли эфирда намойиш қилиб, тўғридан-тўғри бемалол томошабинлар саволлар билан мурожаат қилишларини ҳам йўлга қўямиз!

 

Саида Вахобова:- Кўрсатувнинг кейинги сони қачон эфир юзини кўради? Навбатдаги сонда қайси мавзу бўлади?

Озодбек Назарбеков: - Кейинги сонининг куни ҳали аниқ эмас, аниқ айта олмайман, чунки ҳали суратга олингани йўқ. Лекин, мавзуси аниқ! Ҳозирги “Ёшлар иттифоқи”нинг кечаги ва бугунги фаолияти ҳақида бўлади. Кечаги “Камолот” ва бугунги “Ёшлар иттифоқи”!

 Ozodbek Nazarbekov (12)

Саида Вахобова:-  Эндиликда, Телеканал Продюсери сифатида яна қандай режаларни амалга оширмоқчисиз? Қандай янги кўрсатувлар ва лойиҳалар?

Озодбек Назарбеков: - Ҳозирги режа, биринчи навбатда жамоамни аниқ шаклга келтириб олиш, ҳамда Продюсерликнинг аниқ принциплари ва стратегиясини ишлаб чиқиш! Ҳаммаси қонун-қоидага асосан бўлиши, ҳамма иш ўз эгаларига бўлиб берилиши керак! Қайси иш билан қайси бўлим шуғулланиши кераклиги аниқ келтирилиши керак, шунда ҳамманинг зиммасига белгиланган тартибда вазифалар юклатилади-да, бу вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўша Продюсерлик бўлими аниқ назорат олиб боради! Бу ерда штатда бир вазифа кўрсатилгани билан, баъзи ишларда, масалан, ижтимоий видеоролик тайёрлаш керак бўлса ҳам, “бўшмисан? Тез сен қилиб юбор. Кимни вақти бор? Мана буни қилиб юборсин” деган тартибда ишлаб келинган. Ҳозирда, мана шу масалаларни аниқ йўлга қўйиб, ҳар бир ходимнинг вазифаси аниқ белгилаб қўйилгандан сўнг, биринчидан у ўзини нима иш билан шуғулланиши кераклигини яхши билади, кейин мен ҳам ундан ўша белгиланган иши устида сифат талаб қила оламан! Шунинг учун ҳам, биринчи навбатда ана шу тартибни йўлга қўйиб олиш керак! Бу билан бирга, яна бир масала, декорациялар ҳам жуда эскириб кетган! Ҳозирда бу масала ҳал бўлди, десак ҳам бўлади, чунки аллақачон эскизлар берилди, кўрсатувларни янгича бир кўринишда, форматда эфирга узатиш учун декорациялар, яна қўшимча суратга олиш майдонлари тайёрлаш масалалари ҳал этилмоқда! Яхши янгиликлар кўп, сентябрь ойи ичида узил-кесил, умуман «Ёшлар» телеканалининг формати бошқача кўринишга келади, албатта!

 Ozodbek Nazarbekov (13)

Саида Вахобова:- Телеканал Директорлигидан ўз ихтиёрингиз билан воз кечиб, Телеканал Продюсерлигига ўтишингиз сабаби айнан шу каби масалалар бўлса, Директор сифатида буларни амалга ошириш мумкин эмасмиди, бунинг Продюсерликка ўтиш керак эдими?

Озодбек Назарбеков: - Раҳбар томонидан мени олдимга қўйилган вазифага, Директор бўлиб эришиш мумкин эмас эди! Директор бошқа-бошқа кўплаб масалаларда ҳам доимий банд! Тўхтовсиз телефон қўнғироқлари, топшириқлар, таклифлар, нима керак бўлса, ҳамма Директорга чиқади. Доимий равишда дейлик, тушлик вақтигача тўхтовсиз ҳужжатларни кўриб чиқиб, қўл қўйиши керак, ундан сўнг ҳам ўз жойидан қимирламаслиги керак, ҳамма қачон сўраганда ҳам Директор ўз кабинетида бўлиши керак. Ижод қиладиган инсонни иши эмас-да, бу! Директор бўлсангиз, юқорида айтиб ўтилган ишларга ҳеч қачон вақт ажрата олмайсиз!

