OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МЕМОРАНДУМ! “НИҲОЛ” МУКОФОТИ СОВРИНДОРЛАРИ УЧУН! 27.08.2017 08:15

 photo (71)

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “Ниҳол” мукофоти, янада мазмунан кенг қамровли бўлиши, ҳамда ёш истеъдод эгаларини “Ниҳол” мукофотидан сўнг, ижодий фаолиятлари беэътибор қолиши, пойтахт ва чекка ҳудудларда ўз салоҳиятини намоён эта олмаслиги каби камчиликларни бартараф этиш, ҳамда уларга кўмак бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

photo (59)

Мазкур Меморандум томонлар ўртасидаги келишув асосида ҳамда, модда ва бандлари ижроси бўйича меъёрий-ҳуқуқий кучга эга ҳужжат ҳисобланиб, 2017 йилдан бошлаб барча “Ниҳол” мукофоти совриндорлари учун амал қилади.

Меморандумга кўра:

-ёш истеъдод эгалари, МТРК каналларининг бирида ҳар куни бир маротаба йил давомида, бепул ўз лойиҳаларини (медиа-клип ёки видео лавҳалари) намойиш этиш ҳуқуқига эга;

- совриндорлар, радио эшиттирувларда  иштирок этиши ҳамда, куйлари учун бепул ҳар куни бир маротаба йил давомида эфир дақиқасидан фойдаланиш  ҳуқуқига эга;

-  истеъдод эгалари  10 та қўшиқ ва куйларига овоз ёзиш студияларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, улар турли маданият ва санъат йўналишидаги телекўрсатувларга жалб этиладилар, ҳамда Вазирлик ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўртасида қонунда таъқиқланмаган ҳар қандай бошқа турдаги ҳамкорликлар, икки томонлама келишув  асосида олиб борилиши ҳам кўзда тутилган.

Меморандумга кўра, Вазирлик томонидан қуйидагилар амалга оширилади, яъни, белгиланган тадбирларни самарали ташкил қилиш ва ўтказиш учун барча зарур чоралар кўрилади. МТРК томонидан бепул тақдим этилган имтиёзлардан ёш истеъдодлар унумли фойдаланишлари учун назорат олиб борилади. Шунингдек, домий тарзда ёш совриндорларни йўналишлари бўйича мониторинг олиб борилади ва Халқ артистлари иштирокида ўқув-амалий тренинглар ташкил этилади.

Меморандумга кўра, “Ниҳол” мукофоти ғолибларини барча оммавий ва давлат тадбирларига (совриндорларнинг ижодий режасидан мустасно) жалб этилади. Хориж давлатларида совриндорларга тарғибот ва ислоҳот юритишида кўмак берилади. Шунингдек, “Ниҳол” мукофоти ғолиблари Меморандум моддаларига асосан, бир маротаба берилган кўмакдан фойдаланишлари ҳам белгиланган.

photo (13)

Мазкур Меморандум “Ниҳол” мукофотининг 2017 йил совриндорлари ижодий фаолиятида муҳим аҳамият касб этиб, улар ижодининг ривожи ва Халқимизга тезроқ танилишида кўмак бериши шубҳасиз.

Саида Вахобова