OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЭЗГУЛИКНИ МУҚАДДАС БИЛГАН ХАЛҚИМ”! ХАЙРИЯ ГАЛА-КОНЦЕРТИДАН! 11.09.2017 09:50

photo (2)

Куни кеча «Истиқлол»  санъат саройида Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Эзгуликни муқаддас билган халқим” деб номланган хайрия гала-концерти бўлиб ўтди. Мазкур концертнинг ўзига хос жиҳати, унда санъаткорлар билан биргаликда “Саховат” ва “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди.

photo (7)

photo (25)

photo (10)

photo (18)

photo (15)

photo (21)

Тадбир давомида санъаткорлар ва болажонлар томонидан Ўзбекистон, юрт мадҳи, тинчлик, меҳр-оқибат, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

photo (1)

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров, ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов иштирок этишди.

Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги № Ф-5006 сонли Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойиши мазкур соҳага холис, чуқур таҳлилий ёндошишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

“Мурувват” ва “Саховат” уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика васийлик кенгаши томонидан ихтисослашган муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни тубдан таъмирлаш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

“Эзгуликни муқаддас билган халқим” хайрия лойиҳаси доирасида, алоҳида эҳтиёжли фуқаролар ижодига оид кўргазма ҳам ташкил қилинди.

photo (2)

Тадбирда эзгу, хайрли ва савобли ишларда фаол иштирок этаётган ташкилотлар, ҳокимликларнинг вакиллари, “Мурувват” ва “Саховат” уйларининг Раҳбарлари турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

photo (4)

Мазкур Хайрия тадбирида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

photo (16)

photo (24)

photo (9)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Самандар Ҳамроқулов, Шуҳрат Воҳидов, Алишер Файз, Зиёда, Милена Мадмусаева, "Эътироф" мукофоти соҳиби Шохруххон ва бошқалар ўзларининг мазмунли ва қалбга яқин таъсирли қўшиқларини ижро қилдилар.

photo (22)

Бу концерт айниқса имконияти чекланган болажонларга жуда катта қувонч бағишлади. Халқимиз азалдан меҳр-оқибатли халқ, бу хайрия концерти ҳам, Давлатимиз, халқимиз томонидан уларга бўлган меҳр, эътиборни яна бир бор намоён этди.

photo (8)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Бундай хайрия концертлари ўтказилаётганлигига қарийб 4 йил бўлди. Бу борада Республика Васийлик Кенгашининг ўзига хос ўрни бўлиб, катта ўзгаришлар қилинмоқда. Юртимиздаги барча “Саховат” ва “Мурувват” уйларидагилар жамият билан уйғунликда яшаши таъминлана бошланди. Тўғри, улар ҳамиша эътиборда бўлган, ҳар жиҳатдан таъминланган, аммо тадбирлардаги, концертлардаги иштироклари ўша “Саховат” ва “Мурувват” уйларининг ичида эди. Эндиликда эса, ундай тадбирлар сони янада кўпайиб, бундан ташқари, уларни халқ олдида катта саҳналарга чиқишлари ҳам таъминланди. Шу билан бирга доимий равишда МТРК томонидан бундай тадбирлар эфирга ҳам узатилиб турибди. Бундан ташқари, тайёрланаётган дастурлар ҳам, имконияти чекланган болажонларнинг бевосита иштироки билан бўляпти. Бу эса, ўзимиз гувоҳ бўляпмизки, болажонларни ҳаётга бўлган қизиқишларини янада ошириб, умидсизлик кайфиятини бартараф қилган ҳолда, ҳаётга фаоллаштиряпти! Улар томонидан яратилган ижод намуналари намойиш қилинган кўргазма ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Кўргазмадан кўриниб турибдики, улар ўз тасаввуридаги суратларни чизишган, ижод намуналари ясашган, уларда ҳаётга бўлган интилиш кучайган. Бу мана шу 2-3 йил ичидаги ўзгаришлар бўлиб, ҳаётда умидсизликка тушиб қолган болалар ва кексалар, жамиятда ўз ўрнини топишга имконият бўла бошлаганлигини ҳис қилишмоқда. Бу эса, ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Масалан, аввал эшитиш ва сўзлашиш имкони бўлмаган болалар, қулоғига имплантант қўйилиб, эндиликда бемалол рубоб чалишяпти. Нафақат эшитиш, балки мусиқий қобилиятларини ҳам намойиш қилишмоқда. Эндиликда, уларда эртанги кунга ишонч, ҳамда умуман жамиятда ўз ўрнини топиш мумкинлигига иқрорлик тушунчалари шаклланмоқда. Бундай болаларни нафақат интернатларда, балки ўз уйларида яшаётганлари ҳам бор,  ўтказилаётган бундай хайрия тадбирлари эса, ўша уйда ўтириб тушкунликка, умидсизликка тушганларини ҳам, қалбларида эртанги кунга ва ўзига ишонч пайдо бўлишига сабабчи бўляпти. Шунинг учун ҳам, бу тадбирларнинг ижобий тарафлари жуда ҳам катта! Бу каби тадбирлар нафақат, имконияти чекланган, балки соғлом, аммо ҳаётдан нолиб, ўз келажагини кўра олмаётган инсонлар учун ҳам ўзига хос туртки бўлади. Чунки, бу тадбирлар ҳар бир инсонда шукуроналик туйғуларини шакллантиради, натижада умидсизликка тушаётган инсонда ҳам умид пайдо бўлиб, жамиятда ўз ўрнини шакллантиришида ижобий таъсирини кўрсатади, деб ўйлайман.

 photo (31)

Ўзбекистон Халқ артисти Зуҳра Ашурова: - Бугунги кун ҳамманинг қалбига муҳрланиб қоладиган кун бўлмоқда. Албатта, хайрия концертлари биринчи марта бўлаётгани йўқ, аммо бугунги кундагидек тадбирлар ўзига хос. Биз ажойиб халқмиз, бизда фарзанднинг бегонаси йўқ, юртимизники, бизнинг оиламизнинг фарзанди деймиз. Мен бу концертнинг репетиция жараёнларида иштирок этиб, бу гап бежиз айтилмаганлигига амин бўлдим. Бизнинг халқимиз, мурувватли, меҳрли халқ! Мана шу ерда ҳам, бир тарбияланувчига учталаб тарбиячи парвона бўлиб, кийимларини алмаштириб меҳр билан қараб, концертга тайёрлаб, сўзларига қулоқ солиб, ўз фарзандидек муносабатда бўлишмоқда. Нафақат тарбиячилар, балки режиссёрдан тортиб хореографларгача, санъаткорлар ҳам булар билан меҳрли муносабатда, ўзим ҳам улар билан аҳил-иноқ бўлиб кетдим. Фақат ўзбек халқида бор бўлган мана шу анъаналар, меҳр-мурувват, самимийлик, аҳиллик, ҳеч қачон йўқолмаслигига, фарзандларимиз ҳам, мана шу ўзбекона қадриятларимизни улуғлашларига тилакдошман!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1

Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоев ва

2

фотограф Достонбек Махмадиевга миннатдорчилик билдирамиз

photo (2)

photo (3)

photo (6)

photo (10)

photo (28)

photo (11)

photo (12)

photo (14)

photo (17)

 photo (1)

photo (5)

photo (9)

photo (1)

 

photo (20)

photo (19)

photo (29)

photo (30)

photo (26)

photo (27)

photo (13)

photo (3)

photo (4)