Саида Вахобова:- Демак, эндиликда “Ёшлар” телеканалида Бош Продюсер сифатида Телеканалнинг ижодий тарафлама ўзгартириш, форматини янгилашда ташаббускор бўласиз?

Озодбек Назарбеков: - Албатта! Худди шундай!

 Ozodbek Nazarbekov (11)

Саида Вахобова:-Олдинда яна қандай янги кўрсатув ғоялари устида ишлаяпсиз?

Озодбек Назарбеков: - Олдинда янги кўрсатувлар ғоялари жуда ҳам кўп! Телеканал ижодкорларига ўзларининг янги таклифлари билан мурожаат қилиш имкониятини бергандим, жуда ҳам кўп янги таклифлар ёғилиб кетди! Энди, каналнинг ички имкониятларидан ҳам келиб чиқилган ҳолда қаралса, янги кўрсатувларни суратга олиш учун шароит бўлган, ё бўлмаган. Қолаверса, МТРК қошида охирги пайт Телеканаллар ҳам кўпайиб кетган, аммо, МТРК биноси ва тўхтовсиз янги кўрсатувлар суратга олиниши учун суратга олиш майдонлари, павильонлар кенгайгани йўқ, ўша-ўша турибди! Натижада Каналлар кўплиги учун ҳам, ходимлар етишмаслиги, техника, суратга олиш павильонлари, умуман ресурс етишмаслиги муаммоси пайдо бўлган! МТРК ни шу бугунги ҳолатга келиб қолиши сабаби ҳам шу, Телеканаллар кўпайган, ҳаммасини эфир вақтини кўрсатувлар билан ёпиш керак, бунинг учун эса, табиий равишда суратга олиш павильонлари керак, техника, камералар керак, кейинги ҳолат эса, маълум. Яъни, ҳозирдаги ҳолат, 100 кг тош кўтариши мумкин бўлган спортчига 500 кг тош кўтартириб қўйгандагидек, назаримда. Эндиликда эса, секин-секин мана шу масалалар ўз ечимини топяпти! Ҳозир МТРК га қўшимча техникалар олиняпти, алоҳида ташқаридан ўзимиз учун қўшимча павильонлар тайёрлаб, суратга олиш ишлари учун шароитлар тайёрлаб боряпмиз. Сентябрдан “Ёшлар” телеканали ўз фаолиятини янги форматда, кўплаб янгиликлар билан бошлайди!

 Ozodbek Nazarbekov (5)

Саида Вахобова:- Албатта, ҳаммани Сизни ўз ижодингиз масаласи ҳам қизиқтиряпти! Эндиликда, Озодбек Назарбековнинг ижоди қандай бўлади?

Озодбек Назарбеков: - Продюсерликнинг ўзи шундоғам ижодий масала! Шунинг учун ҳам, 100 фоиз ижод, ўз йўлида текис давом этади! Қолаверса, бу ўзимни яхши кўрган ишим, ўз ижодимни ҳам 100 фоиз давом эттираман! Фақат энди каттароқ масштабда, нафақат ўзим билан боғлиқ ижод, балки ўзимнинг ижодимга боғлиқ бўлмаса ҳам, катта жамоа билан бирга ижод қилганда, менимча, бундан кўра катта натижаларга ҳам эришамиз, Худо ҳоҳласа!

 Ozodbek Nazarbekov (4)

Саида Вахобова: - Янги клипингиз “Мендирман ўша”, июль ойида премьера бўлиши ҳақида айтгандингиз.

Озодбек Назарбеков: -  Клип кеча тайёр бўлди! Тез кунда анонс берилади. Анонсда қайси кундан эфирга берилиши маълум қилинади! Бу клип Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланади!

 photo

Озодбек Назарбековнинг аввал “Ёшлар” телеканалига Директор бўлиши, кейин эса, Бош Продюсерликка ўтиши, табиийки, ижтимоий тармоқлардаги айрим “комментшунос”ларга “иш”  топиб берди. Аввалига Санъаткорни “Ўзбекконцерт”даги йиғилишда баралла айтган очиқ фикри учун таъна тошларини ёғдирганларнинг айримлари, эндиликда гўёки фикрларини ўзгартириб, мақтов сўзларини ёғдиришса, айримлари ўша воқеани ҳам қўшиб, ўз позициясини ўзгартирмаган ҳолда “Санъаткордан Директор, Продюсер чиқибмиди? Ахир у журналист эмас-ку” қабилида ёза бошлашди! Ҳеч қаерда “Директор ёки продюсер бўлиш учун, журналист бўлиш керак”, деб ёзиб қўйилмаган, лекин бу ўша “комментшунос”ларнинг янги ҳеч қаерда қабул қилинмаган “қоидаси” бўлса керак.  

Агар, дунё миқёсида олинса, дунё яралибдики, шу вақтгача Санъаткордан Директор, Раҳбар чиққани ҳам, бу ҳеч қачон бўлмаган воқеа, дегани эмас! Масалан, АҚШ нинг 40 чи президенти Рональд Рейган актёр ва телебошловчи бўлган. У аввал Калифорниянинг 33 чи  губернатори ҳам бўлган. Актёр Арнольд Шварценнегер 2003 йил АҚШ нинг Калифорния штатининг 38 чи Губернатори бўлган. 2006 йил эса, яна қайта шу лавозимга сайланган. У 2011 йилдагина бу лавозимни тарк этган. Ҳолливуд актёри Жорж Клуни ҳам сиёсатга бегона эмас. У доимо Президентларнинг сайлов олди компанияларида фаол иштирок этиб келади. Узоққа бориб ўтирмайлик, ўз Юртимизда 6 давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров 2002 йилнинг майидан 2004 йилнинг июлигача Ўзбекистон Маданият вазири лавозимида фаолият юритган. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Муяссар Раззоқова 1999 йилда Ўзбекистон Олий Мажлисига депутат этиб сайланган. Хуллас, Санъаткорнинг Раҳбар бўлгани ҳам, баъзилар ўйлагандек, “роҳат”, ёки “фожеа” ҳам эмас! Раҳбарлик бу масъул вазифа, синов, ишончни оқлаш ва энг катта масъулият! Айниқса, янгилик яратиш ва тизимни бутунлай ўзгартириш борасида!

Ozodbek Nazarbekov (7)

Озодбек Назарбеков бу борада илк қадамни қўя олди! Аммо, у ўз ихтиёри билан Телеканални янги форматда намойиш этиш ҳаракатида Бош Продюсерликка ўтгач, У ҳақида яна ҳар хил гаплар тарқалишни бошлади.

Эл назаридаги инсоннинг ҳар қадами янги гап-сўзга асос бўлади, деганларидек, Озодбек Назарбеков ҳақида, яна янги “муҳокамалар” авжига чиқди: “Ойликка ишлашни ҳоҳламабди”, “Тўйларга вақти етмаган эмиш”, “Ишни эплолмадими?” ва ҳоказо...

Ozodbek Nazarbekov (6)

Бу каби ҳисобсиз “фикрлар”га чек қўйиш ва барчасига ойдинлик киритиш учун ҳам, юқорида Эксклюзив тарзда БУГУН Озодбек Назарбеков билан бўлган ҳавола этмоқдамиз!

Ozodbek Nazarbekov (2)

Ҳаттоки, суҳбатдан ташқари, жуда кўп муҳокама қилиб, “чайналаётган” саволга ҳам алоҳида жавоб олинди.  

Саида Вахобова:- Кўпчилик тўйларга вақти етмай қолганига шундай қилди, ҳам дейишяпти. Унақа эмас-а?

Озодбек Назарбеков (қатъий): - Йўқ, асло!

Демак, ҳар хил “коммент”лар ва “бошқача гаплар” га ҳожат йўқ!

Ozodbek Nazarbekov (9)

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ЁШЛАР” ТЕЛЕКАНАЛИДАН БУТУНЛАЙ КЕТГАНИ ЙЎҚ, ФАҚАТ  ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЭНДИЛИКДА“ЁШЛАР” ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ БОШ ПРОДЮСЕРИ СИФАТИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ!

Табиийки, Санъаткор эндиликда нафақат Санъат ривожига ва Бош продюсер сифатида “Ёшлар” Телеканали фаолиятига ўз саъй-ҳаракатлари ва янада куч-ғайрат билан кўпроқ ҳисса қўшади.

Саида Вахобова

Ozodbek Nazarbekov (3)